ТСОЯЭАТга жисмоний шахслар- норезидентлар билан тузилган шартномалар тушиб қолса, нима қилиш керак

preview

«Бу йилдан бошлаб норезидент юридик шахсларнинг даромадларидан олинадиган фойда солиғи бўйича 137_ кодли ҳисоб-китоб ТСОЯЭАТ тизими билан боғланган ҳолда автоматик тарзда тўлдирилади. Бизнинг компания, кўплаб бошқа компаниялар қатори, мазкур ҳисоб-китобга норезидент жисмоний шахслар билан хизмат кўрсатиш бўйича тузилган ФҲТ (фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги) шартномалар бўйича валютадаги тўловлар ҳам «қўшилиб қолган» вазиятга дуч келди. Бу вазиятда нима қилиш керак?»

Buxgalter.uz илтимосига кўра саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

Экспертнинг керакли тушунтиришини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

Хўжалик юритувчи субъектлар учун ташқи савдо шартномалари тўғрисидаги маълумотларни ТСОЯЭАТ базасига киритиш бўйича мажбурий талаб ўрнатилган .

Бунда «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, иш ҳақи тўловлари, шу жумладан жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун мукофотлар носавдо хусусиятига эга пул ўтказмалари ҳисобланади.

Шу муносабат билан норезидент жисмоний шахслар билан тузилган шартномаларни ТСОЯЭАТ электрон базасига киритиш талаб этилмайди.

Ушбу хулоса Солиқ қўмитасининг халқаро солиққа тортишни бошқариш бошқармаси ваколатли ходимлари томонидан тасдиқланган.

Аллақачон киритилган шартномаларни хизмат кўрсатувчи банкларнинг техник ёрдамига мурожаат қилиб, тизимдан чиқариб ташлаш керак.

Норезидент жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш СКнинг XIII бўлимига мувофиқ – ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича 11101_18 кодли ҳисоб-китобни тақдим этиш билан амалга оширилади.

 

Саида ЖАНИЗАКОВА тайёрлади


ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text207259_tsoyaeatga_jismoniy_shahslar-_norezidentlar_bilan_tuzilgan_shartnomalar_tushib_qolsa_nima_qilish_kerak