Нега ЯТТни бошқа жисмоний шахслар билан ижара муносабатларида «жисмоний шахс» сифатида таснифлаш мумкин эмас

preview

Амалиётда якка тартибдаги тадбиркорлар ва бошқа жисмоний шахслар ўртасидаги ижара муносабатларини рўйхатга олишда баҳсли вазият юзага келмоқда. Ижара шартномаларини ҳисобга олиш сервиси ижара шартномасининг ҳар икки томонини «жисмоний шахслар» сифатида таснифлайди, шу билан битим бўйича солиқ тўловчи ва солиқ агенти ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик схемасини бузиб кўрсатади.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига кўра солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА шарҳлади:

Экспертнинг зарур тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Аввало, фикримизни ijara.soliq.uz сайтида ЯТТ ижара шартномаларини ҳисобга олиш учун янги функционал пайдо бўлганидан бошлаймиз.

Ижарага берувчи жисмоний шахс ижарага олувчи – якка тартибдаги тадбиркор билан ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш учун ijara.soliq.uz даги «жисмоний шахснинг шахсий кабинети»га кириши керак.

 

У ерда «Ижарага олувчи ҳақида маълумот» бўлимида «ЯТТ» катакчасига белги қўяди ва ижарага олувчининг ЖШШИРни киритади (якка тартибдаги тадбиркорда СТИР эмас, фақат ЖШШИР мавжуд).

 

Солиқ кодексига мувофиқ жисмоний шахсга ижара тўловини тўлашда якка тартибдаги тадбиркор солиқ агенти сифатида: ижара тўлови суммасидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва бюджетга ўтказиши шарт .

Лекин сервис ижарага олувчи-ЯТТни жисмоний шахс сифатида идентификация қилади. Натижада ижара муносабатлари икки жисмоний шахс ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик сифатида кўриб чиқилади. Ва жисмоний шахс-ижарага берувчида, мос равишда, ижарадан ЖШДСни мустақил равишда тўлаш мажбурияти юзага келади.

Жисмоний шахсдан мулкни ижарага олганда якка тартибдаги тадбиркор:

1) ўз мақомини (ЯТТ) кўрсатган ҳолда ижара шартномасини тузиши;

2) ижара тўловини тўлаш чоғида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва солиқни бюджетга ўтказиши;

3) ушлаб қолинган ва ўтказилган солиқ суммалари бўйича ҳисобот тақдим этиши шарт.

Оқибатлари:

  • қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солиш тартибининг бузилиши;
  • ЖШДСни тўлаш мажбуриятининг жисмоний шахс-ижарага берувчига ўтказилиши;
  • ҳар икки томон учун солиқ қоидабузарликлари хавфи;
  • эҳтимолий жарима санкциялари.

Бу ҳолда солиқларни тўғри ҳисоблаш ва тўлаш учун жавобгарлик солиқ агенти сифатида ЯТТ зиммасида эканлигини унутмаслик керак. Солиқ агенти мажбуриятларини бажармаслик маъмурий ва солиқ жавобгарлигига сабаб бўлиши мумкин.

Вазият солиқ идорасининг тезкор аралашувини талаб этади.

 

Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


Якка тартибдаги тадбиркорлар Ўзбекистонда: рўйхатдан ўтиш, солиқлар якка тартибдаги тадбиркор, солиқлар, рўйхатдан ўтиш, ҳисобот топшириш, фаолиятни расмийлаштириш Якка тартибдаги тадбиркорлар: рўйхатдан ўтиш тартиби, солиқларни ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва фаолиятни расмийлаштириш. Солиқ имтиёзлари, тўлов муддатлари ва ҳуқуқий жиҳатлар бўйича барча жавоблар Buxgalter.uz сайтида! /ru/publish/doc/text205947_nega_yattni_boshqa_jismoniy_shahslar_bilan_ijara_munosabatlarida_jismoniy_shahs_sifatida_tasniflash_mumkin_emas