Пригодятся в феврале материалы экспертов:
Вазирлар Маҳкамаси томонидан 16.03.2021 йилдаги «Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг харид қилишда 15 фоиздан ортиқ миқдорда аванс тўлаши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги 2011 йил 24 августдаги 241-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги 139-сон қарор қабул қилинди. Унга бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш бўйича суммаси 1 млрд сўмгача тузиладиган шартномаларида 30% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш назарда тутилиши тўғрисидаги банд киритилган.
Таъкидланишича, мазкур тартиб 24.08.2011 йилдаги 241-сон ВМҚга иловада келтирилган товарларга (ишлар, хизматларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 16.03.2021 йилдан кучга кирди.
Norma.uz материаллари асосида