Агар контрагентлардан “катта зарар” кўрган бўлсангиз, қандай қилиб жариманинг олдини олса бўлади

preview

«Нақдлаштириш» компаниялари билан ишлаган корхоналарнинг мансабдор шахслари маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилмайдилар, башарти шу йилнинг 1 майига қадар, ушбу корхоналар томонидан асоссиз ҳисобга олинган ҚҚС суммаси бўйича ихтиёрий қайта ҳисобот топширилса». Бундай хабарни бугун ДСҚ ўзининг телеграм-канали ва солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетлари орқали тарқатди.


Шу билан бир вақтда ДСҚнинг маълум қилишича, шу кунларда «шубҳали» корхоналар рўйхатига яна 53 та субъект қўшилди. Шу тариқа уларнинг умумий сони 574 тага етди.

Таҳлика-таҳлил натижалари бўйича янги «шубҳали» корхоналарнинг контрагентларида солиқ аудити ўтказилиши эҳтимоли катта.

Илгари биз 2021 йил 20 апрелдан 1 июлга қадар солиқ аудити ўтказиладиган 206 та ташкилотдан иборат рўйхат ҳақида хабар бергандик. Материалга рўйхатни ўз ичига олган Excel файли илова қилинган бўлиб, унда pdf га қараганда ўз номини излаш қулай.