ДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади

preview

1 апрелгача тақсимланган, кейинроқ тўланган дивидендлардан солиқ ушлаб қолиш лозимми? ХКларнинг тақсимланадиган соф фойдасига солиқ солиш керакми? Хусусий ва оилавий корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари соф фойдасига солиқ солиш тартиби тўғрисидаги саволларга молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ жавоб беради.

  1. Ҳақиқатан ҳам хусусий корхона, оилавий корхона ва фермер хўжалиги соф фойдасига 2020 йилдан бошлаб солиқ солинадими?

- Ҳа, 5% ставка бўйича дивиденд солиғи солинади.

2020 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига улар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади.

Юридик шахс томонидан тўланадиган дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади.

Дивиденд солиғи ставкаси – 5%.

 

Бу – муҳим!
Хусусий корхона, оилавий корхона ва фермер хўжалигининг тақсимланадиган, яъни – мулкдорга бериладиган фойдасига солиқ солиш лозим. Фойда тақсимланмаганда солиқ оқибатлари вужудга келмайди.

 

2. Молия вазирлиги ва ДСҚнинг 30.12.2019 йилдаги ахборот хабарида 2007 йил таҳриридаги СК билан тақдим этилган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 апрелгача амал қилади дейилган. Шу муносабат билан хусусий корхонанинг 2019 йил ва 2020 йил I чораги учун фойдасини 1 апрелгача дивиденд солиғи тўламасдан олиш мумкинми?

- Ҳа, мумкин.

Хусусий корхона, оилавий корхона ва фермер хўжаликларининг соф фойдасига солиқ солишдан озод этиш бўйича имтиёз 2020 йил 1 апрелгача амал қилади.

Бу солиқ имтиёзларини бекор қилишни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари расман эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ой ўтгач амалга киритилиши билан боғлиқ.

Шу боис сиз 2020 йил 1 апрелга қадар 2019 йил якунлари бўйича олинган фойдани солиқ ушлаб қолмасдан олишингиз мумкин.

2020 йил I чораги якунларини сиз 1 апрелдан кейин чиқаришингиз мумкин. Шу боис I чорак учун фойдани тақсимлаш чоғида сиз 5% ставка бўйича дивиденд солиғини ушлаб қолишингиз лозим бўлади.

3. Оилавий корхонанинг 2019 йил якунлари бўйича  фойдаси унинг иштирокчиларига тақсимланди. Оилавий корхонанинг  иштирокчилари 2020 йил 1 апрелга қадар тақсимланган дивидендларни 2020 йил давомида дивиденд солиғини тўламасдан олишга ҳақлими?

- Йўқ, мумкин эмас.

Солиқ агенти дивидендлар тарзида тўланадиган даромадларга нисбатан солиқ суммасини алоҳида ҳар бир олувчи бўйича кўрсатилган даромадларни ҳар бир тўловга татбиқан белгилайди.

Даромадни тўлаш куни даромадни олиш куни сифатида белгиланади.

Шу туфайли дивидендлар 2020 йил 1 апрелдан кейин тўланган тақдирда сиз 5% ставка бўйича солиқ ушлаб қолишингиз лозим.

Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи Дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланган даромад солиғи /ru/publish/doc/text157311_dilshod_sultonov_javob_beradi_hk_oilaviy_korhonalar_va_fermer_hujaliklari_sof_foydasiga_qanday_qilib_soliq_solinadi