Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Қандай қилиб ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида имтиёзли ставкани ногиронлар-ходимларнинг МҲЖга нисбатан қўллаш мумкин

Солиқ қўмитаси яна ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклини ижтимоий солиқ бўйича қуйидаги иккита имтиёзни бир вақтда хатосиз қўллаш имконияти учун қайта кўриб чиқади:
- корхона ходимлари- ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар МҲЖга нисбатан
;
- микрофирмалар ва кичик корхоналар учун – 2020 йилнинг май-июнь ойлари даврида 1%, Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармонининг 4-бандига асосан.
Бухгалтерлар ҳозирнинг ўзида қандай йўл тутишлари лозим? Buxgalter.uz саволларига ДСҚ юридик шахсларга солиқ солиш бошқармаси бош мутахассиси Ойбек АЗИМБОЕВ жавоб берди:
- ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шакли ижтимоий солиқнинг иккита ставкаси – умумбелгиланган 12% ва ихтисослаштирилган цехлар, участкалар ва корхоналарда ишловчи ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи солиқ тўловчилар учун - 4,7% имтиёзли ставкани қўллаш учун мўлжалланган эди .
Президентнинг 18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон Фармони чиққандан кейин микрофирмалар ва кичик корхоналар учун яна битта 1%ли имтиёзли ставка пайдо бўлди.
Жорий шартларда, Ҳисоб-китоб шакли ўзгартирилмагунча, бухгалтерларга иккинчи имтиёзли ставкани қўллаш учун даромаднинг имтиёзли қисмини Ҳисоб-китобга 1-иловада МҲЖ ва умумбелгиланган ставкага нисбатан фоизли нисбатда акс эттиришни тавсия қиламиз.
Таклиф қилинаётган қарор унча катта бўлмаган хато билан натижа олиш имконини беради. Агарда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби шаклида ижтимоий солиқнинг барча учта ставкасини – 12%, 1% ва 4,7%ни қўллаш мумкин бўлганда – ходимлар-ногиронлар МҲЖ бўйича ҳисоб-китоб бундай тарзда бўларди:
10 000 000 х 4,7% = 470 000 сўм.
Бироқ жорий вазиятда, агар фоиз, солиқ органлари мутахассислари тавсия қилганидек, батафсил ҳисобланса, қуйидаги ҳосил бўлади:
(12 – 4,7) : 12 х 100) = МҲЖнинг 60,84%и = 6 084 000 сўм.
Даромаднинг қолган қисмига 12% ставка бўйича солиқ солинади. Бунда ижтимоий солиқ қуйидагини ташкил этади:
(10 000 000 – 6 084 000) х 12% = 469 920 сўм.
Кўриб турганимиздек, хато ёки сиз ижтимоий солиқни бюджетга ортиқча тўлашингизга (470 040 – 470 000 = 40 сўм), ёхуд уни тўлиқ тўламаслигингизга (469 920 – 470 000 = – 80 сўм) олиб келади. Шу боис умид қиламизки, Ҳисоб-китоб шакли тузатилади ва бухгалтерлар уни хатосиз тўлдиришлари мумкин бўлади.
Олег ГАЕВОЙ,
Татьяна ЛИМАРЕВА