Онлайн-НКМ (виртуал касса) чекида бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган товар бўйича тўлов қандай акс эттирилади

preview

Ҳар гал бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган товар учун тўловни қабул қилишда сотувчи НКМ чекини бериши керак. Бу ҳолда қандай қилиб онлайн-НКМ (виртуал касса) чекида навбатдаги тўлов суммаси тўғрисидаги ёзувни тўғри амалга ошириш мумкин?

Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалани тартибга солувчи қонунчилик нормаларини ДСҚ Солиқ назорати департаменти сайёр солиқ текширувлари бошқармаси бош давлат солиқ инспектори Неъматжон РАҲМОНОВ тушунтирди:


- Энг аввало шунга эътиборни қаратмоқчиманки, товарларни бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилишда онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини харидорга фақат бир марта - масалан, ҳисоб-китоб тугаганда бериш ёки умуман бермаса бўлади деб ҳисоблайдиган тадбиркорлар - янглишадилар!

Президентнинг ПФ-5813-сон Фармони ва 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга мувофиқ аҳоли билан пулли ўзаро ҳисоб-китобларда мажбурий тартибда назорат-касса машинаси чеки берилиши керак. Бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилинган товар учун ҳар бир тўловни қабул қилишда, онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки берилиши зарур.

Кўпинча тўлов терминали ( банк картаси) ёрдамида ҳисоб-китобларда хатога йўл қўйишади. Сотувчи фақат тўлов терминали чекини беради. Гарчи бу ҳолда ҳам у онлайн-НКМ (виртуал касса) чекини бериши шарт  . Яъни харидор қўлига иккита чек олиши керак.

Тўловларни пластик карталар орқали қабул қилиш имконияти билан - онлайн-НКМ (виртуал касса) ва терминал функцияларини ўз ичига олган қурилмадан фойдаланадиган тадбиркорлик субъектлари истисно бўлиши мумкин . Бу ҳолда қурилма тўлов терминали ва онлайн-НКМ (виртуал касса) чеки реквизитларини акс эттирувчи чекни чоп этиши мумкин. 

Ҳар қандай ҳолда сотувчи билан ҳар бир ўзаро ҳисоб-китобдан кейин харидорнинг қўлида амалга оширилган ҳисоб-китоб тўғрисида ахборот, фискал модулнинг ноёб рақами, фискал белги, QR-код ва ПФ-5813-сон Фармоннинг 5-банди ва 23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илованинг 7-банди билан белгиланган бошқа реквизитлар тўғрисида ахборотни акс эттирувчи чек қолиши керак.

Белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда онлайн-НКМ (виртуал касса) чеки сотилган товар (хизмат)нинг номи ва унинг нархи (қиймати) тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олиши керак. ҚҚС тўловчиси бўлган сотувчи мажбурий тартибда яна товарнинг ҚҚС ставкаси ва суммасини кўрсатади.


- Бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган товар учун тўлов борасида аниқлаштириб олишни истардим... Харидорга битта товар, масалан - кондиционер берилган, харидор эса унинг учун қисмларга ажратиб, айтайлик, йил давомида тўлайди. Тадбиркорлар қизиқишмоқда - назорат қилувчи органларда нима учун битта сотилган товар учун бир нечта чеклар берилган, деган саволлар эҳтимоли юзасидан қандай қилиб ўзларини эҳтиёт қилишлари мумкин?

- Чекда - товар номи сатрида - бу бўлиб-бўлиб тўлашга сотилган товар учун тўлов эканлигини тушунтириш зарур. Масалан, шунчаки “Қиш” кондиционери” эмас, балки “Қиш” кондиционери”, бўлиб-бўлиб тўлаш, 2-бадал” деб кўрсатамиз ва ҳ.к.

Чекда қабул қилинган суммани кўрсатган ҳолда, унинг ҳисоб-китобини акс эттирган маъқул: шартнома бўйича товарнинг қиймати х бадалнинг миқдори. Масалан, 3 000 000 сўм x 0,2

ҚҚС тўловчилар чекда ҚҚС ставкаси ва тўловдан ушлаб қолинган солиқни кўрсатадилар.

Агар тадбиркор чекда тегишли ёзувни амалга ошириш учун етарли даражада онлайн-НКМ (виртуал касса) билан ишлаш кўникмаларига эга бўлмаса, у ёрдам юзасидан у билан онлайн-НКМ ёки виртуал кассага техник хизмат кўрсатиш учун шартнома тузилган ТХКМга мурожаат қилиши зарур. Марказнинг мутахассислари зарур созлашни амалга оширишади ва тадбиркорни ушбу функционал билан ишлашга ўргатишади.

Бундай ёзув кейинчалик ҳам бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан, ҳам назорат қилувчи органларга тушунарли бўлади.

Зарурат бўлганда тадбиркор онлайн-НКМ (виртуал касса) чекида акс эттирилган ёзувни тушунтириш учун харидор билан тузилган шартнома ва бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларини тақдим этиши мумкин.


Олег ГАЕВОЙ тайёрлади