Маслаҳатлар

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома қандай тузилади

09.01.2019

2019 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар ишловчилар сони ва реализация ҳажмларидан қатъи назар  мол-мулк солиғи тўловчилар бўлишди. Ягона шарт – солиқ солиш объектининг мавжудлиги. Солиқ бўйича жорий тўловлар бор. Улар Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома асосида тўланади, унда кутилаётган солиқ суммаси бир йил учун солиқ солинадиган мол-мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қиймати ва солиқ ставкаларидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ким юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчи ҳисобланиши ва Маълумотномани қандай тайёрлаш ҳақида – “Норма” экспертлари маслаҳатларида.

Мол-мулкка солинадиган солиқ бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани мамлакатимиз ҳудудида қуйидагиларга эга юридик шахслар – Ўзбекистон резидентлари солиқ органларига тақдим этишлари керак:

  • кўчмас мулк, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;
  • муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари;
  • белгиланган муддатда ишга туширилмаган ускуналар.
Диққат
Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш реализация бўйича айланмага боғлиқ эмас. Уни солиқ солиш объекти бўлган барча ташкилотлар тўлайди.

Агар кўчмас мулк мулкдорининг жойлашган жойини топишнинг имконияти бўлмаса, мазкур мол-мулк унинг эгалигида ва (ёки) фойдаланишида бўлган шахс солиқ тўловчи ҳисобланади. Тегишинча, Маълумотномани шу шахс тақдим этади.

Тадбиркорлик фаолиятида фойдаланилаётган мол-мулк бўйича маълумотномани нотижорат ташкилотлари ҳам тақдим этишлари керак.

Маълумотнома қандай муддатларда тақдим этилади

2019 йил бошида фаолият кўрсатаётган ва мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объектларига эга бўлган юридик шахслар Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани ўнинчи январга қадар, яъни тўққизинчи январь 24:00 гача ДСИга тақдим этадилар.

Агар ташкилотда солиқ солиш объекти йил давомида пайдо бўлган бўлса,  у Маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан 30 кун мобайнида тақдим этиши керак.

Янгидан ташкил этилган юридик шахс ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) пайтдан бошлаб шу муддатда Маълумотномани тақдим этади.

Мол-мулк солиғи бўйича якуний ҳисоб-китоб бир йилда 1 марта йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиладиган муддатда топширилади.

Диққат
Мол-мулк бўйича Маълумотнома ва Ҳисоб-китоб ДСХОга фақат солиқ бўйича солиқ солинадиган базага эга юридик шахслар томонидан тақдим этилади. Солиқ солиш объекти мавжуд бўлмаган тақдирда маълумотнома  ва ҳисоб-китоблар топшириш зарур эмас.

Мол-мулк солиғи бўйича маълумотномалар, ҳисоб-китоблар қаерга топширилади ва солиқ қаерга тўланади

Бу солиқ солинадиган мол-мулк жойлашган жойга боғлиқ. Агар у юридик шахс  солиқ ҳисобига олинган жойда жойлашган бўлса, маълумотномалар ва ҳисоб-китоблар солиқ ҳисоби жойидаги ДСХОга топширилади,  солиқлар эса мазкур ДСХОга тўланади.

Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлаш муддатлари

Микрофирмалар ва кичик корхоналар чорак охирги ойининг 25-санасигача йиллик солиқ суммасининг 1/4  қисми миқдорида жорий тўловларни тўлайдилар. Яъни, 25 мартгача, 25 июнгача, 25 сентябргача ва 25 декабргача.

Микрофирмалар ва кичик корхонала жумласига кирмайдиган солиқ тўловчилар уларни ҳар ойнинг 10-санасигача йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлайдилар. Агар сиз 10 сана соат 24:00 гача солиқни тўласангиз, қоидабузарлик бўлмайди.

Диққат
Йил давомида тахмин қилинаётган солиқ солинадиган база ўзгарган тақдирда солиқ тўловчи юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ  суммаси тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишга ҳақли.
Солиқ солинадиган база ошганда албатта буни амалга оширишингизни  тавсия қиламиз. Ҳисоб-китоб бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасига нисбатан жорий тўловлар суммаси 10%дан кўп камайтирилган ҳолатда, ДСХО пеня ҳисоблаган ҳолда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб жорий тўловларни қайта ҳисоблайди.

Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тузамиз

Солиқ бўйича жорий тўловлар миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун Жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади. Унда бир йил учун  солиқ солинадиган мол-мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача қолдиқ қиймати ва солиқ ставкаларидан келиб чиқиб мўлжаллаётган солиқ тўлови ҳисобланади.

Маълумотноманинг иккита шакли мавжуд. Биринчиси – микрофирмалар ва кичик корхоналар учун. Иккинчиси – қолган юридик шахслар учун. Уларнинг фарқи шундаки, биринчи ҳолатда солиқнинг ҳисоб-китоб суммаси 4 та чораклик тўловларга бўлинади, иккичи ҳолатда эса  - 12 та ойлик тўловларга.

 

      

Кўрсаткичлар

Сатр коди

Сумма

Солиқ солинадиган кўчмас мулкнинг, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати

010

 

Солиқ ставкаси, %

020

 

Солиқ суммаси (010-сатр х 020-сатр)

030

 

Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг тахмин қилинаётган солиқ солинадиган ўртача йиллик қиймати

040

 

Солиқ ставкаси, %

050

 

Солиқ суммаси (040-сатр  х 050-сатр)

060

 

Белгиланган муддатда ишга туширилмаган жиҳозларнинг тахмин қилинаётган солиқ солинадиган ўртача йиллик қиймати

070

 

Солиқ ставкаси, %

080

 

Солиқ суммаси (070-сатр х 080-сатр)

090

 

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқнинг умумий суммаси (030-сатр + 060-сатр + 090-сатр)

100

 

Маълумотномани тўлдириш учун солиқ солинадиган объектларнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қийматини ҳисоблаш (010, 040, 070-сатрлар) ва солиқ ставкаларини қўйиб чиқиш зарур.

Ўртача йиллик қолдиқ қиймат (ўртача йиллик қиймат) ўсувчи якун билан ҳар ойнинг охирги санасига солиқ солинадиган объектларнинг қолдиқ қийматларини (ўртача йиллик қолдиқларини) қўшишда олинган сумманинг 1/12 сифатида аниқланади.

Мол-мулк солиғи ставкаси 2% миқдорида белгиланган, бироқ, норматив муддатда белгиланмаган жиҳозлар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига,  у 4%га тенг, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.

 Солиқ солинадиган база ҳисоб-китоби

Кўчмас мулк – мол-мулк солиғи солинадиган асосий объект. Кўчмас мулк жумласига: бинолар, иншоотлар, узатиш қурилмалари, кўп йиллик дов-дарахтлар, норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектлари киради.

Кўчмас мулк бўйича солиқ солинадиган база қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Қолд.қийм.- = [31.01.19 йилга (бошл. қийм. – эскириш) + 28.02.19 йилга (бошл. қийм. – эскириш) + 31.03.19 йилга (бошл. қийм. – эскириш) + … + 31.12.2019 йилга (бошл. қийм. – эскириш)] / 12 ой – имтиёзли объектларнинг ўртача йиллик қиймати,

бунда,

бошл.қийм. – 0110, 0120, 0111, 0112  (агар кўчмас мулк молиявий ижарага олинган бўлса),  0180 (агар кўп йиллик дов-дарахтлар ерга экилган бўлса), 0190 (агар бу счётда кўчмас мулк ҳисобга олинган бўлса), 0199 (агар кўчмас мулк консервация қилинган бўлса ва агар консервация қилиш тўғрисидаги қарор Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинмаган бўлса) счётларда ҳисобга олинадиган кўчмас мулкнинг бошланғич қиймати.

эскириш -  тегишли 0220, 0211, 0212, 0280, 0290, 0299 счётларда ҳисобга олинадиган амортизация.

Мисол
Кўчмас мулкнинг тахмин қилинаётган солиқ солинадиган ўртача йиллик қолдиқ қийматини (Маълумотноманинг 010-сатри) ҳисоблаймиз.
2019 йил 1 январга қуйидаги маълумотлар мавжуд:
Бинонинг бошланғич қиймати (0120-счёт) = 240 млн сўм; эскириш (0220-счёт) = 40 млн сўм.

Давр

Бошланғич қиймати, млн.сўм

Эскириш, млн. сўм

Қолдиқ қиймати

01.01.2019 йилга (қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, агар у 2019 йил январда ўтказилган бўлса)

240

40

200

Ҳисоб сиёсатида белгиланган усуллардан фойдаланган ҳолда ҳисобланган ҳар йиллик эскириш

 

12

 

 31.01.2019 га

 240

41

199

 28.02.2019 га

 240

42

198

 31.03.2019 га

 240

43

197

 30.04.2019 га

 240

44

196

 31.05.2019 га

 240

45

195

 30.06.2019 га

 240

46

194

 31.07.2019 га

 240

47

193

 31.08.2019 га

 240

48

192

 30.09.2019 га

 240

49

191

 31.10.2019 га

 240

50

190

 30.11.2019 га

 240

51

189

 31.12.2019 га

 240

52

188

Қолдиқ қийматлар суммаси (31 январдан 31 декабрга қадар)

 

 

2322

Солиқ солинадиган кўчмас мулкнинг, шу жумладан, молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулкнинг тахмин қилинаётган ўртача йиллик қолдиқ қиймати – маълумотноманинг 010-сатри

 

 

2322*1000 000 /12= 193 500 000 сўм

Солиқ ставкаси – Маълумотноманинг  020-сатри

2%

.
Норма тавсия қилади
Агар 010-сатрни ҳисоблаш сизга қийинчилик туғдирса, осонроқ иш тутиш мумкин. Кўчмас мулкнинг солиқ солинадиган ўртача йиллик қолдиқ қиймати сифатида 2019 йил 1 январь ҳолатига ўтказилган  қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда шу санага кўчмас мулк қолдиғи қийматини олинг. Бундай ёндашувнинг камчилиги – жорий тўловлар бирмунча оширилган бўлиши мумкин.

Мол-мулк солиғининг оширилган ставкалари

Мол-мулкдан самарали фойдаланиш мақсадида:

  • норматив муддатда белгиланмаган жиҳозлар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига мол-мулк солиғи икки карра оширилган ставка бўйича тўланади;
  • СКда юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича назарда тутилган имтиёзлар норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига, бўш турган биноларга, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шунингдек қайси фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари бўйича улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги юзасидан 04.09.2018 йилдаги ПҚ-3928-сон қарорда белгиланган тартибда хулоса чиқарилган бўлса, ўша объектларга нисбатан қўлланилмайди.

2019 йил 1 январдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар ишловчилар сони ва реализация ҳажмларидан қатъи назар  мол-мулк солиғи тўловчилар бўлишади. Илгари улар бу солиқни тўлашмаган.

Шу вақтнинг ўзида қуйидагилар сақланиб қолади:

  • ягона ер солиғи тўловчиларини мол-мулк солиғи ва бу солиқ бўйича имтиёздан озод этиш;
  • бино ва иншоотлардан, шу жумладан илгари хусусийлаштирилган объеклар бўйича самарасиз фойдаланаётган, шунингдек норматив муддатларда белгиланмаган жиҳозлар ва норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектларига  юридик шахслар учун солиқни оширилган ставкалар бўйича ҳисоблаш.

Агар корхона балансида 0810 “Тугалланмаган қурилиш” счётида норматив муддати ўтказиб юборилган қурилиш объекти мавжуд бўлса, унинг тахмин қилинаётган солиқ солинадиган ўртача йиллик қийматини ҳисоблаш зарур.

Мисол
2019 йил 1 январга муддатида тугалланмаган қурилиш мавжуд бўлиб, уни 2019 йил августда тугаллаш режалаштирилмоқда.
Йил давомида объектни фойдаланишга топшириш харажатлари қўшимча 40 млн сўмни ташкил этади.

Давр

Муддатида тугалланмаган қурилиш қиймати, млн. сўм

01.01.2019 йилга (қайта баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, агар у 2019 йил январда ўтказилган бўлса)

100

 31.01.2019 га

 100

 28.02.2019 га

 110

 31.03.2019 га

 110

 30.04.2019 га

 110

 31.05.2019 га

 110

 30.06.2019 га

 110

 31.07.2019 га

 110

 31.08.2019 га

140

 30.09.2019 га

-

 31.10.2019 га

-

 30.11.2019 га

-

 31.12.2019 га

-

Қийматлар суммаси (31 январдан 31 декабрга қадар)

900

Норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг солиқ солинадиган ўртача йиллик қиймати – Маълумотноманинг 040-сатри

 900*1000 000 /12= 75 000 000 сўм

Солиқ ставкаси  - Маълумотноманинг 050-сатри

4%

Белгиланган муддатда ишга туширилмаган жиҳозларнинг тахмин қилинаётган солиқ солинадиган йиллик қийматини (070-сатр) ҳисоблаш норматив муддатда тугалланмаган қурилиш объектининг тахмин қилинаётган солиқ солинадиган ўртача йиллик қийматини (040-сатр) ҳисоблашга ўхшаш тарзда амалга оширилади.

080-сатр бўйича солиқ ставкаси 4%га тенг.

Диққат
Агар юридик шахсда мол-мулк солиғини тўлаш назарда тутилмайдиган фаолият мавжуд бўлса, солиқ солинадиган база солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган мол-мулк бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш асосида аниқланади. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш имконияти бўлмаган тақдирда солиқ солинадиган база фаолиятдан олинадиган соф тушумнинг умумий ҳажмида юридик шахслар мол-мулкига солинадиган солиқни тўлаш назарда тутилган соф тушумнинг солиштирма салмоғидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь