Тошкент тадбиркорлари 2021 йилда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни қандай тўлашади?

preview

Эътибор беринг!

ДСҚ аниқлаштиришни эълон қилди: 2021 йил учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тегишли солиқ суммаларини тўлашнинг охирги муддати - 2021 йил 15 январь.

Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни топшириш муддати ўтиб бормоқда. Тошкентнинг солиқ тўловчилари солиқ инспекцияларидан солиқни ҳисоблаб чиқариш учун ставкалар тўғрисидаги ахборотни олишмади. Бундай ахборот ДСҚнинг махсус ресурсида ҳам мавжуд эмас.

Таъкидлаб ўтамиз, ҳудудий солиқ инспекциялари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига хабарнома йўллашди, унда 2021 йилда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқ ҳисоб-китобини топшириш ва солиқни тўлаш муддати 15 январга қадар узайтирилганлиги эслатиб ўтилган. Шунингдек, хатда СКнинг 220-моддасига мувофиқ солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этмаслик учун жарима солиниши, шунингдек - СКнинг 110-моддасига мувофиқ солиқларни тўлаш муддатини бузган тақдирда пеня ҳисобланиши ҳақида айтиб ўтилган.

Бундан келиб чиқадики, бу вазиятда солиқ тўловчилар солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВАнинг маслаҳатига риоя қилишларига - базавий ставкаларни қўллаган ҳолда ҳисоб-китобни белгиланган муддатларда топширишларига тўғри келади.

Бу ҳолда солиқчилар барибир кейинчалик қандай ҳаракат қилиш юзасидан тушунтириш беришларига тўғри келади.

Buxgalter.uz нинг фикрича, агар кейинчалик барибир халқ депутатлари кенгашлари томонидан белгиланадиган коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ставкалар тасдиқланса ва солиқ тўловчилар уларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоб-китобларни қайта топширишларига тўғри келса, уларга қонунчиликка мувофиқ юз берадиган санкциялар қўлланмаслиги керак. Ахир бухгалтерлар Солиқ кодекси талабларига мувофиқ ҳисоб-китобни амалга ошира олмаганликларида уларнинг айби йўқ.

Ва барибир яқин дақиқаларда Тошкент учун якуний ставкалар ойдинлашади деган умид мавжуд.  Айнан ДСҚнинг махсус ресурсидаги эълондан олдин Қорақалпоғистон учун ставкалар эълон қилинди, бунга қадар улар йўқ эди.

2021 йил учун Ер солиғи ҳисоб-китобини қандай тўлдириш ҳақида бу ерда ўқинг.

Олег ГАЕВОЙ