Янги қоидалар бўйича ким ва қандай миқдорда “болалар” нафақаси ҳамда моддий ёрдам олади

preview

2021 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Президентининг 11.08.2021 йилдаги ПФ-6277 Фармони билан фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан  14 ёшгача болалари бўлган оилаларга бериладиган нафақа ҳамда бола 2 ёшга тўлгунига қадар уни парвариш қилиш нафақаси ўрнига  кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси  (бундан буён – болалар нафақаси) тайинланади. Мазкур ва бошқа нафақаларни ПФ-6277 га мувофиқ тайинлаш ва ҳисоблаш қоидалари тўғрисида buxgalter.uz учун махсус “Норма” экспертлари, ҳуқуқшунослар Ленара ХИКМАТОВА ва Сардор ЖУМАШОВ гапириб беришди:

 

– Болалар нафақасини белгилашда:

  • Болаларнинг ёши  14 дан 18 гача оширилди;
  • Тўлаш муддати  6 дан 12 ойгача оширилди;
  • Нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланади.

Шунингдек, якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам (бундан буён – моддий ёрдам) тайинланади.

Кам таъминланган оилаларга бериладиган болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг қуйидаги миқдорлари белгиланмоқда:

а) болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:

  •  250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун, 3 ёшгача бўлган бир фарзандга – 350 000 сўм;
  • Оиланинг иккинчи фарзандига қўшимча нафақа – 150 000 сўм, оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун  - 100 000 сўмдан;

б) моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдори  - 380 000 сўм.

Шу тариқа, ишламайдиган ва бюджет соҳасида ишлайдиган оналар учун 2021 йилнинг 1 сентябридан бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича аввалги нафақа ўрнига кичик фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар болалар нафақаси тўланади – фақат “кам таъминланган” тоифага мувофиқ бўлган тақдирда.

 

 

Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақа ва моддий ёрдам турлари ва миқдорлари

 

2021 йилнинг 1 сентябрига қадар

2021 йилнинг 1 сентябридан бошлаб

1

 

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа (30.12.2020 й. ПҚ-4938 га
1-илова.)

18 ёшгача болалар нафақаси:

 

– битта болали оилаларга ­– 144 100 сўм.

– 250 000 сўм — 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун;

 

 

 

– иккита болали оилаларга – 238 700 сўм.

– 150 000 сўм — оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча.

 

– учта ва ундан ортиқ болали оилаларга – 334 400 сўм.

– 100 000 сўмдан — оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун.

2

Бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм. .

 

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақаси билан бирлаштирилган.

3

Кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам.  

Якка-ёлғиз бўлган фуқароларга, фарзанди бўлмаган ёки барча фарзандлари 18 ёшдан катта бўлган кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори — 380 000 сўм.

 

Диққат!
Нобюджет соҳада ишлайдиган оналарга иш берувчилар ўз шахсий маблағларидан бола 2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақасини тўлашда давом этадилар. Энди нафақа миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭМ) 60% ни ташкил қилади (01.09.2021 йилдан бошлаб  МҲТЭМ - 822 000 сўмни ташкил этади). Аввалроқ тўлов – 434.000 сўм миқдорида белгиланган эди.

Диққат!

2021 йил 1 сентябрга қадар тайинланган нафақалар ва моддий ёрдамга нисбатан (14 ёшгача боласи бор оилалар, 2 ёшгача бола парвариши, кам таъминланган оилалар учун)  амалдаги миқдорлар ва муддатлар уларни тўлаш муддатлари тугагунга қадар сақлаб қолинади..
Мисол тариқасида
Энг кичик фарзанд – 1 ёшда, қолган икки болалар – 7 ва 9 ёшда бўлишса

Аввал

Ҳозир

2 ёшга бола парвариши бўйича нафақа – 434 000 сўм.

Кичик фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар болалар нафақаси - 325 000 сўм.

Учта болали оилаларга нафақа –334 400 сўм.

Оиланинг иккинчи фарзандига қўшимча болалар нафақаси– 150 000 сўм.

 

Оиланинг учинчи фарзандига қўшимча болалар нафақаси– 100 000 сўм.

Жами – 434 000 сўм. (ихтиёрий равишда нафақанинг бир кўриниши)

Жами – 575 000 сўм.

Мисол тариқасида
Уч нафар бола учун – 5, 7 ва 9 ёш

Аввал

Ҳозир

учта болали оилаларга нафақа– 334 400 сўм.

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 250 000 сўм.

 

Иккинчи болага қўшимча болалар нафақаси – 150 000 сўм.

 

Учинчи болага қўшимча болалар нафақаси – 100 000 сўм.

Жами – 434 000 сўм.

Жами – 500 000 сўм.

Мисол тариқасида
Уч нафар бола учун – 5, 7 ва 15 ёш

Аввал

Ҳозир

иккита болали оилаларга нафақа – 238 700 сўм. (14 ёшдан катта бўлгани учун учинчи бола ҳисобга олинмаган)

3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 250 000 сўм.

 

Иккинчи болага қўшимча болалар нафақаси – 150 000 сўм.

 

Учинчи болага қўшимча болалар нафақаси – 100 000 сўм.

Жами – 238 700 сўм.

Жами – 500 000 сўм.