Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўловни нима қилиш мумкин

Ҳажмлар қисқарганлиги туфайли II чоракда корхонада I ярим йиллик якунлари бўйича фойда солиғи бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Бу ҳолатда ҳаракат қилишнинг эҳтимолий вариантларини buxgalter.uz учун молия вазирининг ўринбосари Дилшод СУЛТОНОВ махсус тушунтирди:
- Энг аввало, ортиқча тўлов бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналарда ҳосил бўлиши мумкин. Уларга, жумладан, қуйидагилар киради:
- жами даромади 2019 йил учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошмайдиган солиқ тўловчилар;
- 5 млрд сўм ҳажмга етмаган янгидан ташкил этилган корхоналар.
Агар II чоракда корхона харажатлар қилган бўлса, бироқ етарли даромадларга эга бўлмаган бўлса ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин. Натижада II чоракда I чорак якунлари бўйича тан олинган фойдани камайтирган зарар шаклланди. Жами I ярим йиллик якунлари бўйича солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда камроқ бўлади. Тегишинча, солиқ ҳам камаяди.
Кўрсаткич |
I чорак, минг сўм |
II чорак, минг сўм |
I ярим йиллик минг сўм |
Жами даромад | 1 000 000 | 300 000 | 1 300 000 |
Чегириладиган харажатлар | (800 000) | (380 000) | (1 180 000) |
Солиқ солинадиган фойда (зарар) | 200 000 | (80 000) | 120 000 |
Фойда солиғи (ставка – 15%) |
30 000 | - | 18 000 |
Шунингдек, ортиқча тўлов маълумотнома тақдим этмасдан, яъни СКда белгиланган тартибда бўнак тўловлари тўлайдиган корхоналарда ҳам ҳосил бўлиши мумкин.
Бу ҳолда II чоракда корхоналар жорий тўловларни I чорак учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасидан келиб чиқиб тўлашган. II чоракда солиқ солинадиган фойда I чоракка қараганда қисқарган тақдирда ортиқча тўлов ҳосил бўлади.
Давр | Операция | Тўловлар | Ҳисоблашлар |
2020 йил I чорак | I чорак учун фойда солиғи ҳисобланди ва тўланди | 240 000 | 240 000 |
Апрель | Бўнак тўлови (240 000 : 3) | 80 000 | |
Май | Бўнак тўлови | 80 000 | |
Июнь | Бўнак тўлови | 80 000 | |
II чорак | II чорак учун фойда солиғи ҳисобланди | 60 000 | |
Жами I ярим йиллик |
480 000 | 300 000 |
Ниҳоят, бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотларни уларда оширилган солиқ солинадиган фойда ва солиқни акс эттирган ҳолда тақдим этган корхоналарда ҳам ортиқча тўлов ҳосил бўлиши мумкин.
Ортиқча тўлов билан қандай йўл тутиш мумкин
1-вариант. Келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиш
Ортиқча тўланган солиқ суммаси корхонада солиқ қарзи мавжуд бўлмаган тақдирда худди шу солиқ бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши мумкин. Бу айниқса бўнак тўловлари тўловчилари учун долзарб, сабаби 23 июлдан кечиктирмай навбатдаги бўнак тўловини амалга ошириш зарур.
Ортиқча тўланган солиқ фойда солиғи бўйича бўлғуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олингандан кейин ортиқча тўлов қолдиғи қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши мумкин :
1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига;
2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш ҳисобига;
3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш ҳисобига.
Агар сиз ортиқча тўлов суммасини бошқа солиқлар бўйича қарзни узиш ҳисобига ҳисобга олишга қарор қилган бўлсангиз, бу ҳақда ариза беринг. Солиқ органи ҳисобга олиш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномаси имзоланган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади .
- июль ойида бўнак тўламайди;
- 23 августдан кечиктирмай фақат 50 000 минг сўм тўлайди;
- 23 сентябрдан кечиктирмай 100 000 минг сўм миқдорида бўнакнинг тўлиқ суммасини тўлайди.
2-вариант. Ортиқча тўловни қайтариш
Сиз ортиқча тўлов суммасини корхонанинг ҳисобварағига тўлиқ ёки қисман қайтаришга ҳақлисиз . Бу бўнак тўловларини тўламайдиган корхоналар учун мақсадга мувофиқдир, сабаби фойда солиғи бўйича кейинги тўлов фақат октябрь ойида – 9 ой якунлари бўйича солиқ ҳисоблаш чоғида бўлади.
Агар сиз ортиқча тўлов суммасини қайтаришга қарор қилган бўлсангиз, солиқ органига тегишли ариза тақдим этинг. Солиқ органи қайтариш тўғрисидаги қарорни ариза олинган кундан эътиборан ёки солиқларни ўзаро солиштириш далолатномасини имзолаган кундан эътиборан 10 кун ичида қабул қилади. Қайтариш ариза олинган кундан эътиборан 15 кун ичида амалга оширилади . Бунда сизда пеня, жарималар ва бошқа солиқлар бўйича қарз бўлмаслиги керак.
Агар ортиқча тўлов суммаси белгиланган муддат (15 кун) бузилган ҳолда амалга оширилса, белгиланган муддатда қайтарилмаган сумма учун корхонага - қайтариш муддати бузилган ҳар бир календарь кун учун қайтариш муддати бузилган кунларда амал қилган МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб фоизлар ҳисобланади.
Агар ортиқча тўланган солиқ суммасини ҳисобга олишни ёки қайтаришни рад этиш тўғрисидаги қабул қилинса, солиқ органи бу ҳақда солиқ тўловчига бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 3 кун ичида хабар қилиши шарт .
Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади .
Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади.