Корпоратив совғалар: қандай ҳисобга олиш ва тўғри солиқ солиш мумкин

preview

Янги йил арафасида кўп ташкилотлар ўз ходимларига, уларнинг фарзандларига, бизнес бўйича ҳамкорларига совғалар беришади. Ушбу қувончли лаҳзалар директор ва бош бухгалтер учун бош оғриғи бўлмаслиги учун Ўзбекистон бухгалтерлик порталининг Қорбобо ва Қорқизидан - buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг.

Шундай қилиб...

1. Совғаларингизнинг сони, қиймати ва етказиб берувчисини аниқлаб олганингиздан кейин, раҳбар харид қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши керак. Унда – совғаларни харид қилиш учун қанча пул маблағлари суммаси ажратилганлиги ва айнан ким уларни сотиб олиш ва тарқатишга жавобгарлиги айтиб ўтилиши керак.

2. Агар сиз ходимларга ва уларнинг фарзандларига совға берсангиз, тарқатиш қайдномасини совғаларнинг сони ва қийматини кўрсатган ҳолда расмийлаштиринг. Ходимлар уларни олганликлари ҳақида имзо қўйишлари лозим.

3. Агар сиз ташкилотда ишламайдиган шахсларни – иш ҳамкорларингизни, ўзингизнинг жисмоний шахс бўлган таъсисчиларингизни ёки пенсияга чиққан собиқ ходимларингизни қутласангиз, бундай олувчилар рўйхатини тузинг ва уни ҳам буйруққа илова қилинг. Ва сизга ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисоботларни тўлдириш учун уларнинг СТИР ва ШЖБПҲ керак бўлади.

4. Совғалар тарқатилгандан кейин, уларни сотиб олиш ва тарқатишга жавобгар бўлган шахс ихтиёрий шаклда тузилган ҳисоботни бухгалтерияга тақдим этиши лозим. Бизнинг намунамиздан фойдаланишингиз мумкин. Унга совғаларни сотиб олиш ва топшириш билан боғлиқ барча ҳужжатларни илова қилинг.

5. Юқорида келтирилган ҳужжатлар асосида совғаларни корхона балансидан ҳисобдан чиқаринг, уларнинг қийматини жисмоний шахслар-олувчиларнинг жами даромадларига киритинг, ЖШДС солинг ёки имтиёзни қўлланг. Ушбу барча ҳаракатларнинг ўзига хос жиҳатлари ва тўсқинликлари бўлиши мумкинлигини ёдда тутинг.

1-вазият – ходимларга совғалар

Баъзан совғаларни ташкилотнинг касаба уюшма қўмитаси харид қилади. Агар бу аъзолик бадаллари ҳисобига амалга оширилган бўлса, совғалар қиймати ходимларнинг даромади бўлмайди. Агарда бу мақсадлар учун сиз касаба уюшмасига корхона маблағларини ўтказсангиз, бу ҳолда совғалар қийматига жисмоний шахслар-олувчиларнинг даромади сифатида қаралади.

Корхонадан совғалар – бу ходим учун моддий наф тарзидаги даромад.

Бир солиқ даври мобайнида ходимлар томонидан юридик шахсдан МҲЭКМнинг 2,11 бараваригача қийматда олинган натура (пулсиз) шаклдаги совғаларга солиқ солинмайди. 2019 йилда бу сумма бир йил учун: (202 730 х 2,847)  х 2,11 = 1 217 834  сўмни ташкил этади. Ҳисоб-китоб ЎРҚ-586-сон Қонунига киритилган ўзгартиришларни инобатга олган ҳолда амалга оширилган.

Агар бир йил мобайнида ходимларга берилган совғалар суммаси  МҲЭКМнинг 2,11 бараваригача бўлган чегарадан ошса, ошган суммага ЖШДС солиш керак.

Бу муҳим
Агар совғалар декабрда берилган бўлса, 2020 йилнинг 6 январига қадар солиқни тўланг.

Ҳар қандай миқдордаги совғалар суммасига ЯИТ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад ҳисобланмайди.

Солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади

Солиқ ҳисоботи шаклларида жисмоний шахсларга янги йил совғалари қуйидагича акс эттирилади :

ЖШДС ва ЯИТ ҳисоб-китобида:

- ходимнинг даромади сифатида – Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида, Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-графасида;

-  МҲЭКМнинг 2,11 бараваригача миқдордаги совға суммасига солиқ солишдан озод этилган даромад сифатида – Ҳисоб-китобнинг 2-иловасининг 0310-сатрида. Бу ерда имтиёзлар маълумотномасидан танлаш керак: “673- (СКнинг 179-моддаси) 14-банд Юридик шахсдан бир йил мобайнида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,11 бараваригача бўлган қийматдаги олган совғалар қиймати...”. Ҳисоб-китобнинг 030-сатрида имтиёз суммаси автоматик тарзда акс этади. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўловчиларда жисмоний шахслар учун янги йил совғалари қуйидагича акс эттирилади:

  • Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 040-сатрида, Ҳисоб—китобнинг 050-сатрида.

Бухгалтерия проводкалари:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Янги йил совғалари учун ҳисобварақдан  ўтказилди (100% олдан тўлов)

4310

5110

Янги йил совғалари  кирим қилинди

1090

6010

Етказиб берувчиларга қарзни сўндириш ҳисобига авансни ҳисобга олиш

6010

4310

Совғалар қиймати ҳисобдан чиқарилди

9220

1090

Ходимларга совғаларни бериш акс эттирилди (буйруқ ва тарқатиш қайдномасига асосан)

4290

9220

Моддий наф тарзидаги даромадни ҳисоблаш ва совғалар қийматини ҳисобдан чиқариш акс эттирилди

9430

6731*

Совға кўринишида берилган авансни ҳисобга олиш

6731*

4290

*6700-счёт бўйича айланмаларнинг батафсил ҳисоби учун Ишчи счётлар режасига қўшиш мумкин,масалан, 6731-субсчёт “Моддий наф тарзидаги даромадлар – совғалар”. Ёки – жисмоний шахсларнинг турли даромадларининг таҳлилий ҳисобини юритиш, буни ҳам корхонанинг ҳисоб сиёсатида акс эттириш зарур.

Вазият 2 – “ходим бўлмаганларга” совғалар

Агар сиз ташкилотингизда ишламайдиган шахсларга совғалар берсангиз (таъсисчиларга, иш ҳамкорларингизга ва ҳоказо), совға қийматига ЖШДС солишни ёки имтиёзни қўллашни унутманг.

Агар имтиёзни қўллаш имкони бўлмаса, ким солиқни бюджетга тўлаши керак? Амалиётда бундай вазиятларда  совға берувчи ташкилот ушбу мажбуриятларни ўзига олади ва ўз ҳисобидан солиқни тўлайди. Бунда учинчи шахслар томонидан ЖШДСнинг тўланиши – жисмоний шахснинг даромади эмас. Бу норма 2018 йил 1 октябрдан буён амал қилмоқда.

Солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?

ЖШДС ва ЯИТ бўйича ҳисобот шаклини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Ахир моддий наф тарзидаги даромаднинг мазкур суммасини қуйидагиларда акс эттириш керак:

  • Ҳисоб-китобнинг 012-сатрида;
  • Ҳисоб-китобга 6-иловада (ёйилмада) – моддий наф тарзида даромад олган барча жисмоний шахсларни (ходимларни ва ходим бўлмаганларни)  СТИР ва ЖБШПҲни кўрсатган ҳолда санаб ўтиш керак. Бунинг учун олдиндан (совғаларни тарқатгунча) шундай маълумотларни олинг.

Агар ЖШДС сиз томондан ушланмаса, асосий бўлмаган иш жойи бўйича даромад олган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ДСИга тақдим этиш лозим бўлади. Уларга эса ўз навбатида йил якунлари бўйича жами даромадлар тўғрисидаги декларацияни топширишларига ва мустақил равишда ЖШДС тўлашларига тўғри келади.  

Юридик шахснинг совғаларга харажатлари фойда солиғини тўловчилар учун “чегирилмайдиган харажатлар” таркибига киритилади.

ҚҚС тўловчиларда  бундай мол-мулкни харид қилишда ҚҚСни ҳисобга олиш учун ҳуқуқ йўқ, сабаби бу жисмоний шахсларнинг фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирилмайдиган моддий наф тарзидаги даромади. Тегишинча совғани топширишда солиқ солиш базаси уни реализация қилиш (чиқиб кетиши) қиймати ва ҚҚСни ўз ичига олган баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади. Шу тариқа, агар сизнинг ташкилотингиз мол-мулкни жисмоний шахсларга совға сифатида (текин) топшириш учун харид қилса, солиқ солиш базаси  ва тегишинча, мазкур операциялар бўйича ҚҚС суммаси мавжуд эмас, яъни нолга тенг.

ЯСТ тўловчиларда жисмоний шахсларга шу мақсад учун махсус харид қилинган совғаларни топширишда бошқа даромад вужудга келмайди ва ушбу суммалардан ЯСТ тўлаш керак эмас. Агарда совға сифатида сиз ўзингизнинг тайёр маҳсулотингизни ёки қайта сотиш учун харид қилинган товарларни топширсангиз, мазкур маҳсулот ёки товарнинг таннархига ЯСТ солиш зарур.

Вазият 3 – бизнес бўйича ҳамкорларингизга совғалар

Агар совғалар (тайёр маҳсулотлар, товарлар, махсус харид қилинган ТМҚ ёки асосий воситалар) юридик шахсга совға қилинса:

  • Совға берилаётган бизнес-ҳамкор учун – бу фойда солиғи ёки ЯСТ солинадиган бошқа даромад олиш ;
  • Совға берувчи корхона учун – бу ҳужжат билан – директор буйруғи, таъсисчи қарори билан асосланиши лозим бўлган харажат.

Совға берувчи учун:

  • Фойда солиғини тўловчилар учун бу харажат – чегирилмайдиган . Бир вақтнинг ўзида бу  – реализация ҳам , унинг доирасида Солиқ кодексининг 130-моддаси 11-қисмини инобатга олиш лозим; 
  • Агар мол-мулк (товарлар ёки тайёр маҳсулотлар) совғага берилса, бундай топширишга ҚҚС солинади. Асосий воситаларни текин асосда топшириш истисно ҳисобланади. Бунда ҳадя шартномаси, қабул қилиш-топшириш далолатномаси, ҳисобварақ-фактура лозим даражада расмийлаштирилиши керак. Яъни  бундай совғага ҚҚС солмаслик учун, бутун ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш ва уни олувчида имзолашга тўғри келади.  Совғалар учун харид қилинган ТМҚни топширишда солиқ солиш базаси ва тегишинча, ҚҚС суммаси мавжуд эмас.
  • ЯСТ тўловчилар, агар тайёр маҳсулотлар ёки товарлар топширилса, СКнинг 355-моддаси, 2-қисми 1-банди 8-хатбошисини инобатга олган ҳолда уларнинг таннархига ЯСТ солишлари зарур. Агарда совға сифатида баланс қиймати бўйича асосий воситалар топширилса, бошқа даромад ёки зарар вужудга келиши мумкин. Совғага баланс (харид) қиймати бўйича ТМҚ топширилса, чиқиб кетишидан бошқа даромад вужудга келмайди.

Солиқ ҳисоботида қандай акс эттириш мумкин?

Совға берилаётган бизнес-ҳамкорда:

  • умумбелгилаган солиқларни тўловчи учун – бу Фойда солиғи ҳисоб-китобининг 030-сатрида акс эттириладиган бошқа даромад;
  • ЯСТ тўловчи учун – бу Ҳисоб-китобга 1-илованинг 050-сатрида акс эттириш лозим бўлган бошқа даромад. 030-сатрда сумма автоматик тарзда акс этади.

Ҳадя қилувчи корхонада:

  • Фойда солиғини тўловчи учун – бу Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 170-сатрида акс эттириш лозим бўлган чегирилмайдиган харажат. Ҳисоб-китобнинг 050-сатрида сумма автоматик тарзда акс этади.

Топширилган маҳсулот ёки товарнинг таннархини Ҳисоб-китобнинг 020-сатрида акс эттиринг. Агар асосий воситалар топширилса, бошқа даромад (зарар)нинг суммаси Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади. Мазкур молиявий натижа МНҲнинг 240-сатрида ва Ҳисоб-китобнинг 010-сатрида инобатга олинади.;

  • ҚҚС тўловчи учун – агар совға сифатида тайёр маҳсулотлар, товарлар ёки ТМҚ топширилса, сумма Ҳисоб-китобга 1-илованинг 010-сатрида, шунингдек 5-илова “Реализация қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри”да акс эттирилади.

Топширилган маҳсулотлар, товарлар ёки ТМҚнинг таннархини Ҳисоб-китобга 1-илованинг 0103-сатрида кўрсатинг;

  • ЯСТ тўловчи учун – агар АВни топширишда даромад вужудга келса, уни Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатрида акс эттиринг.

Топширилган маҳсулотлар, товарларнинг таннархини Ҳисоб-китобнинг 025-сатрида акс эттиринг.

 Бухгалтерия проводкалари:

 

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Ҳадя қилувчида:

Совғалартайёр маҳсулотлар ва товарлар

Тайёр маҳсулотлар, товарлар бизнес-ҳамкорга совға қилинди

4010 (4890)

9010 (9020)

 

9430

4010 (4890)

ҚҚС тўловчи учун  – ҚҚС ҳисоблаб ёзилди

9430

6410 (ҚҚС)

Тайёр маҳсулотлар, товарларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

9110 (9120)

2810 (2910, 2920)

Фойда солиғини тўловчи учун ҳисоб-китоб тўлдирилгандан кейин фойда солиғи ҳисоблаб ёзилди; ЯСТ тўловчи учун – ЯСТ ҳисоблаб ёзилди

9810 (9820)

6410 (фойда солиғи, ЯСТ)

Совғалар – махсус харид қилинган ТМҚ

Янги йил совғалари кирим қилинди

1090

6010

Янги йил совғаларини топшириш акс эттирилди – ТМҚнинг чиқиб кетиши

9220

1090

4010 (4890)

9220

 

9430

4010 (4890)

ҚҚС тўловчи учун – ҚҚС ҳисоблаб ёзилди

9430

6410 (ҚҚС)

Совғаасосий восита

Янги йил совғасини топшириш акс эттирилди – АВнинг чиқиб кетиши

9210

0110-0190

0211-0290

9210

8510

9210

4010 (4890)

9210

9430

4010 (4890)

АВнинг чиқиб кетишидан олинган даромад акс эттирилди

АВнинг чиқиб кетишидан кўрилган зарар акс эттирилди

9210

9430

9310

9210

ҚҚС тўловчи учун – ҚҚС ҳисоблаб ёзилди

9430

6410

Фойда солиғини тўловчи учун ҳисоб-китоб тўлдирилгандан кейин фойда солиғи ҳисоблаб ёзилди;

ЯСТ тўловчи учун – чиқиб кетишидан олинган бошқа даромад суммасига ЯСТ ҳисоблаб ёзилди

9810 (9820)

6410 (фойда солиғи, ЯСТ)

Совға берилганга:

Контрагентдан янги йил совғалари олинди ва текин олинган мол-мулк сифатида акс эттирилди

1090

8530

 

0110 - 0190

 

 

Татьяна ЛИМАРЕВА