Полезное для бухгалтера в ноябре:
15 апрель
- 2022 йил март ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б.) (СК 390-м.) (СК 407-м. 4-5-қ.);
- 2022 йил апрель ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1-2-қ.);
- 2022 йил март ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3–4-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади