Агар рақамли маркировка билан сотилган товарлар тўғрисидаги ахборот ФМОга етиб бормаса, нима қилиш керак
Техник сабабларга кўра чеклардаги ахборотнинг бир қисми ФМО (фискал маълумотлар оператори) тизимига қисман узатилган, уларда фақат харид қиймати ва ҚҚС суммаси мавжуд. Ушбу чеклар бўйича сотилган товарлар жумласида рақамли маркировкаланиши лозим бўлган товарлар ҳам мавжуд. Уларнинг сотилишини мониторинг тизимида қандай акс эттириш мумкин? Солиқ тўловчининг шахсий кабинетининг “Чекни тиклаш” функционали ҳозирча товарнинг рақамли маркировкаси кодини қўлда киритиш имкониятини назарда тутмайди. Бу вазиятда нима қилиш кераклигини, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ стратегик ривожланиш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди:
- Ҳа, бундай товарларни товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тизимидан чиқариб ташлаш зарур, акс ҳолда улар сотувчида ҳисобда туради. Уни бундай амалга ошириш мумкин:
- маркировка тизимидан сизнинг ташкилотингиз ҳисобида турадиган товарлар бўйича кодларни олинг (ахборотни “ASL BELGISI” тизимидан юклаб олиш мумкин);
- сизда сотувда ва омборда қолган товарларни аниқланг;
- иккала рўйхатни солиштиринг, на биринчи, на иккинчи рўйхатда бўлмаган товарлар - бу улар тўғрисидаги ахборот ФМОгача етиб бормаган ўша товарлардир;
- улар ҳақидаги маълумотлар ФМОгача етиб бормаган товарлар тўғрисидаги ахборотни, ҳисобдан чиқариш сифатида, маркировка тизимига юклаб олинг.
Унутманг, рақамли маркировка коди - ҳар бир товар бирлиги учун ноёбдир.
Онлайн-кассаларнинг дастурий таъминоти барча операциялар тўғрисидаги, шу жумладан ФМО тизимига узатилган операциялар тўғрисидаги маълумотларни сақлаш учун маромига етказиб қайта ишланади. Бу ҳолда барча операциялар тўғрисидаги, шу жумладан товарнинг рақамли маркировкаси тўғрисидаги ахборот билан маълумотларни тиклаш имконияти мавжуд бўлади.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади
- Мажбурий рақамли маркировка қилиш товарларни ҳисобга олишни қандай ўзгартиради
- Рақамли маркировка қилинган товарларни муддатли тўлов асосида қандай сотиш керак
- Бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилинган маркировкаланган товар учун кейинги тўлов онлайн-НКТ орқали қандай ўтказилади
- Онлайн-НКМ чекида қандай қилиб сотилган товарлар ҳақида тўғри ёзув қилиш мумкин
- Онлайн-НКМ чекида қандай қилиб сотилган товарлар ҳақида тўғри ёзув қилиш мумкин