25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқни қайтаришга ариза қандай берилади (чек-рўйхат)

preview

My.soliq.uz сайтида тест синовида 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаларини тўлиқ қоплаш учун ариза жўнатиш имконияти пайдо бўлди. У қандай ишлаши ҳақида, buxgalter.uz илтимосига биноан ДСҚда гапириб беришди:

 

Тартиб-таомил юқори даражада автоматлаштирилган ва тўлиқ равишда Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга мувофиқ келади.

Барча иш берувчилар қоплаш ҳуқуқига эга, бундан бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, УЖ (УК)да давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар мустасно. Бунинг учун юридик шахснинг ЭРИси талаб қилинади.

Белгиланган намунадаги аризани бериш учун:

1. My.soliq.uz сайтига киринг.

2. “Тест синовидаги хизматлар” менюсини танланг.

3. “25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммасини” интерактив хизматини танланг.

Шунингдек, ҳаволадан фойдаланиш мумкин. У бўйича сиз дарҳол интерактив хизмат саҳифасига тушасиз.

4. Шаклдаги барча маълумотлар - тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилинг ва сиз қоплаш олишни хоҳлаган даврни кўрсатинг.

5. “Аризани жўнатиш” тугмасига босинг.

Солиқ тўловчилар кўпинча қоплаш тўланадиган ходимларнинг рўйхати ва шаклнинг бошқа сатрлари қандай маълумотлар асосида автоматик равишда тўлдирилиши ҳақида сўрайдилар. Бунда ҳеч қандай сир йўқ: шакл ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби маълумотлари асосида тўлдирилади, ходимлар рўйхати эса - ходимларнинг ЖШШИРлари асосида шакллантирилади. Ушбу идентификатор, бошқалар қаторида, жисмоний шахснинг туғилган санаси ҳақидаги ахборотни ўз ичига олади.

Ариза Вақтинчалик низомга 2-иловага асосан 3 иш куни ичида кўриб чиқилади. Қопланадиган солиқ суммаси иш берувчининг ҳисобварағига ўтказилади.

Эътибор беринг!
Тест синови вақтида техник носозликлар юзага келиши мумкин. ДСҚ бунга тушунган ҳолда муносабатда бўлиш ва кейинроқ яна уриниб кўришни сўрайди.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади