Ташқи иқтисодий фаолият янгиликлари: ташқи савдо контрактларининг янги турлари ва божхона брокерлари рейтинги

preview

8 июль куни Вазирлар Маҳкамасининг “Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 429-сонли қарори имзоланди. Мазкур ҳужжат 1 августдан кучга киради ва унга 5 та муҳим янгилик киритилган. Шунингдек, божхона брокерларининг Божхона брокерлари уюшмаси версияси бўйича ҳар йилги рейтинги натижалари маълум қилинган. Бундан ташқари, унда хизматлар кўрсатиш самарадорлиги ва солиқ қарздорлиги бўлмаслиги қайд этилган. Батафсил - buxgalter.uz шарҳида:


1. ВМҚ
№429:

Мазкур ҳужжат давлат тилида қабул қилинган, таржима ҳолида «NORMA. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимининг обуначиларига тақдим этилади.

Ушбу ҳужжат билан:

  • тадбиркорга четдан хомашё сотиб олиш ва уларни Ўзбекистон ҳудудида божхона тўловлари тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорга сотиш имконини берувчи олиб чиқиш, олиб кириш, сотиш ва сотиб олиш бўйича ташқи савдо контрактларининг янги турлари киритилган;
  • хорижий буюртмачи бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилган;
  • экспортёрларга хорижий давлатдан маҳсулот сотиб олиш ва импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри  сотишга рухсат берилган;
  • олиб кириш контрактини олиб кириш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контрактини сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ бўлган назоратнинг янги тартиби жорий қилинган;
  • томонлар келишувига кўра, ташқи савдо контрактлари ва тўлов инвойсларида валютани белгилашга рухсат этилган. Аввалроқ фақат хорижий валютани кўрсатиш мумкин бўлган.

ВМҚ №429да олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги белгилаб берилган.

Олиб чиқиш контракти бўйича товарларни олиш ёки қайтариш муддати товарлар “реэкспорт” божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги лозим.  

Қарор билан Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши  мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган. Хусусан, унга контрактлар таснифи киритилган:

16-олиб кириш контракти;

17-олиб чиқиш контракти;

18-сотиб олиш контракти;

19-сотиш контракти.

2. Божхона брокерлари рейтинги

Ўзбекистон божхона брокерлари уюшмаси маълумотларига кўра, ўз иш самарадорлиги бўйича дастлабки йигирматалигига кирган компаниялар:

Ҳозирги кунда 106 та ташкилот Божхона брокерлари уюшмасига аъзо ҳисобланади.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади