Онлайн-НКТда ва “ASL BELGISI” тизимида дори воситаларини доналаб сотиш қандай расмийлаштирилади

preview

Харидорнинг илтимосига биноан дорихона таблеткаларнинг тўлиқ бўлмаган қадоғини (60 дона) сотади, битта блистер эса - 10 дона таблетка. Бунда рақамли маркировка фақат дори воситаси қадоғига қўйилган (60 дона). Бундай сотиш онлайн-НКТ тизими ва “Asl belgisi” тизимида қандай акс эттирилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан  вазиятни ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди:


- Энг аввало эътиборни шунга қаратмоқчиманки, Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида низом 30-бандига  асосан дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши керак бўлган дори воситасини бирламчи (ёпиқ) ўрамининг бутунлиги сақланиши шарти билан дори воситасини доналаб сотишга рухсат этилади.

Товарни сотиб олиш ЭҲФ билан расмийлаштирилади . ЭҲФда товарнинг номи, унинг МХИК коди ва штрих-коди кўрсатилади. Товарни охирги истеъмолчига реализация қилишда (сотишда) электрон фискал ҳужжат (онлайн-НКМ чеки) расмийлаштирилади, у ҳам товарнинг номи, унинг МХИК коди ва штрих-кодини сақлаши керак.

Бунда қайд этиш муҳимки, товарни реализация қилишда (сотишда) онлайн-НКМ чекида ЭҲФда кўрсатилган худди шу  МХИК коди ва штрих-коди кўрсатилиши керак. Бундан ташқари, ҳисобварақ-фактурада ҳам, онлайн-НКТ чекида ҳам маҳсулотнинг битта ўлчов бирлигидан фойдаланиш керак. Яъни, агар товарни кирим қилиш “қадоқ” ўлчов бирлиги билан расмийлаштирилган бўлса, сотиш ҳам ушбу ўлчов бирлиги қўлланилган ҳолда расмийлаштирилиши керак.

Эътибор беринг!
Агар дори воситаларини кирим қилиш ЭҲФда қадоқларда расмийлаштирилган, қадоқда 60 дона таблетка бўлса, харидор эса фақат 10 дона олса, реализация қилишда (сотишда) товарнинг сонини онлайн-НКМда 0,16666 қадоқ сифатида кўрсатиш зарур. Ўзгача ҳолда олинган ва реализация қилинган маҳсулот ҳажмида тафовут бўлади.

“ASL BELGISI” маркировкалаш тизимида бундай чекларга “айланмадан қисман чиқариш” сифатида ишлов берилади ва ноль қолдиққа эришилганда маркировкалаш коди бутунлай айланмадан чиқарилади (ҳисобдан  чиқарилади). Яъни таблеткалар қадоғи барча 60 дона таблетка сотилганда айланмадан чиқарилади. Бунда маркировкалаш кодини қисман чиқиб кетиш расмийлаштириладиган ҳар бир чекда кўрсатиш зарур.

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТда ва “ASL BELGISI” тизимида дори воситаларини доналаб сотиш қандай расмийлаштирилади

 

 

Харидорнинг илтимосига биноан дорихона таблеткаларнинг тўлиқ бўлмаган қадоғини (60 дона) сотади, битта блистер эса - 10 дона таблетка. Бунда рақамли маркировка фақат дори воситаси қадоғига қўйилган (60 дона). Бундай сотиш онлайн-НКТ тизими ва “Asl belgisi” тизимида қандай акс эттирилади. Buxgalter.uz илтимосига биноан  вазиятни ДСҚ Стратегик режалаштириш департаменти мутахассиси Аҳмад ФАЙЗИЕВ тушунтирди:

 

- Энг аввало эътиборни шунга қаратмоқчиманки, Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисида низом 30-бандига (06.04.2017 йилдаги 185-сон ВМҚга 2-илова) асосан дори воситасининг номи, серияси, яроқлилик муддати ва ишлаб чиқарувчиси кўрсатилиши керак бўлган дори воситасини бирламчи (ёпиқ) ўрамининг бутунлиги сақланиши шарти билан дори воситасини доналаб сотишга рухсат этилади.

 

Товарни сотиб олиш ЭҲФ билан расмийлаштирилади (14.08.2020 йилдаги 489-сон ВМҚга 2-илова). ЭҲФда товарнинг номи, унинг МХИК коди ва штрих-коди кўрсатилади. Товарни охирги истеъмолчига реализация қилишда (сотишда) электрон фискал ҳужжат (онлайн-НКМ чеки) расмийлаштирилади, у ҳам товарнинг номи, унинг МХИК коди ва штрих-кодини сақлаши керак.

 

Бунда қайд этиш муҳимки, товарни реализация қилишда (сотишда) онлайн-НКМ чекида ЭҲФда кўрсатилган худди шу  МХИК коди ва штрих-коди кўрсатилиши керак. Бундан ташқари, ҳисобварақ-фактурада ҳам, онлайн-НКТ чекида ҳам маҳсулотнинг битта ўлчов бирлигидан фойдаланиш керак. Яъни, агар товарни кирим қилиш “қадоқ” ўлчов бирлиги билан расмийлаштирилган бўлса, сотиш ҳам ушбу ўлчов бирлиги қўлланилган ҳолда расмийлаштирилиши керак.

 

Эътибор беринг!

 

Агар дори воситаларини кирим қилиш ЭҲФда қадоқларда расмийлаштирилган, қадоқда 60 дона таблетка бўлса, харидор эса фақат 10 дона олса, реализация қилишда (сотишда) товарнинг сонини онлайн-НКМда 0,16666 қадоқ сифатида кўрсатиш зарур. Ўзгача ҳолда олинган ва реализация қилинган маҳсулот ҳажмида тафовут бўлади.

 

“ASL BELGISI” маркировкалаш тизимида бундай чекларга “айланмадан қисман чиқариш” сифатида ишлов берилади ва ноль қолдиққа эришилганда маркировкалаш коди бутунлай айланмадан чиқарилади (ҳисобдан  чиқарилади). Яъни таблеткалар қадоғи барча 60 дона таблетка сотилганда айланмадан чиқарилади. Бунда маркировкалаш кодини қисман чиқиб кетиш расмийлаштириладиган ҳар бир чекда кўрсатиш зарур.

 

Buxgalter.uz тавсия қилади

·         Онлайн-НКМ ва виртуал касса билан қандай ишлаш керак;

·         Қандай активлар товар-моддий захираларига киритилади;

 Олег ГАЕВОЙ тайёрлади