2020 йил учун “сув солиғини” унинг манбалари нисбатини инобатга олган ҳолда қандай ҳисоблаш мумкин

preview

Агар сиз водопровод сувидан фойдалансангиз, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобида  унинг таркибидаги ер усти ва ер ости сувлари нисбатини инобатга олишингиз лозим . 2020 йилда Тошкент шаҳри учун нисбат 90,1% ер усти ва 9,9% ер ости сувини ташкил этди. Бундай шароитда солиқни қандай ҳисоблаш мумкин?

Солиқ ставкаси ер усти ва ер ости сувлари учун алоҳида белгиланади (2020 йил учун ставкалар – бу ерда). Тошкент шаҳри учун нисбат жорий йилда ер усти сувлари 90,1% + ер ости сувлари 9,9%ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарлари ва вилоятлари учун кўрсатилган нисбатни “Сувоқова” ДУКда аниқлаштириш мумкин.

Жорий солиқ даврининг 20 январигача солиқ тўловчилар сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли жойи бўйича солиқ органига бўнак тўловлари миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун жорий солиқ даври учун солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этадилар.

Эътибор беринг
Тавсия қилинадиган Маълумотнома шакли яқин кунларда my.soliq.uz да 2020 йил учун электрон солиқ ҳисоботи таркибида пайдо бўлади.

Жорий йил учун сувдан фойдаланишнинг тахмин қилинаётган ҳажмидан ва «Сувсоз»  ДУКнинг ер усти ва ер ости сувлари нисбати тўғрисидаги маълумотларидан келиб чиқиб солиқнинг йиллик суммасини аниқланг.

Мисол
Корхонада 2020 йил учун фойдаланиладиган сувнинг тахмин қилинаётган ҳажми 10 000 куб. м.ни ташкил этади. Солиқ ставкаси – ер усти манбаларидан – 1 куб.м. учун 140 сўм ва ер ости манбаларидан – 1 куб.м. учун 170 сўм.
Солиқ суммаси:
  • ер усти сувлари бўйича - 10 000 куб. м х 90,1% х 140 сўм = 1 261 400 сўмни;
  • ер ости манбалари ҳажми бўйича - 10 000 куб. м х 9,9% х 170 сўм = 168 300 сўмни ташкил этади.
Солиқнинг тахмин қилинаётган йиллик суммаси 1 429 700 сўмни (1 261 400 + 168 300) ташкил этади.

Бўнак тўловлари :

  • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар томонидан  - ҳар ойда йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида;
  • солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан - ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.

Йил якуни бўйича солиқнинг якуний суммаси худди шундай тартибда, бироқ сув ўлчагич асбоблар кўрсаткичлари асосида ҳақиқатда истеъмол қилинган сув ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.