Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида имтиёзли ва имтиёзсиз даромадлар қандай акс эттирилади

Корхоналар ходимларга иш ҳақидан ташқари мукофотлар, моддий ёрдам ва бошқа даромадларни тўлайди. Уларнинг айримларига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш мумкин. Қандай қилиб бундай даромадларни солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган даромадларга тўғри тақсимлаш, шунингдек уларни ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш мумкинлигини «Норма» эксперти Дилором САИДОВА шартли мисол ёрдамида тушунтириб берди:
– Айтайлик, кичик корхонада 15 нафар штатдаги ходим ишлайди, икки киши ФҲШ шартномаси бўйича расмийлаштирилган.
Бундан ташқари, жорий йил бошидан бери корхона жисмоний шахслардан қуйидагиларни ижарага олади:
- 200 кв. м нотурар жой, 1 кв. м учун ижара тўлови – ойига 55 000 сўм;
- иккита «Дамас» автомобили – ойига 1 млн сўмдан.
Штатдаги ходималардан бири болани парваришлаш таътилига чиққан.
2020 йил январь–август ойлари учун қуйидаги даромадлар ҳисобланган:
Номи |
2020 йил январдан августгача олинган даромад суммаси |
Ш.ж. 2020 йил август ойи учун |
Штатдаги ходимларнинг иш ҳақи |
212 800 000 |
26 600 000 |
Таътил пули |
62 400 000 |
10 400 000 |
ФҲШ шартномалари бўйича тўланадиган ҳақ |
40 000 000 |
5 000 000 |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам |
84 000 000 |
– |
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан бериладиган моддий ёрдам |
14 000 000 |
– |
Бир марта тўланадиган мукофот |
50 000 000 |
50 000 000 |
Болани 2 ёшга тўлгунча парваришлаш нафақаси |
3 472 000 |
434 000 |
Жой ижараси учун тўлов |
88 000 000 |
11 000 000 |
Автотранспорт ижараси учун тўлов |
16 000 000 |
2 000 000 |
ЖАМИ: |
570 672 000 |
105 434 000 |
Аввалига ушбу кўрсаткичларни меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадларга ва бошқа даромадларга (бошқа даромадлар, моддий наф ва мулкий даромад) бўламиз.
Бу нима учун керак:
1) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларгина ижтимоий солиқ солиш объекти ҳисобланади. У кичик корхона эканлигини инобатга олган ҳолда микрофирмалар ва кичик корхоналар учун 1%лик имтиёзли ставкани қўллаш учун 2020 йил май–август ойларидаги меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган даромадни алоҳида устунда ажратиб кўрсатамиз ;
2) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни Ҳисоб-китобга 5-иловада, меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларни эса 6-иловада акс эттирамиз.
(минг сўмда)
Даромад тури |
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар |
Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларнинг даромадлари деб ҳисобланмайди |
||||
Йил бошидан буён, ш.ж.: |
Май–август ойлари учун |
Август ойи учун |
Йил бошидан буён, ш.ж.: |
Август ойи учун |
||
212 800 |
106 400 |
26 600 |
|
|
|
|
62 400 |
45 800 |
10 400 |
|
|
|
|
40 000 |
20 000 |
5 000 |
|
|
|
|
|
|
|
84 000 |
– |
|
|
14 000 |
14 000 |
– |
|
|
|
|
50 000 |
50 000 |
50 000 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3 472 |
|
|
|
|
88 000 |
11 000 |
|
|
|
|
|
16 000 |
2 000 |
|
|
ЖАМИ: |
379 200 |
236 200 |
92 000 |
188 000 |
13 000 |
3 472 |
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини фамилияма-фамилия расшифровкалар – 5 ва 6-иловадан бошлаб тўлдира бошлаймиз:
1. 5-иловада ҳар бир ходим ёки ижрочи бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларни кўрсатинг.
2. 6-иловада ҳар бир жисмоний шахс ва даромад кесимида меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадларни акс эттиринг.
|
Ҳисоб-китобга 6-илова |
|||||
Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот |
||||||
Т/р |
Жисмоний шахснинг Ф.И.О. |
СТИР |
Жами ҳисобланган даромадлар |
шундан, ҳисобот даврида ҳисобланган даромадлар |
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи |
|
Жами ҳисобланган солиқ суммаси |
шундан, ҳисобот даврида ҳисобланган солиқ суммаси |
|||||
ЖАМИ |
188 000 000,00 |
13 000 000,00 |
11 360 442,00 |
240 000,00 |
||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
1 |
ходим –моддий ёрдам |
жисмоний шахс СТИРи |
6 000 000 |
0 |
108 603 |
0 |
2 |
ходим –моддий ёрдам |
жисмоний шахс СТИРи |
6 000 000 |
0 |
108 603 |
0 |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
… |
15 |
жисмоний шахс –нотурар жой ижараси |
жисмоний шахс СТИРи |
88 000 000 |
11 000 000 |
7 920 000 |
0 |
16 |
жисмоний шахс –автомобиль ижараси |
жисмоний шахс СТИРи |
8 000 000 |
1 000 000 |
960 000 |
120 000 |
17 |
жисмоний шахс –автомобиль ижараси |
жисмоний шахс СТИРи |
8 000 000 |
1 000 000 |
960 000 |
120 000 |
3. ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига 4-иловани тўлдириш керак эмас, чунки мисол шартларидан келиб чиқилса, корхонада норезидент жисмоний шахслар ишламайди.
4. 3-«Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби» иловасида ижарага олинган мол-мулк билан боғлиқ маълумотларни кўрсатинг. Бунда 2020 йил июлдан декабргача 3-илованинг 020-сатрида ижара тўловининг энг кам ставкаларини кўрсатиш керак эмас.
|
|
|
|
|
Ҳисоб-китобга 3-илова |
|
Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдори маълумотнома-ҳисоб-китоби |
||||||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар |
|||
нотурар жой (кв. м) |
енгил автомобиллар |
|||||
Тошкент ш. |
Нукус ш. ва вилоят марказларидаги шаҳарлар |
бошқа аҳоли пунктлари |
||||
1 |
2 |
3 |
7 |
8 |
9 |
10 |
Мол-мулк ўлчов бирлиги |
010 |
х |
200 |
|
|
2 |
Ойлик ижара тўлови ставкаларининг энг кам миқдори, сўмда |
020 |
х |
0 |
|
|
0 |
Ҳисобот ойи учун ижара тўловининг энг кам миқдори |
030 |
0 |
0 |
0,00 |
0,00 |
0 |
Ижара шартномасига биноан ҳар ойлик ижара тўлови |
040 |
12 000 000 |
11 000 000 |
|
|
1 000 000 |
Ҳисобот ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси ((030-сатр – 040-сатр) х 12%)) |
050 |
0 |
0 |
0,00 |
0,00 |
0 |
Аввалги ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қўшимча ҳисобланган суммаси (аввалги Маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 070-сатри) |
060 |
0 |
х |
х |
х |
х |
Ҳисобот даври учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қўшимча ҳисобланган суммаси (050-сатр + 060-сатр) |
070 |
0 |
х |
х |
х |
х |
5. 2-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ёйилмаси» иловасида солиқ солишдан озод қилинган даромадлар ва асосни кўрсатинг.
Мисолимизда корхона қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 14 нафар ходимга 6 млн сўмдан моддий ёрдам тўлаган.
Солиқ солинмайдиган моддий ёрдам суммаси МҲЭКМнинг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилган . 01.02.2020 йилдан МҲЭКМ 679 330 сўмни ташкил этади.
Солиқ солинмайдиган даромаднинг энг юқори суммаси – 7,5 х 679 330 сўм = 5 094 975 сўм.
Тўланган моддий ёрдам суммаси солиқ солинмайдиган даромаднинг энг юқори суммасидан кўп бўлгани сабабли 905 025 (6 000 000 – 5 094 975) сўмлик фарққа ЖШДС солиниши лозим.
2-илованинг 0301-сатрида СК 378-моддасида қайд этилган имтиёзни танланг ва моддий ёрдам олган ходимлар сони ва солиқ солинмайдиган даромаднинг умумий суммаси 71 329 650 сўмни (5 094 975 х 14) кўрсатинг.
2020 йил 1 июлдан 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага берганда ЖШДС ҳам тўламайдилар . Шу сабабли июль–август ойларидаги кўчмас мулк ижараси учун тўловни имтиёз сифатида акс эттиринг.
Жисмоний шахсга 2020 йил июль–август ойлари учун 22 000 000 сўм (11 000 000 х 2) мулкий даромад ҳисобланган. Ушбу суммани 2-илованинг 0501-сатрида кўрсатинг.
Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари ЁЙИЛМАСИ |
|||
Кўрсаткич номи |
Сатр коди |
Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони |
Даромад суммаси |
Имтиёзлар суммаси – жами (020-сатр + 050-сатр) |
010 |
X |
93 329 650 |
шу жумладан: |
|
X |
X |
а) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ – жами (030-сатр + 040-сатр): |
020 |
X |
71 329 650 |
– Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301–03…-сатрлар йиғиндиси) |
030 |
X |
71 329 650 |
шу жумладан: |
|
X |
X |
7660 – |
0301 |
14 |
71 329 650 |
|
0302 |
|
|
…. |
…. |
…. |
…. |
б) бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ – жами: (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номи, санаси, рақами, шунингдек имтиёз банди ва унинг мазмуни кўрсатилади) (0501–05… -сатрлар йиғиндиси), |
050 |
X |
22 000 000 |
шу жумладан: |
|
X |
22 000 000 |
7937 – 22.07.2020 йилдаги ПФ-6029-сон Фармон 1-банди «а» кичик банди 3-хатбошиси. 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олган даромадларидан солиқ тўлашдан озод этилиши белгилансин |
0501 |
1 |
22 000 000 |
|
0502 |
|
|
|
|
|
|
6. Ҳисоб-китобга 1-«Ижтимоий солиқ ҳисобланмайдиган тўлов турлари» иловасини тўлдирманг, сабаби мисолимизда ижтимоий солиқ бўйича имтиёзли даромадлар йўқ.
7. Энди ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз.
Корхона 2020 йил май ойидан бошлаб ижтимоий солиқ ставкаси 1%гача камайтирилган кичик тадбиркорлик субъектларига киради . Шу сабабли Ҳисоб-китобда:
- 5-устун 011-сатрда 2020 йил январдан апрелгача меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар – 143 000 000 сўмни, 6-устунда 2020 йил майдан августгача – 236 200 000 сўмни кўрсатинг;
- 3-устун 011-сатрдаги умумий сумма Ҳисоб-китобга 5-илованинг 6-устунига мос келиши керак;
- 012-сатрда йил бошидан меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар – 188 000 000 сўмни кўрсатинг;
- дастур 2-илованинг 010-сатридаги қийматни автоматик равишда 030-сатрга ўтказади ва Ҳисоб-китобнинг 040-сатрида солиқ базасини ҳисоблайди;
- 050-сатрда солиқ ставкаларини кўрсатинг. Бунда солиқ суммаси Ҳисоб-китобнинг 060-сатрида автоматик равишда ҳисобланади, ШЖБПҲ суммаси бундан мустасно.
Ҳисобланган ШЖБПҲ суммасини қўлда қайд этиш лозим. ШЖБПҲ фақат меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ҳисобланади ва 379 200 сўмни (379 200 000 х 0,1%) ташкил этади;
- мисолимизда корхонанинг алоҳида бўлинмалари йўқ, шу сабабли Ҳисоб-китобнинг 061-сатри тўлдирилмайди.