Маслаҳатлар

Компаниянинг бошқа бўлинмалари бошланғич ҳужжат билан муаммо ҳосил қилишмоқда. Нима қилиш лозим?

22.04.2021

Раҳбариятнинг ҳисоблашича, асосийси - бу сотишлар, бухгалтерия учун эса бухгалтер жавоб беради. Бунда сотув бўлими ёки савдо шохобчалари ходимлари доим бошланғич ҳужжатлар билан муаммолар ҳосил қилишади. Ва бунинг учун уларга - ҳеч нарса, бухгалтерга эса - барча зарбалар ва бош оғриғи “насиб” этади.

Buxgalter.uz илтимосига биноан бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА мазкур муаммо бўйича  ўз тавсияларини берди:


“Мени бошқа бўлинмалар ходимлари ўз ишларини саводсиз бажаришлари жуда чарчатади. Мен - савдо компанияси бухгалтериман, бизда ўндан ортиқ чакана савдо шохобчалари мавжуд. Дўконлар бошқарувчилари балки яхши сотишар, бироқ менга нотўғри тўлдирилган касса китоби, бир неча марта урилган НКМнинг
Z-ҳисоботлари, турли хил тузатишлар тарзида доимий муаммоларни ҳосил қилишади, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Раҳбаримиз кўп марта тартибга солишга ваъда берган, бироқ...”.


- Бухгалтернинг асабийлик даражаси тушунарли. Сизнинг шахсий натижангиз бошқа одамларнинг виждонлилиги ва масъулиятига боғлиқ бўлган вазиятдан кўра қийинроқ нарса йўқ. Дарҳақиқат, бухгалтер кўпинча ўзи ва “бошқаси” учун жавоб беришига тўғри келади.

Бундай вазиятда нима қилиш мумкин?

1-қадам. Бўлинмалар раҳбарларига ҳужжатларни расмийлаштиришга нисбатан талабларни белгиланг. Улар нимани, қандай, қандай муддатларда, қандай форматда бажаришлари керак. Рўйхатга барча ҳужжатларнинг тўлдирилган намуналари ва чакана савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи норматив ҳужжатлардан ҳаволаларни илова қилинг. Компания раҳбариятини хабардор қилинг. Эртами-кечми солиқчилар текширув чоғида ҳуқуқбузарликларни аниқлашларини ва унда муаммолар нафақат бухгалтерда бўлишини тушунтиринг.

2-қадам. Бошқарувчилар йўл қўядиган барча хатоларни таҳлил қилинг, доим такрорланадиган хатолар “банкини” тўпланг.

3-қадам. Биринчи ва иккинчи қадам асосида ҳужжатларни тайёрлаш ва топшириш, касса китобини тўлдириш, инкассаторлар билан ишлаш бўйича йўриқнома ёзинг.

4-қадам. Компания раҳбариятининг кўмагида дўконлар бошқарувчиларини тўпланг ва тренинг-йўриқнома ўтказинг. Барча хатоларни муҳокама қилинг ва тайёрланган услубий метариални, шу жумладан намуналарни тарқатинг. Иш тартибини муҳокама қилинг, материал ўзлаштирилганлигини текширинг. Эҳтимол, бундай тренинг-йўриқномани мунтазам ўтказиш лозимдир - қонунчиликка, ҳисоботларга ўзгартиришлар киритилганда ва ҳ.к.

5-қадам. Дўкон бошқарувчилари билан ҳужжатларни расмийлаштириш, инкассаторлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича сиз билан тўғридан-тўғри боғланишлари тўғрисида келишиб олинг.

Менинг назаримда, кейинчалик бошқарувчи лавозимига кадрларни танлаш масаласига ҳам эътибор қаратиш лозим. Энг яхши чиқиш йўли - ушбу лавозимга қабул қилиш жараёнига, янги ходимни белгиланган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби ҳақида хабардор қилиш, унга йўриқномалар ва талабларни топшириш учун бош бухгалтерни киритиш.

Яна бир жиҳат: бухгалтернинг бошқа бўлинмалар ходимлари билан ўзаро ҳамкорлигидаги асосий қийинчилик - бу ходимларнинг бухгалтер иши хусусиятларини билмаслиги ва тушунмаслиги. Ходимлар сизнинг соҳангиздаги махсус билимларга эга эмас, сизнинг қийинчиликларингизни билишмайди ва тушунишмайди. Сиз учун мутлақо тушунарли нарса - улар учун умуман тушунарсиз. Буни  инобатга олиш лозим!

Эътибор беринг!
Сиз «Компанияда ўзини қандай тутиш керак. Бухгалтернинг самарали ишга доир муомаласи» курсида ўз тажрибангиз ва иш тарихингиз билан ўртоқлашишингиз, шунингдек муаммолар бўйича маслаҳатлар олишингиз мумкин. Курс 27 апрель куни соат 10:00 да бошланади. Ўқитувчи ва курс муаллифи - бошқарув бўйича маслаҳатчи Ирина ШАКИРОВА.

 

Чтобы получать новости от Buxgalter.uz первыми, подписывайтесь на Telegram-канал
Помощь