Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботда нимага эътиборни қаратиш лозим

Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар 2020 йилнинг яна бир чорагини бошдан кечиришди, чораклик ҳисоботни топшириш пайти келди. Кўп корхоналар учун бу вақт давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қарамай, жуда қийин кечди. «Норма» эксперти Дилором САИДОВА мажбурий бекор туриб қолиш ва имтиёзларни инобатга олган ҳолда II чорак учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида нимага эътибор қаратиш лозимлигини мисолларда тушунтирди.
- Мисол тариқасида қисман типик бўлган кўп тармоқли кичик корхонани оламиз: ишлаб чиқариш цехи, унча катта бўлмаган ўз кафеси ва яна корхона уни ижарага берадиган дўкончаси мавжуд. Бундан ташқари:
- ҳисобот даврида корхонада 2019 йилнинг охирида олинган 10 млн сўм миқдоридаги фоизсиз қарз мавжуд. Даромадларнинг қисқарганлиги муносабати билан корхона 1 апрелда 30 млн сўм миқдорида яна битта фоизсиз қарз олди;
- корхонанинг валюта ҳисобварағида - $3 000.
1-вариант. Корхонада II чорак учун айланмалар қисқарди
Карантин туфайли цех ва кафенинг фаолияти тўхтатилди, бироқ дўконча фаолият кўрсатиб, ижарадан олинган даромад келтирди.
Ярим йиллик якунларига кўра корхона қуйидаги кўрсаткичларга эга:
Фаолият тури |
I чорак учун тушум, минг сўм |
II чорак учун тушум, минг сўм |
I ярим йиллик учун жами тушум, минг сўм |
Ишлаб чиқариш |
100 000 |
- |
100 000 |
Умумий овқатланиш |
40 000 |
- |
40 000 |
Мол-мулкни ижарага бериш |
80 000 |
60 000 |
140 000 |
Жами: |
220 000 |
60 000 |
280 000 |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри «Реализация қилишдан олинган даромад»ни тўлдирамиз:
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
|||||
Ўлчов бирлиги сўм |
|||||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан фаолият турлари бўйича |
||
Ишлаб чиқариш |
Умумий овқатланиш |
Мол-мулкни ижарага бериш бўйича хизматлар |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
010 |
280 000 000 |
100 000 000 |
40 000 000 |
140 000 000 |
Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар |
011 |
0,00 |
|
|
|
Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри) |
012 |
0,00 |
|
|
|
Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда
|
020 |
100 |
35.71 |
14.29 |
50 |
2-вариант. Корхона II чоракда бутунлай бекор туриб қолган
Ярим йиллик якунларига кўра қуйидаги кўрсаткичлар олинди:
Фаолият тури |
I чорак учун тушум, минг сўм |
II чорак учун тушум, минг сўм |
I ярим йиллик учун жами тушум, минг сўм |
Ишлаб чиқариш |
100 000 |
- |
100 000 |
Умумий овқатланиш |
40 000 |
- |
40 000 |
Мол-мулкни ижарага бериш |
80 000 |
- |
80 000 |
Жами: |
220 000 |
- |
220 000 |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобининг 010-сатри «Реализация қилишдан олинган даромад»ни тўлдирамиз:
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
|||||
Ўлчов бирлиги сўм |
|||||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан фаолият турлари бўйича |
||
Ишлаб чиқариш |
Умумий овқатланиш |
Мол-мулкни ижарага бериш бўйича хизматлар |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
010 |
220 000 000 |
100 000 000 |
40 000 000 |
80 000 000 |
Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар |
011 |
0,00 |
|
|
|
Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри) |
012 |
0,00 |
|
|
|
Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда
|
020 |
100 |
45.46 |
18.18 |
36.36 |
1. Фоизсиз қарзлардан даромадни аниқлаймиз
Ҳисобот даврида корхонада иккита фоизсиз қарз мавжуд. Олинган фоизсиз қарзлар бўйича олиш санасида МБ томонидан белгиланган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромадни аниқлаш лозим . Ушбу даромад фақат солиқ солиш мақсадларида инобатга олинади, шу боис бухгалтерия ҳисобида ҳеч қаерда акс эттирмаймиз.
Кўрсаткич |
Одатдаги ҳисоб-китоб, минг сўм |
Имтиёзни инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб, минг сўм |
Фоизсиз қарз бўйича даромад |
||
I чорак |
10 000 х 16% : 366 х (31+29+31) = 397,814 |
397,814 |
II чорак |
40 000 х 16% : 366 х (30+31+30) = 1 591,3 |
– |
2020 йилнинг I ярим йиллиги учун |
1989,1 (397, 814 + 1 591,3) |
397,814 |
2. Корхонада валюта пул маблағлари мавжудлиги боис курсдаги ижобий фарқнинг салбий фарқдан ошишини ҳисоблаймиз.
Ҳар ойнинг якунига валюта ҳисобварағидаги маблағларни қайта баҳолаш ва жами даромадга киритиладиган курсдаги ижобий фарқнинг салбий фарқдан ошиб кетишини аниқлаш лозим .
Ой |
МБ курси |
Валюта суммаси |
Сўмдаги эквиваленти |
Курсдаги ижобий/ салбий фарқ |
Йил бошига |
|
3 000 |
28 522 680,00 |
- |
31.01.2020 |
9 563,33 |
3 000 |
28 689 990,00 |
167 310,00 |
29.02.2020 |
9 526,28 |
3 000 |
28 578 840,00 |
-111 150,00 |
31.03.2020 |
9 554,22 |
3 000 |
28 662 660,00 |
83 820,00 |
30.04.2020 |
10 130,00 |
3 000 |
30 390 000,00 |
1 727 340,00 |
31.05.2020 |
10 139,30 |
3 000 |
30 417 900,00 |
27 900,00 |
30.06.2020 |
10 173,38 |
3 000 |
30 520 140,00 |
102 240,00 |
Жами 1 ярим йиллик учун |
1 997 460,00 |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобига 1-иловада “Бошқа даромадлар” корхонада ҳосил бўлган даромад бўйича сатрларни тўлдириш лозим. Бизнинг мисолимизда бу 397 814 сўм суммасига 0304-сатр “Текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар)” ва 1 997 460 сўм суммасига 0310-сатр “Валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши”.
Мисол учун, корхона ўз ходимларининг ёш оилалари учун уй-жой ёки янги технологик ускуна сотиб олди. 2020 йил I чоракда Ҳисоб-китобда айланадан олинадиган солиқ бўйича солиқ базаси камайишини акс эттирган ҳолда у тегишли имтиёзлардан фойдаланиши мумкин бўлган . 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб ушбу имтиёзлар амал қилмаган, шу сабабли II чорак учун ҳисоб-китобда 2020 йилнинг I чораги кўрсаткичларини такрорлаш зарур.