ҚҚС ставкаси пасайтирилганлиги муносабати билан шартномалар нима қилинади
Тавсияда:
– ўтувчи контрактлар;
– шартномалар шартларини кимлар ўзгартирмаслиги мумкин;
– шартномага ўзгартиришлар киритиш;
– шартномаларни тузатиш;
– тарафлар учун ҚҚС ставкасини пасайтириш оқибатлари;
– суд сотувчини нархни ўзгартиришга розилик билдиришга мажбурлай оладими.
Ўтувчи контрактлар нима ўзи
Корхоналар ўртасидаги шартномалар кўпинча узоқ муддатга тузилади. Шу сабабли амалдаги контрактларнинг аксарияти ҚҚС ставкаси 20 %га тенг бўлган ва унинг камайтирилиши назарда тутилмаган даврда имзоланган. Президентнинг ПФ–5837-сон Фармони эълон қилингач, корхоналар раҳбарлари олдида ўтувчи шартномаларга ўзгартиришлар киритиш масаласи кўндаланг бўлди. Зеро 1 октябрдан бошлаб бутун реализация қилиш ҳажмига, имтиёзли тоифалар ва ноль даражали ставка бундан мустасно, 15% лик ставкада солиқ солиниши керак.