Пригодятся в январе материалы экспертов:
2025 йилда қўшимча дам олиш кунлари ва январь ойидаги кўчиришлар таътиллар ҳисобига қандай таъсир кўрсатади
Президентнинг 24.12.2024 йилдаги «Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида»ги ПҚ-452-сон қарори Янги йил байрамида қандай дам олишимизни тушунишга имкон беради. «Норма» кадрлар хизмати раҳбари ва эксперти Валерия ЛЯНДРЕС январь таътилларининг ҳисоб-китобига бу қарорнинг таъсири ҳақида тушунтириш берди:
Зарур тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.
– Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон Фармони ва 24.12.2024 йилдаги ПҚ-452-сон қарори билан 2024-2025 йиллар Янги йил байрамларида узлуксиз дам олиш кунлари белгиланди:
- 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 6 календарь кун;
- 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 5 календарь кун;
- барча иш тартибидагилар учун - 28 декабрдан (5 кун ишлайдиганлар учун), 29 декабрдан (6 кун ишлайдиганлар учун) 2025 йил 2 январни киритган ҳолда.
2024 йил 30 декабрь, душанба – 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтаси учун 14 декабрь шанба куни ишлаб бериладиган кўчирилган дам олиш куни (22.12.2023 й. ФП-213-сон).
2024 йил 31 декабрь, сешанба – барча иш тартиблари учун қўшимча дам олиш куни (22.12.2023 й. ПФ-213-сон).
2025 йил 1 январь, чоршанба – байрам дам олиш куни (24.12.2024 й. ПҚ-452-сон).
2025 йил 2 январь, пайшанба (24.12.2024 й. ПҚ-452-сон):
– 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни;
– 5 кунлик иш ҳафтаси учун 4 январь шанба куни ишлаб бериладиган дам олиш куни.
Янги йил байрамлари даврида таътилларни расмийлаштиришда таътил кунлари ҳисобига фақат 1 январь - байрам кунини киритманг
.
Узоқроқ дам олиш учун ходимларнинг таътиллари 2024 йил 26 декабрда тугайдиган ёки 2025 йил 3 январдан бошланадиган қилиб расмийлаштиришни кўзда тутиш мумкин эди. Таътил тўловларини ҳисоблашни МК 257-моддаси ва 31.05.2024 йилдаги ВМҚ-314-сон қарорга қатъий мувофиқ равишда амалга оширинг.
ПҚ-452-сонли қарор фақат 2024 йил 24 декабрда тасдиқлангани сабабли, ташкилотларда кадрлар хизматлари ходимларнинг розилиги билан таътил буйруқларини янада мақбул вариантда тўғрилашга улгуришлари мумкин. Масалан, таътилни 2 январь эмас, 3 январдан бериш.
![]()