Агар 2020 йил март-июнь учун терминал бўйича тушумни нотўғри акс эттирган бўлсангиз, нима қилиш керак

preview

2020 йил мартдан бошлаб Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари айланмасидан 0,2% миқдорида воситачилик ҳақи киритилган. Натижада терминал орқали савдо қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар ўз ҳисобварақларига ҳар бир урилган чек учун банк воситачилик ҳақи айирилган суммани олишни бошлашди.

Бу янгиликлар бухгалтерия ва солиқ ҳисобига қандай таъсир кўрсатганлигини buxgalter.uz илтимосига биноан «Team University» МЧЖ молиявий директори, «Profi Training» бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА (CAP, CIPA, DipIFR (ACCA), CIMA (P1,P2)) тушунтирди:

- “Мартдаги ўзгаришларга қадар терминал бўйича айланма  банк бўйича пул маблағлари тушумига тенг эди. Бухгалтер бир ой учун терминал бўйича айланмалардан тушган пул маблағларининг умумий суммасига ҳисобга олиш дастурида реализация қилиш бўйича битта операцияни амалга ошириши етарли эди.

2020 йил 2 мартдан кейин вазият ўзгарди. Уни амалий мисолда кўриб чиқамиз.

Фараз қилайлик, умумий овқатланиш корхонасида 2020 йил март ойида сотувлар терминал бўйича 400 000 000 сўмни ташкил этди. Ҳисобвараққа 399 200 000 сўм (400 000 000 х 99,8%) келиб тушди.

Агар ҳисобга олиш дастури бухгалтерлик дастури билан (мисол учун, 1С) интеграцияланмаган бўлса ва терминал бўйича олинган тушум ҳар куни тўлов чеклари бўйича юкланмаса ёки 1Сга қўлда урилмаса, бухгалтер дастурда ҳисобварақда терминалдан тушумни 399 200 000 сўм миқдорида кўради ва уни, ўзгартиришларга қадар сингари, айланма учун деб ҳисоблаб, реализацияни ушбу суммага акс этиради.

Бу ҳолда айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ва ҚҚС тўловчи учун солиқ солинадиган базалар билан нима рўй беради? 

Солиқ тури

Агар воситачилик ҳақи ҳисобга олинмаса

Воситачилик ҳақи билан

Оғиш

Айланмадан олинадиган солиқ

399 200 000 х 8% = 31 936 000

400 000 000 х 8% = 32 000 000

64 000 сўмга камайиш

ҚҚС (сотувлар бўйича айланмага киритилган)

347 130 435 х 15% = 52 069 565

347 826 087 х 15% = 52 173 913

104 348 сўмга камайиш

Фойда солиғи

347 130 435 ССБда ҳисобга олинади

347 826 087 – 800 000 = 347 026 087 ССБда ҳисобга олинади

Фойда солиғи бўйича ССБнинг 104 348 сўмга ошиши

Энди сотувларни ҳисобга олиш дастури бухгалтерлик дастури билан интеграция қилинмаган тақдирда мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилиши кераклигини кўриб чиқамиз.

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи учун:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма

(2020 йил март учун)

Терминал бўйича сотувларни дастлаб харидорлардан бўнак сифатида акс эттириш

5711*

6310

 400 000 000

Банк воситачилик ҳақи айирилган ҳолда терминал бўйича сотувларнинг ҳисобвараққа тушиши

5110

5711

 399 200 000

Терминал орқали сотувлар бўйича тушумни акс эттириш

4010

9030

 400 000 000

Харидорлардан олинган бўнакни ҳисобга олиш

6310

4010

 400 000 000

Банк воситачилик ҳақини ҳисоблаш (терминал кўчирмаси бўйича ҳар куни акс эттирилади)

9430

5711

 800 000

Айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаш

9820

6430

 32 000 000

 *Терминалдан ва нақд шаклдаги сотувлардан йўлдаги пулларни алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш учун ҳисобда қўшимча счёт юритиш тавсия қилинади, мисол учун 5711. Буни Ҳисоб сиёсатида ва Ишчи счётлар режасида акс эттиринг.     

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи учун:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма

(2020 йил март учун)

Терминал бўйича сотувларни дастлаб харидорлардан бўнак сифатида акс эттириш

5711

6310

 400 000 000

Банк воситачилик ҳақи айирилган ҳолда терминал бўйича сотувларнинг ҳисобвараққа тушиши

5110

5711

 399 200 000

Терминал орқали сотувлар бўйича тушумни акс эттириш

4010

9030

 347 826 087

Чиқувчи ҚҚС

4010

6410

 52 173 913

Харидорлардан олинган бўнакни ҳисобга олиш

6310

4010

 400 000 000

Банк воситачилик ҳақини ҳисоблаш (терминал кўчирмаси бўйича ҳар куни акс эттирилади)

9430

5711

 800 000

2020 йил март-июнда йўл қўйилган хатолар қандай тузатилади?

Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи учун:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма

(2020 йил март учун)

Қўшимча банк воситачилик ҳақи ҳисоблаш (қўлда киритиладиган ўтказма билан)

9430

5711

800 000

Терминал бўйича сотувларни акс эттириш

5711

6310

 800 000

Терминал орқали сотувлар бўйича тушумни акс эттириш

4010

9030

 800 000

Харидорлардан олинган бўнакни ҳисобга олиш

6310

4010

 800 000

Қўшимча айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблаш (8%)

9820

6430

 64 000

Қўшимча ҳисобланган солиқ суммасини тўлаш ва 2020 йил I ва II чораклар учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича қайта ҳисоб-китоб топшириш зарур бўлади.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи учун:

Хўжалик операциясининг мазмуни

Дебет

Кредит

Сумма

(2020 йил март учун)

Қўшимча банк воситачилик ҳақи ҳисоблаш (қўлда киритиладиган ўтказма билан)

9430

5711

800 000

Терминал бўйича сотувларни акс эттириш

5711

6310

800 000

Терминал орқали сотувлар бўйича тушумни акс эттириш

4010

9030

695 652

Қўшимча чиқувчи ҚҚС ҳисоблаш

4010

6410

104 348

Харидорлардан олинган бўнакни ҳисобга олиш

6310

4010

800 000

Фойда солиғига тузатиш киритиш

9810

6430

– 15 652,20

Эътибор беринг

ҚҚС бўйича ҳисоботда тушумни тўғри акс эттириш учун ЭҲА тизимида 2020 йил март, апрель, май ва июнь ойлари учун қўшимча бир томонлама ҳисобварақ-фактуралар қилиш ва ушбу ойлар учун ҚҚС ҳисоб-китобини қайта топшириш зарур.

ҚҚСга қўшимча ҳисоблаш томонга тузатиш киритилиши боис, ҳисобот автоматик тарзда қабул қилинади ва камерал текширувга сабаб бўлмайди.

Агар реализация корпоратив карталар бўйича амалга оширилган ва корхона харидорларга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этган бўлса, ЭҲА тизимида тузатиш киритувчи ҳисобварақ-фактураларни ҳам расмийлаштириш зарур. Бу ҳолда харидор етказиб берувчи сингари тегишли ойлар учун ҚҚС бўйича ҳисоботни қайта топширишига тўғри келади.

Бундан ташқари, етказиб берувчи 2020 йил  I ва II чораклар учун фойда солиғи бўйича қайта ҳисоб-китобларни топшириши зарур, сабаби хатони тузатиш солиқ солинадиган фойданинг ўзгаришига олиб келади”.