Пригодятся в январе материалы экспертов:
Хусусий боғчалар ва мактаблар учун ҳақ тўловчи шахсларга ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоблаш
26.07.2022 йилдаги 785-сон ЎРҚ билан СКга киритилган қўшимчага мувофиқ, фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ) ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ҳақ тўлайдиган ота-оналар ЖШДСдан озод этилади. Имтиёз ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловларга нисбатан қўлланилади
.
Ушбу имтиёзни қандай ҳисоблаш ҳамда 2022 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида акс эттириш юзасидан «Infinity Profit Solution» аутсорсинг компанияси мутахассислари Алёна ТРОНОВА ва Анастасия ЗАБОЛОТИНА махсус buxgalter.uz учун тушунтириш бердилар:
– Имтиёз 2022 йил 1 апрелдан амал қилади
.
Ота ёки она имтиёзни қуйидагича қўллаши мумкин:
- иш жойи бўйича, корхона бухгалтериясига нодавлат мактабгача таълим ташкилотига ёки мактабга маблағларни ўтказиш тўғрисида ариза ва тўлов учун счёт (шартнома) тақдим этган ҳолда;
- солиқ хизматига йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисида декларация ва тўлов ҳақи тўлангани тўғрисида ҳужжатларни тақдим этган ҳолда.
Шартли мисолни кўриб чиқамиз. Айтайлик, ташкилотда (01.01.2022 йилдаги ҳолатга кўра) 3 нафар ходим ишлайди, уларнинг 2 нафари фарзандларининг таълим олиши учун ҳақ тўлайди (1 ва 3-ходим):
- 1-ходим (иш ҳақи 4 млн сўм) 20 март куни бухгалтерияга хусусий болалар боғчасига 2 200 000 сўм миқдорида маблағларни ўтказиш тўғрисида ариза ва тўлов учун счёт (01.03.2022 йилдаги шартнома) тақдим этди. 10 апрелда хусусий болалар боғчаси хизматлари учун ҳақ тўлади;
- 2-ходим (иш ҳақи 4 млн сўм) фарзандларининг таълим олиши учун ҳақ тўламайди ва имтиёзни қўлламайди;
- 3-ходим (иш ҳақи 6 млн сўм) 25 август куни бухгалтерияга хусусий мактабга 3 200 000 сўм миқдорида маблағларни ўтказиш тўғрисида ариза ва тўлов учун счёт (01.08.2022 йилдаги шартнома) тақдим этди.
2022 йил январдан сентябргача ходимлар иш ҳақидан ташқари бошқа даромадларни олмаганлар.
|
Ходим |
Маош |
Умумий МҲТФ |
785-сон ЎРҚ бўйича имтиёз |
МҲТФ январь–сентябрь 2022 г. |
ЖШДС |
|
|
|
1 ой учун |
2022 йил январь–сентябрь |
Ойига 3 млн сўмгача |
Имтиёзни ҳисобга олганда |
12% |
Имтиёз суммаси |
|
1 |
4 000 000 |
36 000 000 |
13 200 000 |
22 800 000 |
2 736 000 |
1 584 000 |
|
2 |
4 000 000 |
36 000 000 |
|
|
4 320 000 |
|
|
3 |
6 000 000 |
54 000 000 |
3 000 000 |
51 000 000 |
6 120 000 |
360 000 |
|
Жами: |
14 000 000 |
126 000 000 |
16 200 000 |
73 800 000 |
13 176 000 |
1 944 000 |
2022 йил январь–сентябрь учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдирамиз.
Ҳисоб-китобга 2-илова:
0301-сатрда, стрелкани босиб, ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш учун асосни танлаймиз:
Кўриб чиқилаётган ҳолатда бу – СК бўйича имтиёз:
Сўнг имтиёз кодини танлаймиз – 104041:
Ҳисоб-китобга 2-илова устунларини тўлдирамиз:
- имтиёзларни қўллаган жисмоний шахсларнинг сони – 2;
- солиқ солишдан озод этилган даромад суммаси – 16 200 000,00:
Шундан сўнг Ҳисоб-китобнинг 030-«Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари» сатрида автоматик равишда имтиёз суммаси акс этади:
ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига (ёйилмалар) 5, 6 ва 7-иловаларда ҳақиқатда ушлаб қолинадиган ЖШДС суммасини кўрсатиш кераклигига эътибор беринг.
Кўриб чиқилаётган ҳолатда ЖШДС солинадиган сумма –109 800 000 сўм ва тегишинча, ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси – 109 800 сўм 
Ходим болалар боғчасига ёки мактабга таълимга оид хизматлари учун иш ҳақидан ёки корхонадаги бошқа даромадлари ҳисобидан ҳақ тўлаш тўғрисида ариза ёзса, бухгалтерияга нодавлат таълим муассасаси (НТМ) билан тузилган шартнома (тўлов учун счёт) нусхасини тақдим этиши керак.
Ходим таълимга оид хизмат ҳақини нақд пулда, жисмоний шахснинг банклардаги омонат ва бошқа счётларидан ёки пластик карта воситасида тўлаган бўлса, солиқ органларига йил якунлари бўйича даромадлар тўғрисида декларация тақдим этганда имтиёз олиши мумкин. Бу ҳолда ходим имтиёзга бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш учун декларацияга қуйидагиларни илова қилиши керак:
1) болалар боғчаси ёки мактаб билан тузилган шартнома (тўлов учун счёт) нусхаси;
2) шартнома бўйича мустақил равишда ҳақ тўлаганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.
Иш ҳақидан ушланмаларнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50%идан ортиб кетмаслиги лозим
. Ушбу норма маъносидан келиб чиқилса, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ходимнинг розилигига кўра ва унинг розилигини олмасдан туриб ушлаб қолинадиган ҳар қандай ушланмалар унинг суммасининг 50%идан ортиб кетмаслиги керак.
Бу борада юристлар турлича фикр билдирдилар. Айримлари иш ҳақидан ушланмаларни чекловчи МК 164-м. 3-қ. нормасида истиснолар мавжуд эмаслиги боис у ходимнинг ёзма аризасига кўра (ўз хоҳишига ва илтимосига биноан) ушланмаларга ҳам татбиқ этилади, деб ҳисоблайдилар.
Бошқаларининг фикрича, ушбу норма фақат МК 164-м. 2-қ. назарда тутилган ходимнинг розилиги талаб этилмайдиган мажбурий ушланмаларга тааллуқли. Сабаби барча мажбурий тўловлар тўлангандан кейин иш ҳақини сарфлаш – ходимнинг ҳуқуқи. У маошини хоҳлаганча тасарруф эта олади.
Қонун ижодкорлари МКнинг янги таҳририда ушбу масалага ойдинлик киритганларида бухгалтерия ва ота-оналар уни осонроқ ҳал қилган бўлардилар.
![]()