Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Таътилларнинг энг яхши графиги: қандай қилиб кўпроқ таътил пули олиш ва узоқроқ дам олиш мумкин

Таътилларнинг энг яхши графиги: қандай қилиб кўпроқ таътил пули олиш ва узоқроқ дам олиш мумкин
Меҳнат таътили – ҳақ тўланадиган таътил вақти. Ва албатта, ҳеч ким кўпроқ таътил пули олиш ва кўпроқ кун дам олишни рад этмайди! Корхона учун ходимлар ўз таътилларидан максимум фойда оладиган бундай вазият унча фойдали бўлмасада, сиз 2020 йил учун таътиллар жадвалини тузаётганда ушбу «лайфхак»ларни бутунлай қонуний асосларда инобатга олишингиз мумкин.
I. Таътилда қандай кўпроқ қўшимча ҳақ олиш мумкин
Таътил пули ҳисоб-китоби қоидасини билган ҳолда, сиз таътил ойида кўпроқ сумма олишингиз мумкин.
1. Таътил учун иш ҳақи оширилган ойни ёки кейинги ойларни танланг
Таътил даврида маошлар, тариф ставкалари ошганда таътил пули янги миқдорлардан келиб чиқиб қайта ҳисобланади.
2. Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда таътил ойидан олдинги ойда ишлаб чиқариш ҳажмини оширинг
Бундай меҳнатга ҳақ тўлашда таътил пули таътилга чиқишдан олдинги ой учун ходимнинг ишбай иш ҳақи қийматига тўғридан-тўғри боғлиқ.
3. Катта рағбатлантирувчи тўловлар ёки яхши ишбай қўшимча ҳақ ҳисоблангандан кейин таътил олинг
Мукофотлар, ишбай қўшимча ҳақ ва бошқа ЯИТ солинадиган тўловлар таътил пулини ҳисоблашда иштирок этади. Ўртача иш ҳақини аниқлашда уларнинг ҳисоб-китоб даври учун суммаси ишланган ойлар сонига бўлинади ва асосий иш ҳақига қўшилади. Қўшимча тўловларнинг жами суммаси қанчалик катта бўлса, таътил пулининг суммаси шунчалик катта бўлади.
Агар корхонада мукофотлаш, масалан, чорак, йил якунлари бўйича ёки таваллуд кунига мукофотлаш тизими назарда тутилган бўлса, сиз таътилни шундай режалаштиришингиз мумкинки, унда ушбу суммаларни ҳисоблаш ойлари ҳисоб-китоб даврига тушсин ва тўловларнинг тарифга қўшимча қисмларини аниқлашда инобатга олинсин.
4. Таътилнинг энг оз муддатидан ортиқча қисми учун компенсация олинг
Таътилнинг энг оз муддати – 15 кун. Яъни – бу мажбурий дам олиш учун кунлар сони, уларни пуллик компенсация билан алмаштириш мумкин эмас. Ундан ортиқчаси эса - мумкин. Агар қўшимча пуллар жуда зарур бўлса, сиз 15 кун дам олиб, ишга чиқишингиз ва кейинги кунлар учун иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация олишингиз мумкин.
5. Катта қиймат билан кунлар сонини оширинг
Бунинг учун таътил пули ва иш кунини солиштиринг. Таътилни шундай режалаштирингки, ойда катта қийматли кунлар сони кўп бўлсин.
Иш куни қиймати ой учун иш ҳақини ойдаги иш кунлари сонига бўлиш билан аниқланади.
Таътил пули қиймати ўртача иш ҳақини 6-кунлик иш ҳафтасидан келиб чиқиб, иш кунлари сонига бўлиш билан аниқланади.
Хулоса:
Мазкур вазиятда иш кунлари кўпроқ бўлгани фойдалироқ.
Ҳал қилиш вариантлари:
- Таътилни таътил куни қиймати иш куни қийматидан катта бўладиган ойга қолдиринг;
- Таътилнинг бўлинмайдиган қисмидан (12 кун) ортиқча таътил қисмини бошқа кунга қолдиринг.
Ушбу вариантларни юқорида келтирилган маълумотларда кўриб чиқамиз. Ҳисоб-китоб учун 2020 йилнинг февраль ойини оламиз, таътил муддати – 18 иш куни.
№ |
Кўрсаткич |
I вариант – |
II вариант – |
III вариант - таътил 3 февралдан бошлаб 18 кун |
1 |
Иш кунлари сони |
20 |
10 |
5 |
2 |
Иш кунлари қиймати |
20 х 100 000 = 2 000 000 |
10 х 100 000 = 1 000 000 |
5 х 100 000 = 500 000 |
3 |
Таътил кунлари сони |
0 |
12 |
18 |
4 |
Таътил кунлари қиймати |
0 |
12 х 78 700 = 944 400 |
18 х 78 700 = 1 416 600 |
|
Ой учун жами |
2 000 000 |
1 944 400 |
1 916 600 |
Хулоса:
Мазкур вазиятда таътил кунлари кўпроқ бўлгани фойдалироқ.
Ҳал қилиш варианти:
- Бутун таътилни шу ойда олиш
Юқорида келтирилган вазият маълумотларида мисолни кўриб чиқамиз. Ҳисоб-китоб учун 2020 йилнинг февраль ойини оламиз, таътил муддати 18 иш куни.
№ |
Кўрсаткич |
I вариант – |
II вариант – |
III вариант - таътил 3 февралдан бошлаб 18 кун |
1 |
Иш кунлари сони |
20 |
10 |
5 |
2 |
Иш кунлари қиймати |
20 х 100 000 = 2 000 000 |
10 х 100 000 = 1 000 000 |
5 х 100 000 = 500 000 |
3 |
Таътил кунлари сони |
0 |
12 |
18 |
4 |
Таътил кунлари қиймати |
0 |
12 х 102 400 = 1 228 800 |
18 х 102 400 = 1 843 200 |
|
Ой учун жами |
2 000 000 |
2 228 800 |
2 343 200 |
II. Дам олиш муддатини қандай ошириш мумкин
1. Таътилни байрам кунларигача ёки улардан кейин олинг
Бу туфайли дам олишнинг умумий муддати ўзгармайди, бироқ узлуксиз дам олиш даври кўпроқ бўлади.
2. Шанбалар ҳисобига дам олиш муддатини оширинг
12 иш кунидан ошган таътилнинг бир қисмини шундай тақсимлангки, агар сизнинг корхонангизда 5-кунлик иш ҳафтаси бўлса, ушбу кунларга шанбалар тўғри келмасин.
Бу – алоҳида тавсиялар, уларни бирга амалга ошириш узоқ ва яхши ҳақ тўланадиган таътилнинг энг мақбул вариантини бериши мумкин!

Наталья МЕМЕТОВА,
«Norma» МЧЖ эксперти