Бўлиб-бўлиб тўлашга реализация қилинган маркировкаланган товар учун кейинги тўлов онлайн-НКТ орқали қандай ўтказилади

preview

ДСҚ мутахассисларининг таъкидлашича, чакана харидорлардан қабул қилинган барча тўловлар онлайн-НКМ ёки виртуал касса орқали ўтиши керак. Шу жумладан бўлиб-бўлиб тўлашга, кредитга ёки бўнак билан сотилган товарлар бўйича биринчи ва кейинги тўловлар. Агар гап мажбурий рақамли маркировка қилиниши лозим бўлган товар хусусида борса, қандай қилиб кейинги тўловларни онлайн-НКМ орқали ўтказиш мумкин? Buxgalter.uz илтимосига биноан “CRPT TURON” МЧЖ менежери Фазлиддин САЙДУЛЛАЕВ бу ҳақда гапириб берди:


- Харидордан нақд пул маблағлари олишнинг ҳар бир ҳолати  НКМ ва унга фискал ҳужжат (чек) бериш воситасида қайд этилиши керак. Бу Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда онлайн назорат-касса машиналари ва виртуал касса тизимини қўллаш тартиби тўғрисида низомдан келиб чиқади .

Рақамли маркировкали товарларни бўлиб-бўлиб тўлашга, кредитга ёки бўнак тўловини қўллаган ҳолда реализация қилишга келсак, жавоб фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.

Товарларни бўлиб-бўлиб тўлашга ёки кредитга сотиш, қоидага кўра, олди-сотди шартномаси билан расмийлаштирилади, унда томонлар (сотувчи ва харидор) товарнинг умумий қиймати ва унинг учун тўловлар жадвалини қайд этадилар. Бунда ФКнинг 185-моддасига асосан “шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади”.

Яъни товарга бўлган мулк ҳуқуқининг ўтиши ва тегишли равишда товарнинг айланмадан чиқиб кетиши харидор томонидан унинг қиймати тўлиқ тўлангандан кейин эмас, балки товар харидорга ўтказилганда содир бўлади.

Техник жиҳатдан электрон фискал ҳужжат (чек) товарни бўлиб-бўлиб тўлашга сотиш ёки бўлиб-бўлиб тўлашга хизмат кўрсатиш аломатларини сақламайди. Шу боис маркировкаланган товарни бўлиб-бўлиб тўлашга ёки кредитга реализация қилишда маркировка коди тўғрисидаги маълумотлар фақат биринчи фискал ҳужжатда (чекда) кўрсатилади, харидордан барча кейинги тўловлар  фискал ҳужжат (чек) билан маркировкалаш коди кўрсатилмаган ҳолда расмийлаштирилади.

Қайтариш ҳолатида ҳам фискал ҳужжат (чек) харидордан олинган товарнинг маркировкалаш коди кўрсатилган ҳолда расмийлаштирилади, бироқ товарни қайтариш аломати билан. Бу ҳолда “ASL BELGISI” маркировкалаш тизимига маркировкалаш коди айланмага қайтадан киритилади.

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади