2021 йилнинг II-чораги учун айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблашдаги техник носозликлар бартараф этилди

preview

ДСҚ айланмадан олинадиган солиқ тўловчиларда 2021 йил II-чораги учун Ҳисоб-китобни топширишда пайдо бўлаётган техник носозликларни бартараф этди. Энди уни 2021 йил I-чорак учун Ҳисоб-китобни қайта топширмасдан туриб тақдим этиш мумкин. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси томонидан хабар берилди.


Кейинги икки кун мобайнида ДСҚ телеграм-каналида  I-чорак учун Ҳисоб-китобни 2021 йил 7 апрелгача топширган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар учун иккита хабар пайдо бўлди. Улар 2021 йил II-чораги учун Ҳисоб-китобни шакллантиришда муаммоларга дуч келаётган эдилар. 

Бундан аввал – 4 июль куни ДСҚ солиқ тўловчиларга II-чорак учун Ҳисоб-китобни топширишдан аввал I-чорак Ҳисоб-китобни қайта топширишни тавсия  қилган эди.

5 июль куни эрталаб ДСҚ барча техник носозликлар бартараф этилганлини билдирди. Энди Ҳисоб-китобни одатий тартибда – I-чорак учун ҳисоботни қайта топширмасдан амалга ошириш мумкин.


Олег ГАЕВОЙ