Кимлар учун бир томонлама ЭҲФ бекор қилинади ва ўрнига қандай ечимлар бўлади

preview

ДСҚнинг аввал маълум қилинган жадвалига мувофиқ айрим фаолият турлари учун бир томонлама ЭҲФ тақдим этиш имконияти бекор қилинади. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар қуйидаги муддатларда ва фаолият соҳаларида бир томонлама ЭҲФ тақдим эта олишмайди:

Муддат

Соҳа

2022 йил 11 июлдан бошлаб

  • савдо;
  • хизмат кўрсатиш;
  • нефть-газни қайта ишлаш, уларни сақлаш ва ташиш

2022 йил 11 сентябрдан бошлаб

  • норезидентдан импорт қилинган ишлар (хизматлар);
  • Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар

 

 Қарор товарлар (хизматлар) ҳаракатини назорат қилишни кучайтириш ва солиқ ҳисоботини янада автоматлаштириш мақсадида қабул қилинди.

 

Бир томонлама ЭҲФ ўрнига нима бўлади

ДСҚ бир томонлама ҳисобварақ-фактураларни алмаштириш учун техник ечимлар тайёрлашни якунламоқда. Тайёр бўлишига қараб, батафсил йўриқномалар эълон қилиб борилади. Асосийси, янгиликни тушуниб етиш ва ўз ишини қайта тузиш, шу жумладан бухгалтерлик дастурларини созлаш учун етарли вақт берилиши лозим.

Норезидентдан олинган ишлар ёки хизматларни ҳисоботда акс эттиришни қандай автоматлаштиришларини ҳозирча тушуниш қийин. Қоидага кўра, корхона ушбу операцияларни инвойс, бажарилган ишлар далолатномаси ва ҚҚС тўлаш учун 29 кодига тўлов топшириқномаси билан расмийлаштиради. Бунда ушбу ҳужжатлар шаклларининг ҳеч бири солиқ ҳисоботи тизимлари билан интеграция қилинмаган.

Бошқа вазиятлар ва фаолият соҳалари бўйича идора қуйидагиларни тушунтиради:

  • чакана савдо ва хизматлар солиқ ҳисоботларида НКТ (онлайн-НКМ, виртуал кассалар, маркетплейс) маълумотлари бўйича акс эттирилади;
  • нефть-газни қайта ишлаш, уларни сақлаш ва ташиш корхоналари электрон товар-транспорт юкхатлари маълумотлари асосида одатдаги икки томонлама ҳисобварақ-фактураларни шакллантиради;
  • Ўзбекистон божхона ҳудудида товарларни қайта ишлаш бўйича хизматлар фақат божхона юк декларацияси асосида расмийлаштирилади ва солиқ ҳисоботида акс эттирилади.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади