Korхona «soddalashtirilgan» QQSga oʻtish huquqiga ega ekanligini qanday aniqlash mumkin

10.06.2026
author avatar

Irina AXMETOVA

«Norma» eksperti

Тавсияда:

 – 6% ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини қўллаш шартлари:
асосий фаолият турини аниқлаш;
йирик солиқ тўловчи мақомини текшириш;
давлат улуши бўйича чеклов ва жами даромад миқдорининг чегараси билан боғлиқлик;
– 6% ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибида нима қўлланилмайди;
– «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтишни расмийлаштириш тартиби ва муддатлари;
– «соддалаштирилган» ҚҚСдан умумий тартибга қайтиш.

 

6% ставка бўйича ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартибини ихтиёрий равишда қўллаш ҳуқуқи Президентнинг 26.05.2026 йилдаги ПФ-100-сон Фармони билан жорий этилган. Ушбу тартиб 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январгача амал қилади.

Соддалаштирилган тартибни амалда хабарнома берилганидан кейинги ойнинг биринчи санасидан, яъни 2026 йил 1 июлдан кечиктирмай қўллаш мумкин.

Қайси шартларда «соддалаштирилган» ҚҚСни қўллаш мумкин

«Соддалаштирилган» ҚҚСга бўлган ҳуқуқ қуйида санаб ўтилган барча шартларга бир вақтнинг ўзида риоя қилинганда юзага келади:

1) корхона фаолиятининг асосий тури умумий овқатланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш бўлса;

2) корхона йирик солиқ тўловчилар жумласига кирмаса;

3) агар устав фондида давлат улуши бўлса, у 50%дан камни ташкил этади.

Агар лоақал битта шарт бажарилмаса, 6% ставкани қўллаш мумкин эмас.

Ҳар бир шартни батафсил кўриб чиқамиз.

1-шарт. Асосий фаолият тури

Товарларни реализация қилувчи (савдо) ёхуд хизматлар кўрсатувчи корхоналар «соддалаштирилган» ҚҚСга ўтиш ҳуқуқига эга. Умумий овқатланиш алоҳида қайд этилган, бироқ моҳиятан у ҳам хизматларга киради.

Товарни реализация қилишдан фарқ қилувчи ҳар қандай фаолият хизматларни реализация қилиш бўйича айланма деб эътироф этилади . Хизматлар рўйхати – очиқ. Солиқ кодексида қуйидагилар тўғридан-тўғри хизматларга киритилган, хусусан :

  • қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш ва лойиҳа-қидирув ишлари;
  • кўчмас мулкни ижарага бериш (оператив ижара);
  • кўчар мулкни таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, монтаж қилиш, созлаш, ишлов бериш ва сақлаш;
  • алоқа хизматлари ва ташиш (транспортда ташиш);
  • умумий овқатланиш, меҳмонхона хизматлари ва жойлаштируви, туризм, дам олиш ва кўнгилочар хизматлар, маданият, спорт, таълим;
  • маиший, маслаҳат, воситачилик ва бошқа хизматлар.

Молиявий ижара (лизинг) товарларни реализация...

lock

Davomini oʻqish uchun Buxgalter Pro ga obuna boʻling