Birlamchi hujjatlar bilan ishlash qanday tashkil qilinadi

01.01.2025
author avatar

Sharofitdin HAYDAROV

Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Oʻquv markazi direktori oʻrinbosari
author avatar

Tatyana BELOUSOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

– бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва регистрлари;
– бошланғич ҳужжатларнинг қонунчилик асосида тасдиқланган ва тасдиқланмаган шакллари;
– бошланғич ҳужжатларни тўлдириш;
– ҳисоб ҳужжатларининг бухгалтерияга қабул қилиниши;
– қабул қилинган бошланғич ҳужжатдаги ноқонуний операцияни қайд этиш;
– ҳужжатдаги хатони тузатиш;
– ҳужжатлардаги имзолар;
– корхонада бош бухгалтер бўлмаганда;
– имзо ўрнига факсимиледан фойдаланиш имконияти;
– ҳужжатларга имзо қўймаслик учун жавобгарлик;
– ҳужжатлардаги муҳрлар;
– бошланғич ҳужжатларни чет тиллардан таржима қилиш.

 

Эътибор беринг

Тавсияга қуйидаги янги низомларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

  • Бухгалтерия ҳисобида ҳужжатлар ва ҳужжатлар айланиши тўғрисидаги низом;
  • Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низом.

Корхонанинг барча молиявий ва хўжалик операциялари ҳужжат билан расмийлаштирилиши лозим  .

Бошланғич ҳужжатлар, бухгалтерия регистрлари ва бошқа ҳужжатлар қуйидагилар учун асос бўлади:

  • солиқ солиш объектлари ва солиққа тортиш билан боғлиқ объектларни аниқлаш ;
  • солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоби учун ;
  • даромад ва харажатларни тасдиқлаш. 

Шундай қилиб, бухгалтерия ҳужжатларисиз солиққа тортиш ҳам, бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам иложи бўлмай қолади. Шу боис, уларнинг йўқлиги ёки нотўғри тўлдирилганлиги натижасида юзага келадиган солиқ ва бухгалтерия хатолари учун масъулиятни зиммангизга олишингизга тўғри келади.

Эътибор беринг

Ташкилот ахборот тизимлари ва технологиялари хизматларидан фойдаланган ҳолда бирламчи ҳужжатлар, регистрлар ва бухгалтерия ҳужжатларини юритиш имкониятига эга. Бунда хатлов, нақд пул ва ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича хўжалик операцияси иштирокчилари аниқланишини таъминлаш лозим 

Корхона раҳбари бирламчи хужжатларнинг. ҳисоб регистрларининг ва молиявий ҳисоботларнинг хавфсизлигини таъминлаши лозим .

Бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва регистрлари нима учун керак

Бошланғич ҳужжатлар 

lock

Davomini oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling