Всё, что важно знать бухгалтеру, – есть в Buxgalter Pro:
III чорак учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдирган ҳолда нимага эътибор қаратиш лозим?

Қизғин палла, 2020 йил III чорак учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини топширишнинг сўнгги куни! Buxgalter.uz бухгалтерлар томонидан солиқ ва бухгалтерия гуруҳларининг Телеграм-каналларида кўтариладиган саволларга жавобларни тайёрлади:
- Ҳисобот даврида реализация қилишдан олинган даромад мавжуд бўлмаганда бошқа даромадларга қайси ставка бўйича солиқ солинади?
- 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигида воситачилик фаолиятидан олинган даромад 50 млн сўмни ташкил этди. III чоракда корхона ишламади ва асосий фаолиятдан даромадга эга бўлмади.
Бироқ бошқа даромадлар бўлди:
- баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашда курсдаги ижобий фарқнинг салбий фарқдан ошиши – 2 млн сўм;
- молиявий ёрдам (қайтариш асосида) – 20 млн сўм.
9 ой учун Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз:
- Корхонанинг асосий фаолият турини танлаймиз – “Воситачилик хизматлари кўрсатиш”.
- Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устуни автоматик тарзда тўлдирилади ва 2020 йил биринчи ярим йиллик учун 010-сатрнинг қийматига тенг бўлади. 010-сатрнинг 4-9-устунларида фаолият турлари бўйича реализация қилишдан олинган даромадни тақсимлаймиз.
- Бошқа даромадни 1-иловада – 0304, 0310-сатрларда кўрсатамиз. 1-илованинг 030-сатри қиймати Ҳисоб-китобнинг 030-сатрига ўтказилади.
- 070-сатрни “Солиқ ставкаси” дастур автоматик тарзда тўлдиради. Бизнинг мисолимизда ставка 25%га тенг.
Корхона томонидан асосий фаолиятдан ташқари олинган даромадларга ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкалари бўйича солиқ солинади .
Ҳисоб-китоб 9 ой учун тақдим этилади. Устунлик қиладиган фаолият тури ҳам 9 ой учун маълумотлар бўйича аниқланади. Ушбу даврда корхона фақат воситачилик фаолияти билан шуғулланганлиги боис, бошқа даромадларга ушбу фаолият тури ставкасини қўллаш лозим – 25%.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
|||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, фаолият турлари бўйича |
Воситачилик хизматлари кўрсатиш |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
010 |
50 000 000,00 |
50 000 000,00 |
Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар |
0101 |
0,00 |
|
Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар |
011 |
0,00 |
|
Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илованинг 020-сатри) |
012 |
0,00 |
|
Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда |
020 |
|
|
Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илова 030-сатр)- жами |
030 |
22 000 000,00 |
22 000 000,00 |
Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр) |
040 |
72 000 000,00 |
72 000 000,00 |
улардан, жорий солиқ даврининг I чораги учун солиқ солинадиган жами даромад (I чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) |
0401 |
|
40 000 000,00 |
Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши (Ҳисоб-китобнинг 2-иловасининг 010-сатри) |
050 |
0 |
|
Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр) |
060 |
72 000 000,00 |
72 000 000,00 |
Солиқ ставкаси, фоизда |
070 |
х |
25,00 |
Тузатиш киритилган солиқ ставкаси, фоизда (Ҳисоб-китобнинг 4-иловасининг 040-сатри ёки 5-иловасининг 070-сатри) |
080 |
х |
25,00 |
Айланмадан олинадиган солиқ суммаси – жами (060-сатр х 080-сатр), шу жумладан: |
090 |
18 000 000,00 |
18 000 000,00 |
Солиқ даврида (календарь йил) корхонада реализация қилишдан олинган даромад мавжуд бўлмаганда, вазиятда келтирилган бошқа даромадларга 4% ставка бўйича солиқ солинади .
Бунинг учун 4-устунда ИФУТ коди бўйича ўзингизнинг асосий фаолият турингизни танланг – “Воситачилик хизматлари кўрсатиш”. Ҳисоб-китобнинг 070-сатрида ушбу фаолият турига тўғри келадиган солиқ ставкаси акс эттирилади (25%). Ушбу фаолиятдан даромадлар мавжуд эмаслиги боис, 080-сатрда “Тузатиш киритилган солиқ ставкаси” автоматик тарзда акс эттирилади – 4%.
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
|||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, фаолият турлари бўйича |
Воситачилик хизматлари кўрсатиш |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
010 |
0,00 |
0,00 |
Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар |
0101 |
0,00 |
|
Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар |
011 |
0,00 |
|
Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 1-иловасининг 020-сатри) |
012 |
0,00 |
|
Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда |
020 |
|
|
Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илова 030-сатр)- жами |
030 |
22 000 000,00 |
22 000 000,00 |
Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр) |
040 |
22 000 000,00 |
22 000 000,00 |
улардан, жорий солиқ даврининг I чораги учун солиқ солинадиган жами даромад (I чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) |
0401 |
|
|
Солиқ солинадиган жами даромаднинг камайтирилиши (Ҳисоб-китобнинг 2-иловасининг 010-сатри) |
050 |
0 |
|
Солиқ солинадиган база – жами (040-сатр – 050-сатр) |
060 |
22 000 000,00 |
22 000 000,00 |
Солиқ ставкаси, фоизда |
070 |
х |
25,00 |
Тузатиш киритилган солиқ ставкаси, фоизда (Ҳисоб-китобнинг 4-иловасининг 040-сатри ёки 5-иловасининг 070-сатри) |
080 |
х |
4 |
Айланмадан олинадиган солиқ суммаси – жами (060-сатр х 080-сатр), шу жумладан: |
090 |
880 000,00 |
880 000,00 |
- Нима учун Ҳисоб-китобнинг 0401-сатрида I чорак учун даромадни кўрсатиш лозим?
- Ҳа, ҳақиқатан, 0401-сатрда I чорак учун солиқ солинадиган жами даромад кўрсатилади (I чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри). Ушбу қўшимча сатр фақат 2020 йилда керак, сабаби 2020 йил 1 апрелга қадар (I чорак) олдинги даврларнинг солиқ имтиёзлари амал қилган. Уларнинг тўғри қўлланилишини аниқлаш учун I чорак учун алоҳида ахборотга эга бўлиш зарурати пайдо бўлди.
2020 йилда корхонада қуйидаги кўрсаткичлар мавжуд:
|
I чорак |
Биринчи ярим йиллик |
9 ой |
Реализация қилишдан олинган даромад |
200 млн сўм |
300 млн сўм |
500 млн сўм |
Бошқа даромад |
20 млн сўм |
30 млн сўм |
50 млн сўм |
Солиқ солинадиган даромад |
220 млн сўм |
330 млн сўм |
550 млн сўм |
Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби |
|
|||
Кўрсаткичлар |
Сатр коди |
Жами |
Шу жумладан, фаолият турлари бўйича |
|
Саноат |
||||
1 |
2 |
3 |
4 |
|
Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад |
010 |
500 000 000 |
500 000 000 |
|
Электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш чоғида реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар |
0101 |
0,00 |
|
|
Товарларни (хизматларни) текинга беришдан кўрилган зарарлар |
011 |
0,00 |
|
|
Реализация сифатида қараладиган даромадлар (Ҳисоб-китобнинг 1-иловасининг 020-сатри) |
012 |
0,00 |
|
|
Фаолият турлари бўйича даромаднинг товарларни (хизматларни) реализация қилишдан жами даромадларидаги салмоғи, фоизда |
020 |
100,00 |
100,00 |
|
Реализация сифатида қаралмайдиган даромадлар (Ҳисоб-китобга 1-илова 030-сатр)- жами |
030 |
50 000 000 |
50 000 000 |
|
Солиқ солинадиган жами даромад (010-сатр + 011-сатр + 012-сатр + 030-сатр) |
040 |
550 000 000 |
550 000 000 |
|
улардан, жорий солиқ даврининг I чораги учун солиқ солинадиган жами даромад (I чорак учун Ҳисоб-китобнинг 040-сатри) |
0401 |
220 000 000 |
220 000 000 |
|
Дилором САИДОВА,
«Норма» эксперти