Пригодятся в январе материалы экспертов:
СКга ўзгартиришлар: норезидентлар учун ЖШДС ставкаси, концертларга билетлар, фарзанднинг ўқиши учун харажатлар, талабалар даромадлари
Молия вазирлиги ЎРҚ-785-сон Қонуни билан СКга киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришларни эълон қилади. Ўзимизга ҳаволаларни сақлаб қўямиз ва фойдаланамиз!
Ушбу материалда - мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқишга тўлов, норезидентлар учун ЖШДС ставкаси, иқтидорли фарзандларнинг бепул ўқиши, ўзини ўзи банд қилган талабалар ва ўз ходимлари учун маданий тадбирларга билетлар харид қилиш ҳақида:
1. Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ўқишга тўлов солиқ солишдан озод қилинган
Имтиёз 2022 йил 1 апрелдан бошлаб амал қилади.
Нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотида ўқиш пуллик ҳисобланади. Энди ота-она (фарзандликка олувчи)нинг бунинг учун ҳар бир фарзандга ойига 3 млн сўм доирасидаги харажатлари солиқ солишдан озод қилинади.
Масалан, ота (она)га унинг иш жойи бўйича ҳар ойда 720 минг сўм (6 000 х 12%) ЖШДС ушлаб қолинган ҳолда 6 млн сўм иш ҳақи ҳисобланади. У бухгалтерияга ўз фарзандининг таъминоти учун мактабгача таълим ташкилотига ҳар ойда 2,5 млн сўм ўтказиш ҳақида ариза тақдим этди.
2,5 млн сўмга солиқ солинмайди. Бухгалтерия фақат 3,5 млн сўм (6000 – 2500) фарқдан солиқ ушлаб қолади. Солиқ 420 минг сўмни (3500 х 12%) ташкил қилади. Ота (она) солиқдан ойига 300 минг сўм тежайди.
Имтиёз қандай қўлланилади?
Ота (она) имтиёзни:
- ўз корхонасининг бухгалтериясига маблағларни нодавлат мактабгача ёки мактаб таълим ташкилотига ўтказиш ҳақида ариза ва тўловга счёт (шартнома) тақдим этган ҳолда иш жойи бўйича;
- солиқ хизматига йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисида декларация ва ўқиш учун тўлов амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни тақдим этган ҳолда қўллаши мумкин.
2. Норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистондаги манбалардан оладиган даромадлари бўйича солиқ солиш ставкаси пасайтирилди
Солиқ ставкаси 20%дан 12%гача пасайтирилди. 12% ставка 2022 йил 1 майдан бошлаб ҳисобланган даромадларга қўлланилади.
Масалан, агар норезидентнинг бир ойда даромади $1 000 ни ташкил этган бўлса, бюджетга ушбу суммадан $200 тўланган. Ҳозир ушлаб қолиш суммаси $120 ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 12% ставка бўйича ЖШДСни резидент жисмоний шахслар ҳам тўлайди.
12% ставка меҳнат шартномалари ва фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга, шунингдек бошқа даромадларга қўлланилади, бундан дивидендлар, фоизлар (10% ставка) ва фрахтдан (6% ставка) олинадиган даромадлар мустасно.
Май-июнь учун ЖШДС бўйича ҳисоботни қайта топшириш зарурми
Йўқ, қайта топширмаса бўлади. Ҳисобот йил бошидан ўсиб борувчи якун билан тақдим этилиши боис, июль ҳисоботида тузатишларни акс эттириш етарли.
3. Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож иқтидорли фарзандларни бепул ўқитиш солиқ солишдан озод қилинган
Ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли фарзандлари мактабгача ва умумий ўрта таълим нодавлат ташкилотларида бепул ўқишга ҳақли. Таълим ташкилотлари уларни танлов асосида жами ўқувчилар йиллик умумий сонининг 10%идан кам бўлмаган миқдорда бепул ўқишга қабул қилиши шарт
.
Илгари бундай бепул ўқиш қиймати ўқувчининг ота-онасининг моддий наф тарзидаги даромади сифатида ҳисобланган ва 12% ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинган. Энди бепул ўқиш солиқ солишдан озод қилинди.
Мазкур имтиёз давлат–хусусий шериклик асосида фаолият кўрсатадиган мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланаётган (ўқиётган) махсус контингентдаги тарбияланувчиларни бепул ўқитишга ҳам татбиқ этилади.
4. Давлат талабаларнинг олий таълим ташкилотлари ҳудудидаги меҳнатини рағбатлантиради
Имтиёз 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Талабаларнинг олий таълим ташкилотлари ҳудудида:
- пуллик ўқув курслари;
- спорт тўгараклари;
- бошқа таълим хизматларини ташкил этишдан олинган даромадлари ЖШДСдан озод қилинади.
Масалан, талаба ўзи ўқийдиган университет ҳудудида спорт тўгараги ташкил қилди ва 5 млн сўм ишлаб топди. 5 млн сўмнинг ҳаммаси – бу талабанинг даромади ва ушбу суммадан солиқ тўланмайди.
Имтиёздан фойдаланиш учун талаба қуйидаги тарзда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши керак:
- махсус мобиль илова орқали (Soliq);
- солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали;
- солиқ хизматида.
Бунинг учун қуйидагиларни кўрсатган ҳолда сўровномани тўлдириш талаб қилинади:
- ЖШШИР;
- амалга оширмоқчи бўлган фаолият тури;
- меҳнат фаолиятини амалга ошириш назарда тутилган манзил;
- мобиль телефон рақами.
ФИО, паспорт ёки ID -картаси маълумотлари, яшаш жойи ДСҚ ва ИИВ маълумотлар базасидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахслар фаолиятни амалга ошириш жойи бўйича рўйхатдан ўтказилади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишни қандай ҳужжат тасдиқлайди
Белгиланган шакл бўйича QR-код берган ҳолда Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотномани ўзини ўзи банд қилган шахснинг хоҳишига кўра махсус мобиль илова, солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд қоғоз шаклида солиқ хизматида олиш мумкин.
5. Ташкилотлар ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий тадбирларга солиқларсиз ҳақ тўлашлари мумкин
Тўланаётган солиқ турига қараб, ташкилотлар фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқдан озод қилинади.
Имтиёз Имтиёз 26.07.2022 йилдаги ЎРҚ-785-сон Қонун расмий эълон қилинган кундан кучга киради. Агар ташкилот ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий тадбирларга билетлар харид қилса, уни қўллаш мумкин.
Имтиёз суммаси ташкилотнинг товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган даромадининг 0,5%ини ташкил қилади.
Масалан, тадбиркорлик субъектининг реализация қилишдан олинган даромадлари 1 млрд сўмни ташкил этса, ушбу сумманинг 0,5%и – 5 млн сўм бўлади. Агар ташкилот ушбу сумма доирасидаги маблағларни ўз ходимлари ва уларнинг оила аъзолари учун маданий тадбирларга билетлар харид қилиш учун йўналтирган бўлса, ушбу маблағлар суммасига фойда солиғи (ёки айланмадан олинадиган солиқ)нинг солиқ базасини камайтириш орқали солиқ солинмайди.
Молия вазирлиги
Ахборот хизмати