Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ Ҳисоб-китоби тўлиқ бўлмаган йил учун қандай тўлдирилади

preview

Корхонада 2021 йил май ойида қишлоқ хўжалиги учун  мўлжалланган ерлар пайдо бўлди. Ер солиғини июндан тўлашади. Бунда Ҳисоб-китоб шакли ойлар бўйича бўлишни назарда тутмайди. Бухгалтер бундай вазиятда қандай йўл тутиши лозимлигини, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚ ресурс солиқлари маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Салоҳиддин НИШОНОВ тушунтирди:


- Агар корхона ер солиғини 2021 йил май ойидан бошлаб тўласа, Ҳисоб-китобнинг 4-устунини тўлдириш учун ер участкасининг норматив қийматини 12 га бўлиб, 7 га кўпайтириш зарур.

Масалан, корхонада - 10 гектар ер мавжуд, уларнинг барчаси битта турга мансуб, гектар учун норматив қиймат 78 920,0 минг сўм миқдорида белгиланган, 1 йил учун солиқ - 7 497,4 минг сўм:

1) 78 920,0 х 10 = 789 200,0;

2) 789 200,0 х 0,95% = 7 497,4.

7 ой учун солиқ ҳисоб-китобида дастлаб ернинг норматив қийматини аниқлаймиз:

1) 78 920,0 : 12 х 7 = 46 036,67

2) 46 036,6 х 10 х 0,95% = 4 373,47

Шу тариқа, корхона учун ер участкасининг умумий норматив қиймати 7 ой учун 460366,67 минг сўмни, ҳисоблаб чиқарилган ер солиғи эса - 4373,47 минг сўмни ташкил этади.

Бинобарин, Ҳисоб-китоб шаклини тўлдиришда:

  • 3-устунда 10 га ерни ёзамиз;
  • 4-устунда 46036.67 ни ёзамиз. Қолган қисмида шакл одатдагидек тўлдирилади.

 

 

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади