Иш берувчи ходимнинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани унинг собиқ умр йўлдошига бериши шартми

preview

Компанияга аёл мурожаат қилди ва ўзини янги ходимлардан бирининг хотини сифатида таништириб, алимент ундириш учун  унинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишни талаб қилди. Иш берувчи унга бундай маълумотни маълум қилиши шартми?

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди:


- Қонун иш берувчига шунга ўхшаш маълумотларни тақдим этиш мажбуриятини юкламайди.

Ундирувчи ташкилотдан фақат ижро ҳужжатлари бўйича ходимнинг иш ҳақидан амалга оширилган ушлаб қолишлар тўғрисида маълумотнома тақдим этишини талаб қилишга ҳақли. Бу Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидаларининг 18-бандида назарда тутилган. Бироқ, ушлаб қолишлар тўғрисидаги маълумотномани беришдан олдин, иш берувчи - бу ундирувчи эканлигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ва маълумотнома юзасидан мурожаат қилган шахс ҳақиқатан ундирувчи эканлигини тасдиқловчи ижро ҳужжати нусхасини талаб қилинг. Келувчидан тегишли ёзма аризани олинг.

Ушлаб қолинган алимент суммаси тўғрисидаги маълумотнома шакли бирхиллаштирилмаган, шу боис ташкилот маълумотнома бланкасини мустақил равишда ишлаб чиқиши мумкин.

Маълумотномада қуйидагиларни кўрсатинг:

  • компания-иш берувчининг номи, манзили (шу жумладан электрон) ва телефон рақами;
  • алимент тўловчининг Ф.И.О.;
  • ундирувчининг Ф.И.О.;
  • ижро ҳужжати реквизитлари;
  • сўралаётган давр учун иш ҳақидан амалга оширилган ундирувлар суммаси тўғрисида ахборот;
  • маълумотноманинг рақами ва санаси;
  • ҳужжатни берган ходимнинг имзоси ва Ф.И.О.;
  • компания раҳбарининг имзоси ва Ф.И.О.

Улардан алимент ундирилган ходимга ҳисобланган даромадлар суммасини бу маълумотномада кўрсатиш талаб этилмайди.


- Агарда аёл шунга қарамай собиқ умр йўлдошининг иш ҳақи миқдори тўғрисидаги маълумотларни беришни талаб қилиб туриб олсачи?

- Унга мазкур масалани ижро ишини юритиш доирасида ҳал қилиш учун давлат ижрочисига мурожаат қилишни тавсия қилиш мумкин. Ахир давлат ижрочиси қарздорга иш ҳақи тўловчи ташкилот томонидан ижро ҳужжати талабларининг бажарилишини назорат қилади. Шу жумладан - ушлаб қолишнинг тўғрилиги ва пулларни ундирувчининг аризасига биноан ўз вақтида ўтказилишини текширади .

Бундай текширув жараёнида иш берувчи давлат ижрочисига тегишли бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Ундирувчи эса, ўз навбатида, давлат ижрочисига мурожаат қилган ҳолда, ижро ишини юритиш доирасида олинган материаллар билан танишишга ҳақли .

Эслатиб ўтамиз, суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун ушлаб қолиш ходимнинг розилигидан қатъи назар амалга оширилади . Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим .

Қарздор билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчи бу ҳақда дарҳол давлат ижрочисига хабар бериши ва амалга оширилган ундирувлар тўғрисида белги қўйилган ижро ҳужжатини унга қайтариши шарт .

Ташкилотнинг мансабдор шахслари:

Эътибор беринг!
Ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишлар билан боғлиқ бошқа муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш усуллари ҳақида Меҳнат вазирлигининг етакчи мутахассислари ва “Норма” экспертларининг қўшма тавсияларида ўқинг.