Получите быстрые ответы, проверенные экспертами:
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси фойда солиғининг ноль даражали ставкасини қандай қўллайди
“Биз сабзавотлар етиштирамиз. СКнинг 57-моддасига асосан ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган жами даромад камида 80 фоизни ташкил этиши керак. СКнинг 337-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари, агар ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан ортиқни ташкил этса, барча фаолият турлари бўйича 0% даражали ставкани қўллашга ҳақли.
Фойда солиғи бўйича ҳисоботни тўлдириш чоғида биз 1-иловада (021-сатр) ўзимиз ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспортга ҳамда мамлакат ичида реализация қилишдан олинган даромадларни ўз ичига олган суммани кўрсатамиз. Агар биз солиқ органларининг талабига кўра ҳисоб-китобга 7-иловани тўлдириш чоғида 011-сатрда ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромад суммасини, 016-сатрда эса – экспортга реализация қилишдан олинган даромадни кўрсатсак, ўзимиз ишлаб чиқарган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан камини ташкил этади.
Агар фойда солиғи бўйича ҳисоботни солиқ органлари талаб қилганидек тўлдирсак, СКнинг 57 ва 337-моддаларида белгиланган имтиёзни йўқотамизми?”
Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Гулнора НИЗАМУТДИНОВА жавоб берди:
– Фойда солиғининг ноль даражали ставкасини тўғри қўллаш ва солиқ ҳисоботини тўғри тўлдириш учун корхонангиз сиз қандай асосда ушбу ставкани қўлламоқчи эканлигингизни аниқлаб олиши керак: қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси сифатидами
, товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда бўйичами
ёки иккита асосга кўрами?
Ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича ноль даражали ставкани қўллаш учун сиз қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва балиқ хўжалиги корхоналари учун СКнинг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга мувофиқ келишингиз керак. Бунда, ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан ортиқни ташкил этса, ноль даражали ставка барча фаолият турлари бўйича қўлланилади.
Агар сизнинг корхонангиз ушбу мезонларга мувофиқ келса – ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини экспорт қилишдан олинган даромадларни ҳисобга олган ҳолда, сиз ноль даражали ставкани барча фаолият турларига нисбатан қўллашга ҳақлисиз. Бу ҳолда ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган бутун даромадни (жами даромаднинг 90 фоизидан ортиқ) сиз Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-илованинг 011-сатрида, фойдани эса – 031-сатрида кўрсатасиз.
Агар ушбу даромадлар жами даромаднинг 90 фоизидан ошмаса, сиз ноль даражали ставкани қуйидагиларни реализация қилишдан олинган фойда бўйича алоҳида қўллашга ҳақлисиз:
- ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (СКнинг 57-моддаси мезонларига мувофиқ келган тақдирда). Бунда жами даромадда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини бирламчи қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромаднинг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши керак
;
- товарларни (нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини) ва хизматларни экспорт қилишга.
Бу ҳолда Фойда солиғи ҳисоб-китобига 7-иловада сиз қуйидаги сатрларда:
- 011-сатрда – ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган даромадни;
- 016-сатрда – товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган даромадни;
- 031-сатрда – ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойдани;
- 036-сатрда – товарларни (хизматларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдани кўрсатасиз.
Ноль даражали ставка товарларни (хизматларни) экспорт қилишдан олинадиган даромадлар қисмида қўлланади, бундан фаолиятни доимий муассасалар орқали амалга оширувчи норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар мустасно
.
Товарлар экспорт қилинганда, шу жумладан товар воситачи, ишончли вакил орқали реализация қилинганда, ноль даражали ставка СКнинг 261-моддасида назарда тутилган товарларнинг экспортини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қўлланилади
.
Ноль даражали ставка товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан 180 календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди
.
Ноль даражали ставка қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди
:
- рўйхати Президентнинг қарори билан тасдиқланадиган хом ашё товарлар экспортига;
- халқаро ташишлар хизматларига, бундан автотранспортда ташишлар мустасно;
- товарларни қувурлар орқали ва газ қувурлари орқали ташиш бўйича хизматларга.
![]()