2025 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини қандай топшириш керак

preview

My.soliq.uzда жорий йил учун ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланганлиги ва солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш учун қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан 2025 йил учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисобот пакети коди (№11101_18) янгиланди. 2024 йил учун ҳисобот пакети коди аввалгича қолди – №11101_16.

Муҳим тафсилотлар – buxgalter.uz шарҳида:

Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Мазкур ҳисобот шаклини январь ойидан бошлаб тўлдириш лозим.

 

2025 йил январдан бошлаб Ҳисоб-китобга илова қилинадиган ҳужжатларда ҳар бир жисмоний шахс бўйича ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар ID рақамларини акс эттириш зарур.

 

Ташкилотингизда қўлланиладиган имтиёзлар ID рақамларини Ҳисоб-китобнинг 2-иловасида кўришингиз мумкин.

 

Эътибор беринг

15 февраль дам олиш (ишланмайдиган) куни бўлганлиги сабабли, 2024 йил ва 2025 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича ҳисоботни топшириш муддати 17 февралгача узайтирилди.

Бугун соат 15:00 да YouTube платформасида онлайн-семинар бўлиб ўтади, унда Солиқ қўмитаси мутахассислари ҳисоботни тўлдириш тартибини батафсил тушунтириб берадилар. Тўғридан-тўғри эфирда сизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин.

 

 Юлия ТАРШИЛОВА тайёрлади


ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text205999_2025_yil_yanvar_oyi_uchun_jshds_va_ijtimoiy_soliq_hisobotini_qanday_topshirish_kerak