2021 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар учун имтиёзлар

preview

2021 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида НҲҲлар қабул қилинди. Buxgalter.uz солиқ, божхона имтиёзлари ва субсидиялар миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни жадвал шаклида тайёрлади:

 

Т/р

НҲҲ

Солиқ имтиёзлари

Божхона имтиёзлари

Субсидиялар

1.

«Шоли етиштиришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» (2.02.2021 йилдаги ПҚ-4973-сон)

 

2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар экспорти божхона божидан озод қилинади:

  • шоли нав ва дурагай уруғликлари;
  • лаборатория жиҳоз ва ускуналари;
  • замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари;
  • дон қуритиш ускуналари ҳамда бутловчи қисмлари

2021 йил 31 декабрга қадар шоли етиштириш учун шолини замонавий уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналарини сотиб олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сотиб олинган уруғ сеялкалари ва кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20%гачаси қоплаб берилади (10.06.2021 йилдаги 362-сон ВМҚ)

 

2.

«Қоракўлчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»  (9.02.2021 йилдаги ПҚ-4984-сон)

 

2024 йил 1 январга қадар Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигидаги яйловлар учун белгиланган ер солиғи ставкаси 50%га камайтирилади

1.01.2022 йилга қадар қоракўлчиликни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона божидан озод қилинади

Наслдор қўй ва эчкининг, шу жумладан қоракўл зотли қўйларнинг хорижий давлатлардан импорт қилинган ҳар бир эмбрионига 400 минг сўм миқдорида субсидия

3.

«Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»  (3.03.2021 йилдаги ПҚ-5017-сон)

 

2024 йил 1 январга қадар наслчилик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича қуйидаги солиқлар ставкаси 50% миқдорида қўлланилади:

  • фойда солиғи (тижорат банкларида жойлаштирилган маблағлардан олинган фоизлардан ташқари);
  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи

 

Озуқабоп маҳсулотларни етиштирувчиларга суғориш тик қудуқларини бурғулашда қазилган чуқурликнинг ҳар бир метри учун 100 минг сўм миқдорида субсидия

Рўйхат бўйича (3.03.2021 йилдаги ПҚ-5017-сон қарорга 1-илова) товарлар олиб кирилганда:

  • ҳисобланган ҚҚСни тўлаш муддати 180 кунга узайтирилади;
  • тўланган ҚҚСнинг ҳисобот даври якунидаги салбий фарқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига асосан тезлаштирилган тартибда 20 кундан кечиктирмасдан қоплаб берилади.

Солиқ суммаси қоплаб берилгандан сўнг, камерал солиқ текшируви умумий тартибда амалга оширилади.

 

ҚҚС тўловчиларга субсидиялар ажратилади:

  • чорвачилик йирик ва майда шохли қорамоллар тирик вазнининг ҳар 1 килограмми учун 2 000 сўм ҳамда сутининг ҳар бир литри учун 200 сўм;
  • паррандачилик хўжаликларига - тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар 1 килограмми учун 800 сўм;
  • балиқчилик хўжаликларига - интенсив усулда етиштирилган совуқ сув балиқлари (лосось, форель ва осётр)нинг ҳар 1 килограмми учун 3 000 сўм, қолган турдаги балиқлар учун 1 000 сўм миқдорида.

4.

Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом (10.03.2021 йилдаги 128-сон ВМҚ)

 

 

 

17.01.2020 йилдаги ПҚ-4567-сон қарорга мувофиқ қуйидагилар учун субсидиялар ажратилади:

  • пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда, янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 млн сўмгача;
  • майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғиланган қудуқни, шунингдек дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сув тортиш учун насос станциясини қуришга 120 млн сўмгача.

5.

«Давлат-хусусий шериклик асосида ҳудудларда замонавий иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»  (7.06.2021 йилдаги ПҚ-5138-сон)

 

Иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуалари учун ер солиғи ставкалари ҳамда уй-иссиқхона мажмуалари таркибидаги турар жойлар учун мол-мулк солиғи ставкалари улар фойдаланишга топширилган санадан бошлаб 3 йил давомида 50% миқдорида ўрнатилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни БҲМнинг 50%идан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар

Қуйидагилар божхона божидан озод қилинади:

  • уй-иссиқхона мажмуаларини қуриш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган йиғиладиган алоҳида қисмлардан иборат тайёр ҳолдаги замонавий иссиқхоналар 31.12.2021 йилга қадар;
  • иссиқхоналар ва уй-иссиқхона мажмуаларини ишлаб чиқариш учун хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, хом ашёлар ва бутловчи қисмлар 31.12.2023 йилга қадар

 

6

4.06.2021 йилдаги 352-сон ВМҚга 1-илова.

Ўзбекистонга олиб кириладиган (рўйхат бўйича) асбоб-ускуналар ҚҚСдан озод этилади

Ўзбекистонга олиб кириладиган (рўйхат бўйича) асбоб-ускуналар божхона тўловидан озод этилади

 

7

«Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (14.06.2021 йилдаги ПҚ-5146-сон)

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб 2024 йил 1 июлга қадар асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун уларнинг асосий фаолият тури бўйича қуйидаги солиқлар ставкаси 50% миқдорида қўлланилади:

  • фойда солиғи;
  • мол-мулк солиғи;
  • ер солиғи;
  • сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

 

ҚҚС тўловчиси бўлган паррандачилик хўжаликларига ўз хўжаликларида етиштирилиб, реализация қилинган тухумнинг ҳар бир донаси учун 50 сўм ҳамда парранда гўштининг ҳар бир килограмми учун 1 000 сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Кушхона ва музлаткичларни ўз ичига олган паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплексни  ишга туширган тадбиркорлик субъектига лойиҳа қиймати 40 млрд сўмдан ошмайдиган қисмининг 10%и миқдорида субсидия берилади.

Тижорат банки томонидан 2025 йил 1 январга қадар ажратиладиган кредит бўйича 10 млрд сўмгача бўлган кредит фоиз ставкасининг МБ асосий ставкасидан ошган, бироқ 8 фоиз пунктидан ортиқ бўлмаган қисми миқдорида субсидия берилади.

2022 йил 1 июлга қадар тухум, парранда гўшти ва маҳсулотларини экспорт қилувчи ҳамда соя донини импорт қилувчи тадбиркорлик субъектлари (уларнинг ваколатли вакиллари)га автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50%игача миқдорда компенсация қилишга субсидия ажратилади.

«Паррандасаноат» уюшмасига аъзо корхоналар томонидан хорижий мамлакатлардан паррандачилик соҳаси эксперт ва мутахассисларини жалб қилиш харажатлари ҳамда уларнинг 6 ойлик иш ҳақи миқдорининг 50%и, бироқ ойига 1 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган қисми қоплаб берилади

8

Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом (24.07.2021 йилдаги 458-сон ВМҚга 1-илова)

 

 

Субсидия сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:

  • интенсив мева ва узум кўчати учун - 8 000 сўм;
  • пайвандтаг учун - 2 500 сўм

9

«Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»

 

 

Лимон етиштирувчи жисмоний шахсларга  янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш, лимон меваларининг экспорти билан боғлиқ транспорт (темир йўл ва авиация транспорти) харажатларининг 25%игача бўлган миқдори субсидия сифатида қоплаб берилади.
Янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир сотихи учун 300 минг сўмдан ошмайдиган миқдорини қоплаш учун субсидия ажратилади

10

«Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» (28.07.2021 йилдаги ПҚ-5200-сон)

2022 йил 1 январдан бошлаб маҳаллий ишлаб чиқарилган узум ва мева-резаворлардан тайёрланган табиий равишда ачитилган табиий вино (этил спирти қўшилмаган ҳолда) ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади.

2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январгача бўлган муддатда импорт қилинаётган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган узумчилик ва виночилик соҳасида қўлланадиган хом ашё, ускуналар, махсус техникалар, эҳтиёт қисмлар, шунингдек эман бочкалар ва зангламайдиган сиғимлар (йиғилмаган ва тайёр шаклда) ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари божхона божидан озод этилади

 

 

Эътибор беринг!

Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин:

  • Мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида имтиёз қандай акс эттирилади;
  • Қачон ҚҚСни ҳисобга қабул қилиш мумкин;
  • Фойда солиғи бўйича имтиёзлар ҳисоботда қандай акс эттирилади

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.