Маҳсулотга қайси турдаги МХИК тўғри келади ва хатони қай тарзда тузатиш мумкин

preview

Ритейл онлайн-НКМ чекларида қандай МХИКни кўрсатиб ўтиши лозим? ЭҲФ ва онлайн-НКМ чекларида аниқланадиган хатоликлар билан нима қилиш мумкин? Вазиятга buxgalter.uz илтимосига кўра, Давлат солиқ қўмитасида аниқлик киритилди.

 

Қандай код қўллаш керак

Ритейлнинг барча маҳсулотларини икки гуруҳга ажратиш мумкин, МХИКни танлаш усули ҳам шунга боғлиқ бўлади.

  1. Ишлаб чиқарувчидан (импорт қилувчилар) келиб тушган реализация қилинадиган маҳсулотлар

Мазкур ҳолатда маҳсулот магазинга келиб тушганлигига оид ҳужжатда кўрсатилган МХИК қўлланилиши шарт (магазин ва етказиб берувчи ўртасидаги расмийлаштирилган шартнома, ҳисобварақ-фактура);

  2. Ритейл ташкилоти томонидан тайёрланадиган (ишлаб чиқариладиган) маҳсулотлар

Масалан, супермаркетда қандолат ёки ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи бўлим мавжуд. Ушбу маҳсулотларнинг МХИК tasnif.soliq.uz сайти ёрдамида танланади.

Товарнинг МХИК коди ҳеч бир босқичда – ишлаб чикарувчидан бошлаб якуний истеъмолчигача ўзгармаслиги лозим. Ҳар қандай ўзгаришлар хатоликларга, харид қилинган (кирим қилинган) ва реализация қилинган маҳсулот ўртасида номувофиқликка олиб келади

Хатони қандай тузатиш мумкин

Агар бирор бир сабаб туфайли ҳисобварақ-фактурада ёки чекда МХИК нотўғри кўрсатилган бўлса, уни тузатиш зарур:

  • ЭҲФда – тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиш йўли билан (буни қандай амалга ошириш тўғрисида бу ерда ўқинг)
  • онлайн-НКТ чекларида  - шахсий кабинетдаги “Онлайн НКМ ва виртуал касса бўйича маълумотлар ” менюсининг “Чекни тузатиш” функционали ёрдамида (қоидаси – бу ерда).

Авваломбор, шахсий кабинетдаги "Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар бўйича маълумотлар" интерактив хизматининг "Товарлар" менюсидан фойдаланиб, керакли МХИКни танлашни унутманг. Бунинг учун қидирув сатрида, ҳисобварақ-фактурадан МХИКни киритиш ва "Қўшиш" тугмасини босиш керак.

Дастлаб, “Менинг маҳсулотларим” сақланган жамламасига tasnif.soliq.uz сайти ёрдамида зарур  МХИК қўшиш ёдингиздан чиқмасин.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади

ишлаб чиқарувчилардан (импорт қилувчилар) келиб тушган реализация қилинадиган маҳсулотлар. Мазкур ҳолатда маҳсулот магазинга келиб тушганлигига оид ҳужжатда кўрсатилган МХИК қўлланилиши шарт (магазин ва етказиб берувчи ўртасидаги расмийлаштирилган шартнома, ҳисобварақ-фактура);