Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилганлар иш стажи ҳақида ғамхўрлик қилишлари лозим

preview

Қандай тарзда ЯММТга ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисидаги маълумотлар келиб тушиши керак? Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилган давр учун стаж кетаётганлигига мустақил равишда ишонч ҳосил қилиш мумкин?

Buxgalter.uz  вазиятни аиқлаштирди:


Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиши яқинда қонунийлаштирилди ва тартибга солинди. Фаолият тури сифатида у Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом билан тартибга солинади. Бунда амалиётда, табиийки, талай саволлар туғилади.

ЯММТ дирекцияси мутахассислари  бундай жавоб беришди:

- Ҳозирги вақтда ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ДСҚ базасида мавжуд, ЯММТ базасида улар мавжуд эмас. ДСҚ базаси асосида кейинчалик электрон меҳнат дафтарчаларида ёзувларни расмийлаштириш ва маълумотларни ЯММТга киритиш назарда тутилмоқда. Олдинги стажни киритиш учун my.mehnat.uz сайтига киринг. Жисмоний шахснинг кабинети орқали етишмаётган маълумотларни тўлдиришингиз мумкин.

Айтиб ўтилган Низомнинг 3-бандига асосан “Ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилади ва параллел равишда ЯММТ шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади”. Бироқ ҳозирча базалар интеграция қилинмаган. ЯММТ дирекцияси тавсиясига мувофиқ, олдинги стажни киритиш учун, my.mehnat.uz сайтига киринг (OneID тизимида рўйхатдан ўтиш талаб қилинади).

Илгари биз Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (иш, хизмат) турлари рўйхатидан  келиб чиқадики, бухгалтерия ҳисоби, солиқ маслаҳати ва аудит соҳасидаги мутахассислар ўзини ўзи банд қилиш шартларида фақат онлайн-маслаҳат (молия соҳасида онлайн-тренинг, маслаҳатлар, вебинарлар) билан шуғулланиши мумкин, деб ёзган эдик.

Иш стажи ҳисобланиши учун ўзини ўзи банд қилган шахслар ҳар йили камида  1 БҲМ миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар . Ушбу сумма тўлиғича МВ ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда пенсия ҳисоблаш учун базани шакллантиради .

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади