Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
Агар солиқ солинадиган ва ундан озод этилган айланмалар мавжуд бўлса, ҚҚС қандай ҳисобга олинади

Умумий қоидага биноан фақат реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган, шу жумладан ноль даражали ставка бўйича, айланмаларда фойдаланиладиган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши мумкин . Корхонада солиқ солинадиган ва солиқ солинмайдиган айланмалар мавжуд бўлган тақдирда қандай йўл тутиш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан “Норма” эксперти Ирина АХМЕТОВА сўзлаб берди:
- Уларни реализация қилишда ҚҚСдан озод этилган товарлар ва хизматлар СКнинг 243-моддасида келтирилган.
Солиқ солишдан озод этилган айланмаларга тўғри келадиган “кирувчи” ҚҚС сотиб олинган товарларнинг (хизматларнинг) қийматида ёки муайян ҳолларда - фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш чоғида чегириб ташланадиган харажатлар таркибида ҳисобга олинади
.
Агар сизда ҚҚС солинадиган ва ундан озод этилган айланмалар мавжуд бўлса, алоҳида-алоҳида ҳисобни ташкил этинг :
- товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича;
- товарларни (хизматларни) сотиб олиш бўйича.

“Кирувчи” ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини қандай юритиш мумкин?
“Кирувчи” ҚҚСнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини қуйидаги учта товарлар (хизматлар) гуруҳи бўйича ташкил этинг:
1) ҚҚС солинадиган айланмаларда фойдаланиладиган;
2) ҚҚС солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиладиган;
3) ҳам солиқ солинадиган, ҳам солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиладиган.
Сотиб олинган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олишингиз мумкин, агар улар қуйидагиларда фойдаланилаётган бўлса :
- реализация қилиш бўйича ҚҚС солинадиган айланмаларда, шу жумладан – ноль даражали ставка бўйича
;
- корхонанинг шахсий эҳтиёжлари учун фойдаланишга мўлжалланган ва фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланадиган харажатлар сифатида ҳисобланадиган
.
“Кирувчи” ҚҚСни ҳисобга олманг, балки уни қуйидагиларнинг сотиб олиш қийматига киритинг :
- реализация қилиш бўйича ҚҚСдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун сотиб олинган асосий воситалар, кўчмас мулк объектлари ва номоддий активлар, шунингдек АВни ва кўчмас мулк объектларини қуриш, модернизациялаш, реконструкция қилиш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва таъмирлаш учун сотиб олинган товарлар (хизматлар);
- реализация қилиш бўйича ҚҚСдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун сотиб олинган товарлар (хизматлар);
- вакиллик харажатлари сифатида ҳисобланадиган товарлар ва хизматлар;
- бепул олинган товарлар (хизматлар). Истисно – агар сиз уни чет эллик шахсдан олган ва олиш чоғида солиқ тўлаган бўлсангиз;
- уларга харажатлар фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириб ташланмайдиган, шахсий эҳтиёжлари учун сотиб олинган товарлар (хизматлар)
;
- енгил автомобиллар, мотоцикллар, вертолётларни, моторли қайиқлар, самолётлар, моторли воситаларнинг бошқа турлари ва улар учун ёқилғи, шунингдек алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, агар сотиб олиш амалга оширилаётган фаолият тури билан боғлиқ бўлмаса.
Агарда сиз бир вақтда ҳам солиқ солинадиган, ҳам солиқ солишдан озод этилган айланмаларни амалга оширсангиз, “кирувчи” ҚҚСни тақсимлаш зарур.
Солиқ солинадиган ва солиқ солишдан озод этилган айланмалар мавжуд бўлганда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚС суммасини қуйидаги усуллардан бири ёрдамида аниқлаш мумкин :
1) алоҳида-алоҳида;
2) мутаносиб.
Фаолиятингиз хусусиятига боғлиқ ҳолда ҳисобга олиниши лозим бўлган ҚҚСни аниқлаш усулини танланг, албатта уни ҳисоб сиёсатида мустаҳкамланг ва календарь йил мобайнида уни ўзгартирманг.
“Кирувчи” ҚҚСни тақсимлашнинг алоҳида-алоҳида усули қачон қўлланилади?
Агар сиз олинган товарлар ва хизматлар қандай – солиқ солинадиган ёки солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланилишини олдиндан аниқлай олсангиз, алоҳида-алоҳида усулни қўлланг. Солиқ солинадиган айланмада фойдаланиладиган товарлар ва хизматларни ва улар бўйича ҚҚС суммаларини солиқ солишдан озод этилган айланмада фойдаланиладиганлардан алоҳида ҳисобга олинг. Бунда ажратиш мумкин бўлмаган умумий харажатлар бўйича мутаносиб усулни қўлланг. Қоидага кўра, бу – бутунлай корхона фаолиятига тааллуқли бўлган умумишлаб чиқариш ва умумхўжалик харажатлари.
Мутаносиб усул бўйича ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасини реализация қилиш бўйича айланманинг умумий суммасида (солиқни ҳисобга олмаган ҳолда) солиқ солинадиган айланманинг салмоғидан келиб чиқиб аниқланг. Реализация қилиш бўйича айланмаларни жорий календарь йил мобайнида ўсиб борувчи якун билан ҳисобга олинг.
Мутаносиб усулдан фойдаланишда ҳисобга олинмаган солиқни фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатларга киритинг .
Солиқ солишдан озод этилган айланмаларда фойдаланиш учун сотиб олинган товарлар ва хизматлар бўйича ҚҚС суммасини ушбу товарлар ва хизматлар қийматига киритинг.

Қачон “кирувчи” ҚҚСни тақсимлашнинг мутаносиб усули қўлланилади?
Агар сиз олинган товарлар ва хизматлардан қандай ҳажмда ҚҚС солинадиган ва ундан озод этилган айланмаларда фойдаланилишини аниқ аниқлай олмасангиз, барча олинган товарлар ва хизматлар бўйича “кирувчи” ҚҚСни тақсимлашнинг мутаносиб усулини қўлланг. Ҳисобга олинмаган солиқни фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегириладиган харажатларга киритинг .
- ҚҚС солинадиган қурилиш-монтаж ишлари;
- аҳоли томонидан ХУМШ орқали ҳақ тўланадиган ва ҚҚСдан озод этилган уй-жой фондини таъмирлаш ишлари
.
- 36 000 минг сўм – ҚҚСдан озод этилган айланма;
- 84 000 минг сўм – у бўйича 12 600 минг сўм (84 000 х 15%) миқдорида ҚҚС ҳисобланган солиқ солинадиган айланма.