Маслаҳатлар

Ҳар йилги инвентарлашга тайёрланамиз (қадамма-қадам йўриқнома)

03.12.2020

Ҳар йилги инвентарлаш одатда кўп вақт ва кучни талаб этади. Уни ўтказишга шай бўлиш учун buxgalter.uz йўриқномасидан фойдаланинг:

Хуллас, нима қилиш зарур?

1. Корхона раҳбари инвентарлашни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқариб, унда инвентарлаш комиссиясини тайинлайди ва инвентарлаш режасини тасдиқлайди. Ҳар қандай режани тасдиқлаш учун, уни кимдир тузиши керак...

Шу боис дастлаб инвентарлаш комиссияси аъзолари белгиланади. Улар биргаликда инвентарлашни ўтказиш режасини тайёрлашади, унда қуйидагиларни кўрсатадилар:

  • инвентарлаш ҳудуди;
  • кўрсатилган ҳудудда қайта санашни ўтказадиган ходимлар (саноқ комиссияси);
  • ҳар бир кўрсатилган ҳудудда қайта санашни ўтказишнинг муваққат ҳадлари.

Шундан кейин эса корхона раҳбари буйруқ чиқаради ва шу буйруқ билан ҳам комиссия таркибини, ҳам у томондан тузилган инвентарлашни ўтказиш режасини тасдиқлайди.

2. Инвентарлаш комиссияси товар-моддий қимматликларни инвентарлаш рўйхатларини тайёрлайди.

3. Комиссия раиси моддий жавобгар шахслардан  инвентарлашни бошланишига товарга барча чиқим ва кирим ҳужжатлари бухгалтерияга топширилганлиги ёки комиссияга берилганлиги ва уларнинг жавобгарлиги остида келиб тушган барча ТМҚ кирим қилинганлиги, чиқиб кетганлари эса – харажатларга ҳисобдан чиқарилганлиги юзасидан тилхат олади.

4. Инвентарлаш комиссияси буйруқ билан қайта санашни ўтказиш ва ТМҚнинг инвентарлаш рўйхатларини тўлдириш бўйича ишчи (саноқ) комиссиясига тайинланган ходимларга йўл-йўриқ кўрсатади.

5. Инвентарлаш бошланишидан олдин:

  • артикул/штрих коди/номи билан максимал равишда тўлиқ номенклатура маълумотнома-жадвални электрон шаклда шакллантириш зарур. Ушбу рўйхат омборда бўлган барча ТМҚни ўз ичига олиши керак;
  • инвентарлаш бошланишидан бир кун олдин товар-моддий қимматликларини тайёрлаш зарур:

- уни идентификация қилиш учун зарур яхши ўқиладиган кодлар, ишлаб чиқарувчи артикуллари борасида омборда ТМҚни текшириш;

- маркировкасиз ёки ёмон ўқиладиган штрих кодли товарларни маркировка қилиш;

- стеллажлар орасидаги ўтиш йўлини бўшатиш. Улар ходимларнинг, юк ортувчининг ўтиши, зиналар ўрнатиш ва ҳ.к. учун имкон бериши керак;

- штрих кодининг ҳақиқатда ТМҚ артикулига тўғри келишини таъминлаш зарур;

- ТМҚни қайта санаш вақтида омбор биносидаги бўш жойларга жойлаштириш ёки қутиларга тўплаган маъқул;

  • инвентарлашга жалб қилинган ходимлар ва уларнинг автотранспортини объектга киришини таъминлаш ва рухсатнома расмийлаштириш зарур;
  • инвентарлашни бошланиши ва уни ўтказиш вақтида ишга жалб қилинган омбор ходимларининг ҳозир бўлишини таъминлаш, ходимларнинг вазифаларини тақсимлаш зарур;
  • омбор ходимлари инвентарлаш комиссияси аъзоларига инвентарланиши лозим бўлган ТМҚ артикуллари бўйича маслаҳатлар беришлари, инвентарлаш жараёнида туғиладиган саволлар бўйича дарҳол ахборот тақдим этишлари шарт;
  • қайта санашни бошлаш вақтида объектда зиналар, бўш қутилар ва бошқа техник инвентар, шу жумладан товарнинг олдига бориш учун бошқа ёрдамчи махсус техника билан таъминлаш зарур.

6. Қайта санашдан кейин комиссия ТМҚни инвентарлаш рўйхатлари тўғри тўлдирилганлигини текширади. Агар эътирозлар бўлмаса, маълумотлар инвентарлашга ишлов бериш дастурига киритилади. Агар камомад аниқланса, саноқ ва инвентарлаш комиссиялари аъзолари биргаликда ТМҚни қайта санаб чиқишади.

7. Инвентарлаш комиссияси инвентарлаш бўйича барча ҳужжатларни кейинчалик ишлов бериш учун корхона бухгалтериясига беради.

8. Инвентарлаш натижалари ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовут бўлган тақдирда бухгалтерия ходимлари инвентарлаш натижаларини назорат текшируви ташаббуси билан чиқишлари мумкин.

Инвентарлашни ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида бу ерда, бу ерда ва бу ерда ҳам ўқинг.

 

 Татьяна ЛИМАРЕВА

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь