Кичик ва ўрта корхоналар ҳисоби ва ҳисоботи 2024 йилдан МҲХС билан уйғунлаштирилади

preview

Кичик ва ўрта корхоналар бухгалтерлари 2024 йилдан бошлаб янги Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (МҲМС) бўйича ҳисоб юритишади ва молиявий ҳисоботни тайёрлашади. У 1990-йиллар охиридан амалда бўлган бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини алмаштиради.

Молия вазирлиги МҲМС лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди. Гап 24 та стандартни битта стандартга механик тарзда бирлаштириш ҳақида эмас, балки МҲХСга мувофиқ БҲМСни уйғунлаштириш бўйича жиддий қадам ҳақида бормоқда. МҲМСга асос қилиб БҲМСдан қатор қоидалар билан тўлдирилган “Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” халқаро стандарти олинган.

Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди:

 

“Кичик ва ўрта бизнес учун МҲХС” стандарти 2009 йил 9 июлда чиқарилган. 86 та мамлакат ундан фойдаланишни талаб қилмоқда ёки имкон бермоқда.

Мазкур стандартни қуйидаги кичик ва ўрта корхоналар қўллаши мумкин:

  • жамоатчилик учун очиқ бўлиши керак бўлган;

ёки

  • жамоатчилик учун очиқ бўлиши ва ташқи фойдаланувчилар учун ҳисоботни эълон қилиши шарт бўлмаган.

Халқаро амалиётда кичик ва ўрта корхоналар – бу қуйидаги хўжалик юритувчи субъектлардир:

а) бошқарув одатда бир ёки бир неча шахслар (эгалари), шу жумладан - оила аъзоларининг қўлида бўлади, мулкдорларнинг кенг доирасида эмас;

b) корхона назорати остида бўлган молиявий кўрсаткичлар (тушум, даромад), шунингдек активлар ва мажбуриятлар одатда катта эмас;

с) ёлланган ходимлар сони нисбатан катта эмас;

Бундай корхоналарнинг фаолияти одатда, қоида тариқасида молиявий ҳисобот халқаро стандартларининг диққат марказида бўладиган комплекс ва мураккаб битимлар билан кам даражада тақдим этилган.

Кичик ва ўрта корхоналарнинг ягона тушунчаси  мавжуд эмас. Қандай корхоналар кичик ва ўрта корхоналар учун МҲХСни қўллаши кераклиги тўғрисидаги қарор маҳаллий даражада қабул қилинади.

Бухгалтерларга ёрдам тариқасида Молия вазирлиги МҲМСни қўллаш бўйича услубий материалларни тайёрлайди. Шунингдек, олий таълим муассасаларининг дастурлари - МҲХС ва МҲМС бўйича мутахассисларни тайёрлаш қисмида модернизация қилинади.

 

Лойиҳани муҳокама қилишда қандай иштирок этиш мумкин

Молиявий ҳисобнинг миллий стандарти лойиҳаси Молия вазирлиги сайтида эълон қилинган. Унинг муҳокамасидан, эҳтимолий қайта ишланишидан  ва келишилгандан сўнг, уни 2024 йилнинг 1 январидан амалиётга жорий этиш режалаштирилмоқда.

МҲМС лойиҳаси билан танишиш ва уни муҳокама қилишда фаол иштирок этишни сўраймиз.

Фикр ва мулоҳазаларни 2022 йилнинг 1 декабрига қадар ifrs@mf.uz электрон почта манзилига юбориш мумкин.

Эътибор беринг

Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобининг тубдан ислоҳ қилиниши муқаррарлигини тушунган бухгалтерларни МҲХС асослари бўйича юзма-юз амалий машғулотларда (50 академик соат) иштирок этишга таклиф этамиз.

Тафсилотлар - бу ерда.

Жойлар сони - чекланган. “Норма” компаниялар гуруҳи мижозлари учун - 30% чегирма.