Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси қандай ҳисобланади

14.04.2021
author avatar

Дильшод Султанов

молия вазирининг ўринбосари
author avatar

Наталья МЕМЕТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

– амортизация учун харажатлар таркиби;
– амортизация ҳисоблаш қоидалари;
– амортизация ҳисоблаш усуллари;
        амортизацияни тенг маромли ҳисоблаш усули;
        ишлаб чиқариш усули;
        қолдиқни камайтириш усули;
        кумулятив усул;
– илгари фойдаланишда бўлган активлар амортизацияси;
– солиқ солиш мақсадида амортизация ҳисоби қандай юритилади;
– 2021 йилдан бошлаб асосий воситалар ҳисобини юритишдаги ўзгартиришлар;
– қандай ҳолларда амортизация ҳисобланмайди;
– мақсадли имтиёзлар ҳисобига олинган (барпо этилган) асосий воситалар.

 

Амортизация учун харажатлар таркиби

Амортизация – узоқ муддатли активлар қийматининг аста-секин харажатларга ўтказилиши фойда солиғи базасини қисқартириш имконини беради. Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган асосий воситалар (АВ) ва номоддий активлар (НМА) амортизацияси учун харажатлар – ишлаб чиқариш таннархининг таркибий қисмларидан бири, у Фойда солиғи ҳисоб-китобига 2-илованинг 020-сатрида акс эттирилади.

Амортизация учун харажатларни Ҳисоб-китобга 2-илованинг 0106-сатрида ҳам акс эттиринг.

Амортизация учун харажатлар таркибига қуйидагиларни киритинг:

Т/р

Харажатлар номи

1

Ишлаб чиқаришга оид, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган асосий воситалар амортизация ажратмалари суммалари

2

Ишлаб чиқариш учун мўлжалланган номоддий активлар амортизация ажратмалари суммалари

Амортизация қандай ҳисобланади

Амортизация ҳисоблаш қоидалари 5-сон БҲМС «Асосий воситалар» ва 7-сон БҲМС «Номоддий активлар»да белгиланган. Ушбу қоидалар молиявий ижара (лизинг) бўйича олинган активларга ҳам татбиқ этилади.

Актив фойдаланишга жорий этилган ойдан кейинги ойдан бошлаб амортизация ҳисобланг. Амортизация қилинаётган қиймат тўлиқ сўндирилгунга ёки балансдан ҳисобдан чиқарилгунга қадар шундай қилишда давом этинг.

Мисол
Амортизация ҳисоблаш даврини аниқлаш
Узоқ муддатли актив 2020 йил 25 июнда фойдаланишга жорий этилган.
Ундан фойдали тарзда фойдаланиш муддати – 5 йил.
Амортизация ҳисоблаш 2020 йил июлдан бошланиб, 2025 йил июнда тугайди.
2025 йил июлдан ушбу объект бўйича амортизация ҳисобланмайди.

Активдан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаётганда қуйидагиларни инобатга олинг:

  • унинг техник тавсифлари (асосий воситалар учун), техник паспорт маълумотлари бўйича унумдорлиги ва ресурси;
  • ишлаб чиқаришнинг ўзгартирилиши ва яхшиланиши натижасида ёки мазкур актив ишлаб чиқарадиган маҳсулотга (ишларга, хизматларга) бозор талабларининг ўзгариши натижасида маънавий эскириши;
  • фойдаланиш учун юридик чекловлар. Масалан, патент, гувоҳноманинг амал қилиш муддати (номоддий активлар учун).

Асосий воситалардан фойдали тарзда фойдаланиш муддатини аниқлаш мушкул бўлса, солиқ солиш мақсадида СК 306-моддасида келтирилган амортизация нормаларини асос қилиб олишингаз мумкин. Масалан, сотиб олинган компьютер учун амортизация нормасини 20 % этиб белгиланг 

lock

Чтобы читать дальше, подпишитесь на Buxgalter Pro