Агар корхона ҚҚСга ўтган бўлса айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китоби қандай тўлдирилади

preview

Корхона май ойидан бошлаб ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтди. Бу ҳолда, агар у ЭҲФ тизими маълумотлари бўйича автоматик тарзда шакллантирилса ва уни қўлда тузатиш киритиш имкони бўлмаса, фақат апрель ойи учун айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини қандай тўлдириш керак?

Buxgalter.uz илтимосига биноан ушбу масалани ечими ҳақида ДСҚ Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаментида айтиб беришди:


Ушбу вазиятда: 

1. Январь-апрель ойлари учун ўсиб борувчи якун билан Айланмадан олинган солиқ ҳисоб-китобига 1-илова - "Умумий даромад"да қуйидаги сатрларни тўлдиринг: 

Сатрлар коди

 

Ҳисоб-китобга 1-илова

Тўлдиришда керак бўладиган кўрсаткичлар

0201–0203

 

  • товарларни (хизматларни) реализация қилишдан соф тушум;
  • воситачилик ва топшириқ шартномалари ҳамда воситачилик ҳизматлари кўрсатишга оид бошқа шартномалар бўйича воситачилик хизматлари кўрсатадиган солиқ тўловчилар учун – кўрсатилган хизматлар учун ҳақ суммаси;
  • товарларни (хизматларни) текинга беришда кўрилган зарарлар;

0301–0306

 

  • иштирокчилар таркибидан чиқиш ёки устав фондидаги ҳиссасини камайтириш ёхуд иштирокчининг улушини қайтариб сотиб олиш ҳисобига берилган товарлар (хизматлар) қиймати;
  • юридик шахс тугатилганда ҳамда эмитент томонидан акциядордан ушбу эмитент чиқарган акциядар қайтариб сотиб олинганда акциядорга берилган товарлар (хизматлар) қиймати;
  • товарларни (хизматларни) жисмоний шахс меҳнатига ҳақ тўлаш ҳисобидан ёки дивиденд тўлаш ҳисобидан бериш;
  • қайта ишлаб бериш учун берилган товарларни ёки бошқа мол мулкларни қиймати;
  • реализация қилинган ёки бепул берилган товарларни (хизматларни) олиш ҳуқуқини тақдим этувчи ваучерлар қиймати;
  • узоқ муддатли шартномалар бўйича даромадлар

0401–0420

 

СКнинг 297-м. 3-қисмининг 4, 5, 6, 10, 11, 12, 13, 14, 17, 18, 21, 22, 23, 25 ва 27-бандларида кўрсатилган даромадлар, шу жумладан:

  • РЕПО операциялари бўйича даромадлар;
  • Қимматли қоғозлар ва (ёки) муддатли битимларнинг молиявий воситаларига доир операциялар бўйича олинган даромадлар;
  • асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар;
  • асосий воситаларнинг ва бошқа мол-мулкнинг чиқиб кетишидан олинган даромадлар;
  • текинга олинган мол-мулк (олинган хизматлар)
  • инвентарлаш натижасида аниқланган ортиқча ТМЗнинг ва бошқа мол-мулкнинг қиймати тарзидаги даромадлар;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинган даромадлар;
  • талаб қилиш ҳуқуқидан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича олинган даромадлар;
  • илгари чегириб ташланган харажатлар ёки зарарларнинг ўрнини қоплаш тарзидаги даромадлар ;
  • шартнома мажбуриятларини бузганлик учун тўланиши лозим бўлган жарималар, пенялар ва бошқа санкциялар, шунингдек зарарларнинг (зиённинг) ўрнини қоплаш суммалари;
  • валюта ҳисобварақлари бўйича ижобий курс фарқининг салбий курс фарқидан ошиши ;
  • қайта тикланган харажатлар суммалари;
  • акциядор, иштирокчи юридик шахс фойдасига ўз улушининг (улуши бир қисмининг) қийматини олишдан воз кечиш натижасида устав фонди (устав капитали) камайиши муносабати билан олган даромадлар;
  • корхонани мол-мулк мажмуи сифатида сотишдан олинган даромадлар;
  • СКнинг  VII  бўлимида белгиланган ҳолларда ва тартибда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда тарзидаги даромади;
  • дивидендлар;
  • фоизлар

2. Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини Товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромад 010 сатрида тегишли фаолиятни кўрсатинг.

Айланмадан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини тўлдиришнинг айрим жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотни бу ерда ўқинг. 

                                Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ Айланмадан олинадиган солиқ /publish/doc/text169805_agar_korhona_qqsga_utgan_bulsa_aylanmadan_olinadigan_soliq_hisob-kitobi_qanday_tuldiriladi