Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Хизматларни (умумий овқатланиш, дам олиш, туризм, маданият, спорт, таълим) реализация қилиш жойини қандай аниқлаш мумкин

Агар умумий овқатланиш, дам олиш, туризм, маданият, спорт ва таълим соҳасида хизматларни хорижий компания кўрсатса, ким ҚҚСни тўлаши керак? Бунда қандай қилиб реализация қилиш жойини тўғри аниқлаш мумкин? Buxgalter.uz тушунишга ёрдам беради:
- умумий овқатланиш;
- кўнгилочар ва дам олиш;
- туризм;
- меҳмонхона хизматлари ва жойлаштируви;
- маданият, санъат;
- жисмоний тарбия ва спорт;
- ўқитиш (таълим) соҳасидаги, шу жумладан малака имтиҳонлари ўтказиш, семинарлар, малака ошириш курсларини, пуллик кўргазмаларни, конференцияларни, симпозиумларни ва бошқа шунга ўхшаш тадбирларни ташкил этишга доир хизматлар ҳақиқатда кўрсатилган жой бўйича хизматларни реализация қилиш жойи аниқланади.
Агар юқорида кўрсатилган хизматлар Ўзбекистонда кўрсатилган бўлса, уларни ким – хорижий компания ёки Ўзбекистон корхонаси кўрсатишидан қатъи назар, Ўзбекистон реализация қилиш жойи бўлади. Бинобарин, хизматларни реализация қилиш Ўзбекистонда ҚҚС солинадиган айланма деб эътироф этилади.
Солиқ тўловчида бундай фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда (агар қонунчиликда унинг мавжуд бўлиши талаб этилса) қуйидаги хизмат турлари ҚҚС солишдан озод этилган :
- мактабгача таълим муассасаларида (ташкилотларида) болаларга қараш бўйича;
- ўқитиш (таълим) бўйича, шу жумладан тест синовлари ва имтиҳонлар ўтказишни ташкил этиш. Хусусан – хизматлар:
- таълим хизматлари - бошланғич, ўрта, ўрта махсус, техник ва касб-ҳунар, олий таълим ва олий ўқув юртидан кейинги таълим соҳасидаги;
- таълим муассасалари (ташкилотлари), шунингдек кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширадиган ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган қўшимча таълим бериш бўйича;
- мактабгача таълим ва тарбия дастурлари доирасида таълим ва тарбиялаш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда болаларга қараш ва уларни парваришлаш бўйича;
- тўгаракларда, секцияларда (шу жумладан спорт секцияларида) ва студияларда вояга етмаган болалар билан машғулотлар ўтказиш бўйича;
- жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг хизматлари, хусусан:
- спорт иншоотларида, мактабларда, клубларда спорт турлари бўйича ўқув гуруҳлари ҳамда жамоаларида соғломлаштириш йўналишидаги жисмоний тарбия ва спорт машғулотларини ўтказишга оид;
- умумжисмоний тайёргарлик хизматлари;
- спорт мусобақаларини ёки байрамларни, спорт-томоша тадбирларини ўтказиш бўйича;
- тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш учун спорт иншоотларини ижарага бериш.
Ирина АХМЕТОВА,
«Норма» эксперти