Xodimlarni dam olish va bayram kunlarida ishga qanday jalb etish kerak
Тавсияда:
– дам олиш ва байрам кунлари;
– ходимнинг розилигисиз дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб этиш;
– ходимнинг розилиги билан дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб этиш;
– дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун компенсация;
– дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб қилишдаги чекловлар;
– дам олиш ёки байрам кунида ишга жалб этиш қачон қоидабузарлик ҳисобланади;
– айрим тоифадаги ходимларни дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб этиш;
– дам олиш ва байрам кунларидаги иш учун график бўйича ҳақ тўлаш;
– дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб этишни расмийлаштириш.
Қайси кунлар дам олиш ва байрам кунлари ҳисобланади
Дам олиш куни – бу ҳафталик узлуксиз дам олиш. Дам олиш кунлари сони иш ҳафтаси режимига боғлиқ:
- 5 кунлик иш ҳафтасида – ҳафтада 2 дам олиш куни;
- 6 кунлик иш ҳафтасида – ҳафтада 1 дам олиш куни.
Ҳар икки турдаги иш ҳафтаси учун умумий дам олиш куни – якшанба. 5 кунлик иш ҳафтасидаги иккинчи дам олиш куни жамоа шартномасида, ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ) ёки сменалар графигида, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса – ходимнинг меҳнат шартномасида белгиланади
.
Бундан ходимлар (ходимлар гуруҳи) қуйидагиларда банд бўлган ҳоллар мустасно
:
- узлуксиз ишлайдиган ишлаб чиқаришларда;
- ишлаб чиқариш-техник шароитлари бўйича ёки аҳолига доимий узлуксиз хизмат кўрсатиш зарурати оқибатида дам олиш кунлари ишини тўхтатиш мумкин бўлмаган ишлаб чиқаришларда;
- вахта усулида амалга ошириладиган ишда.
Бундай ходимларга дам олиш кунлари ИМТҚ, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига биноан ҳафтанинг ҳар хил кунларида навбатма-навбат берилади. Яъни шанба ва (ёки) якшанба улар учун иш кунлари бўлиши, дам олиш кунлари эса ҳафтанинг бошқа кунларига тўғри келиши мумкин. Шунинг учун ходимнинг шанба ва (ёки) якшанба кунлари ўз сменасига ишга чиқиши дам олиш кунларида ишга жалб этиш ҳисобланмайди.
Бизда – автомобиллар сотиш офиси. Иш тартиби – якшанба куни дам олиш куни бўлган 6 кунлик иш ҳафтаси. Лекин потенциал харидорлар кўпинча якшанба куни, ўз дам олиш кунида бизга кела олмаётганларидан шикоят қилишади. Шунинг учун дам олиш кунини душанбага кўчирмоқчимиз.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ташкилот, агар бу аҳолига узлуксиз хизмат кўрсатиш заруратидан келиб чиқса, барча ходимлар учун дам олиш кунини умумий белгиланган якшанбада эмас, балки ҳафтанинг бошқа кунида белгилаш ҳуқуқига эгами?

Bizning Facebook
Telegram kanali @uz_buxgalter