Пригодятся в январе материалы экспертов:
Соф тушум мезони бўйича илгари йирик солиқ тўловчилар деб эътироф этилган солиқ тўловчилар яна уч йил бу мақомни сақлаб қоладими
«Корхонамизнинг тушуми йилига 150 млрд сўмни ташкил этади, СҚ ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида йирик солиқ тўловчи сифатида хизмат кўрсатилди. Шу кунларда Тошкент шаҳар солиқ бошқармасидан 2024 йил 1 июлдан бошлаб Тошкент шаҳар ДСБга хизмат кўрсатишга ўтказилганимиз ҳақида билдиришнома олдик. Энди солиқ солиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича у ерга мурожаат қилиш керак. Бу нимани англатади? Энди МҲХСдан воз кечишимиз мумкинми? Янги қоидалар бўйича биз йирик солиқ тўловчи мақомини яна 3 йил сақлаб қоламизми?».
Саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА жавоб берди:
Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Солиқчиларнинг ҳаракатлари Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ бўлинмалар ишини қайта йўлга қўйишга қаратилган.
Ўзгартиришлардан бири ташкилотни йирик солиқ тўловчилар жумласига киритишга асос бўладиган соф тушум чегарасининг оширилиши билан боғлиқ.
Илгари бу 100 млрд сўм эди. Энди маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми ўтган календарь йил якуни бўйича БҲМнинг 735 минг бараваридан юқори бўлган ёки кетма-кет келадиган 12 ойлик давр якуни бўйича ушбу миқдордан ошган ҳамда ходимлар сони ўртача йиллик 10 нафардан кам бўлмаган юридик шахслар, чет эл юридик шахсларининг Ўзбекистондаги доимий муассасалари (бўлинмалари) йирик солиқ тўловчиларга киради. Истисно – пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар.
Ўзгартиришлар яна кимларга дахл қилганлиги ҳақида қуйидаги материалда ўқинг:
«3 йил» ҳақидаги меъёрни кимлар қўллайди
Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахс календарь йил якуни бўйича тегишли мезонларга жавоб бермаса, у кейинги 3 йил мобайнида йирик солиқ тўловчи бўлиб қолади, бундан мазкур мезонларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолатлар мустасно.
Шу боис илгари «йирик» деб эътироф этилган, энди эса ўзгарган мезонлар туфайли бундай бўлмай қолган солиқ тўловчилар «кейинги 3 йил» тўғрисидаги ушбу меъёрни ўзларига нисбатан қўлламасликлари керак.
МҲХС ёки БҲМС?
Кўриб чиқилаётган вазиятда солиқ тўловчида ҳақиқатан ҳам БҲМС бўйича бухгалтерия ҳисобини юритишга қайтиш имконияти пайдо бўлди. Шу билан бирга, агар сиз аллақачон МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби изларига муваффақиятли ўтган бўлсангиз, ҳеч ким сизга МҲХС стандартлари бўйича ишлашни давом эттиришингизни тақиқламайди. Таъкидлаб ўтаман: 24.02.2020 йилдаги ПҚ-4611-сон қарорга мувофиқ МҲХС йирик солиқ тўловчилар учун мажбурийдир.
Buxgalter.uz тавсия қилади:
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади