Томчилатиб суғориш технологиясини импорт қилувчи қандай божхона имтиёзларига умид қилса бўлади

preview

Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилиш учун зарур ускуна, компонентлар ва хом ашё импорти учун божхона тўловлари бўйича имтиёзлар мавжудми? Ушбу саволга жавобни ДБҚ мутахассислари тақдим этишди:


- Ҳа, имтиёзлар мавжуд. Президентнинг “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ божхона тўловларини тўлашдан (ҚҚС ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) :

  • озуқабоп экинлар етиштирувчилар;
  • томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан олиб кириладиган, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий этиш учун зарур бўлган бутловчи қисмлар ва хом ашёлар озод этилади.

Имтиёз 2022 йил  1 январга қадар амал қилади ва ПҚ-4243-сон қарорга 7-иловага асосан буюмлар ва уларга хом ашёлар учун татбиқ этилади (ТИФ ТН кодлари: 3206 19 000 0; 3917 23 900 0; 3917 32 000 9; 3917 40 000 0; 8424 82 100 0; 8424 90 000 0).

Манбага қаранг.

Эътибор беринг!

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин: