Ортиқча тўланган солиқларни ҳисобга олиш тўғрисидаги қарор 1 кунда қабул қилинади

preview

1 октябрдан ортиқча тўланган солиқларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими ишга туширилди. Бу ҳақда ДСҚ Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бошқармаси бошлиғи Нодир ЭРКАЕВ сўзлаб берди:

- Аризани, илгаригидек, солиқ тўловчининг шахсий кабинетида “Ортиқча тўланган солиқлар суммаларини қайтариш” тугмаси ёрдамида (бошқа хизматлар орасида) ёки   my.soliq.uz бош саҳифасида “Мурожаатларни юбориш” тугмасига босган ҳолда жўнатиш мумкин.

Таклиф қилинадиган шаклни тўлдиринг. Жўнатиш учун тадбиркорлик субъектининг ЭРИ талаб этилади. Натижалар тўғрисида сизни солиқ тўловчининг шахсий кабинетига йўлланган хат орқали хабардор қилишади.

Ариза бўйича қарор қабул қилиш муддатлари жиддий қисқарди – 10 кундан 1 кунгача.

Солиқ қарзига нисбатан пенялар ҳам энди камроқ бўлади. Ахир СКнинг 110-моддасига мувофиқ солиқ қарзи бўйича пеня ҳисоблаш солиқ органи томонидан ортиқча тўланган солиқ суммасини уни қоплаш ҳисобига ҳисобга олиш тўғрисида қарор расмийлаштирилган кунда тўхтатилади.

Манбага қаранг.